Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • 2:3
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • 1:0
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • 2:2
      • Осасуна
      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Вильярреал
  • «A» Серия
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • 1:2
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • 0:1
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • 5:2
      • Рома
      • 06.04.2026 15:30
      • Удинезе
      • 0:0
      • Комо
      • 06.04.2026 18:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Аталанта
      • 06.04.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Женоа
      • 06.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Милан
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • -:-
      • Навбаҳор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 30 76
2 Реал Мадрид 30 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 30 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 30 41
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 30 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Райо Вальекано 30 35
13 Валенсия 30 35
14 Жирона 29 34
15 Алавес 30 32
16 Мальорка 30 31
17 Севилья 30 31
18 Эльче 30 29
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 30-тур

30-тур Райо Вальекано 1-0 Эльче
30-тур Реал Сосьедад 2-0 Леванте
30-тур Мальорка 2-1 Реал Мадрид
30-тур Бетис 0-0 Эспаньол
30-тур Атлетико 1-2 Барселона
30-тур Хетафе 2-0 Атлетик Бильбао
30-тур Валенсия 2-3 Сельта
30-тур Реал Овьедо 1-0 Севилья
30-тур Алавес 2-2 Осасуна

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Устоз уддабурон «сотувчи» бўлса ёки трансфер бозорида жавлон урган мураббийлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу рейтинг - мақолада барчага таниш бир қатор номдор мураббийларнинг футболчиларни харид қилиш ва сотиш борасидаги ишлари ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

10-ўрин. Алекс ФЕРГЮСОН (Шотландия)

Бошқарган клублари: «Абердин», «Манчестер Юнайтед»
Сотилган ўйинчилар сони - 107
трансферларнинг умумий қиймати: 418,83 млн. евро
Харажат ва даромад ўртасидаги фарқ: -371,52 млн. евро

Бир қарашда, Фергюсон сотиш ишлари бўйича «минус»дадек кўринади. Лекин унинг ҳисобида жамоа билан қўлга киритилган 49та соврин борлигини унутманг. Демак, оддийгина арифметикадан фойдалансак, «МЮ»нинг Ферги давридаги ҳар бир соврин учун 7,6 миллион евро сарфлагани ойдинлашади. Ўз ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, сэр Алекс шогирдларининг энг ашаддий харидори «Реал» ҳисобланарди. Дейлик, Криштиану Роналду ва Дэвид Бэкхем учунгина 130 миллион евродан кўпроқ сарфлангани «Мадрид»нинг «иштаҳаси карнай»лигидан далолат!

9-ўрин. Унаи ЭМЕРИ (Испания)

Бошқарган клублари: «Альмерия», «Валенсия», «Спартак», «Севилья», «ПСЖ»
Сотилган ўйинчилар сони - 50
трансферларнинг умумий қиймати: 418,85 млн. евро
Харажат ва даромад ўртасидаги фарқ: +136,7 млн. евро

Ёш мутахассиснинг менежерлик борасидаги ютуқларига қаранг! Унаи Эмери янги футболчиларни харид қилиш бўйича 39-ўринда туради. Аммо унинг «сотувчилик» хислати шунчалик яхшики, бугунги рўйхатимизга бемалол кирди. Ахир футболчиларнинг трансферидан 136,7 миллион евро фойда билан чиқиш унча-мунча мутахассис қўлидан келмайди. Боз устига, Эмери бу даврда ўз жамоасини нақ 3 марта Европа Лигаси кубоги томон олға бошлади. Шубҳасиз, Эмерининг энг омади юришган пайти «Валенсия» ва «Севилья»да ишлаган даврига тўғри келади. Умуман олганда, натижаларига шунчаки, гап йўқ.

8-ўрин. Диего СИМЕОНЕ (Аргентина)

Бошқарган клублари: «Эстудиантес», «Ривер Плейт», «Сан-Лоренсо», «Катания», «Расинг», «Атлетико»
Сотилган ўйинчилар сони - 51
трансферларнинг умумий қиймати: 429,52 млн. евро
Харажат ва даромад ўртасидаги фарқ: +30 млн. евро

Симеоне - мана шундай, «Эль Чоло» - мана шунақа! Бу мутахассис Испания чемпионати ва «Қирол кубоги»да ғолиб чиқишдан ташқари, «Атлетико»ни икки марта ЧЛ финалигача етаклади. Бу орада футболчилар савдосидан 30 миллион евро фойда олишга ҳам улгурди. Радамель Фалькао, Жексон Мартинес, Диего Коста, Арда Турон - бу йигитларнинг трансфер нархи айнан Диего Симеоне қўл остида бир неча баробар кўтарилди. Хуллас, аргентиналик мураббий «матрасчилар»ни нафақат совринлар томон бошлади, балки клубга анча-мунча молиявий наф ҳам келтирди.

7-ўрин. Жорже ЖЕЗУШ (Португалия)

Бошқарган клублари: «Брага», «Бенфика», «Спортинг»
Сотилган ўйинчилар сони - 77
трансферларнинг умумий қиймати: 462,70 млн. евро
Харажат ва даромад ўртасидаги фарқ: +193,54 млн. евро

Португалия клублари футбол орқали катта-катта пул топишни жуда яхши уддалашади ва бу ҳеч кимга сир эмас. Жорже Жезуш эса энг илғор «донор» клубларда самарали иш олиб боргани билан танилган мутахассисдир. 10та совринли фаолият давомидаги деярли 200 миллион евролик фойда мураббийнинг салоҳиятидан нишона. Айнан Жезуш туфайли нархи ошган футболчилар сирасига Аксель Витцель, Анхель ди Мария, Жоао Мариу, Фабиу Коэнтрау, Ислом Слимани, Давид Луиз, Неманья Матич, Хави Гарсия каби кўплаб йигитларни киритиш мумкин.

6-ўрин. Мирча ЛУЧЕСКУ (Руминия)

Бошқарган клублари: «Динамо» (Бухарест), «Пиза», «Брешиа», «Реджина», «Рапид» (Бухарест), «Интер», «Галатасарой», «Бешиктош», «Шахтёр», «Зенит»
Сотилган ўйинчилар сони - 61
трансферларнинг умумий қиймати: 477,03 млн. евро
Харажат ва даромад ўртасидаги фарқ: }105,48 млн. евро

Айни пайт «Зенит»га устозлик қи-лаётган бу мутахассис асосан «Шахтёр»даги фаолияти давомида шов-шувли натижаларга эришди. Унинг ҳисобига ёзиладиган мега-трансферлар жуда кўп. Ҳа, румин мураббийи айниқса, Донецкда харид масаласида ҳам ажралиб турди. Акс ҳолда, унда даромад ва сарф ўртасидаги фарқ ниҳоятда катта бўларди. Ким нима деса деяверсину, аммо Луческунинг ўз ишининг устаси эканлиги соф факт. Чунончи, унинг қўл остида ўйнаган футболчи тинмай ривожланади, шунга яраша, трансфер баҳоси ошади. Қисқаси, Луческуни клубларга улкан молиявий наф келтирувчилар қаторида таърифлаш учун асослар етарли.

5-ўрин. Роберто МАНЧИНИ (Италия)

Бошқарган клублари: «Фиорентина», «Лацио», «Интер», «Манчестер Сити», «Галатасарой»
Сотилган ўйинчилар сони - 84
трансферларнинг умумий қиймати: 491,2 млн. евро
Харажат ва даромад ўртасидаги фарқ: -194,04 млн. евро

Роберто Манчини - футболчиларни катта пулга сотиш борасида ҳам, янги ўйинчилар учун ақл бовар қилмас даражада харажат қилиш бўйича ҳам етакчилардан бири. Эътиборлиси, у ўз шогирдларини рекорд миқдордаги суммада пуллаган пайти мураббийлик ишида ҳали ёш, тажрибасиз саналарди. Мисол тариқасида Алессандро Неста, Франческо Тольдо, Эрнан Креспо ва Руи Коштани ёдга олиш мумкин. Манчини кейинроқ мураббийлик соҳасида чакки эмаслигини исботлади ва «Манчестер Сити» бошқарувини қўлга олди. Хуллас, Англияда ЕЧЛ бош совринини қўлга киритиш учун катта-катта харажатга қўл ура бошлади. Аммо афсуски, италиялик мутахассис «шаҳарликлар» билан орзусига ҳаттоки, яқинлашмади ҳам. Аниқроғи, бунга шунчаки, улгурмади.

4-ўрин. Арсен ВЕНГЕР (Франция)

Бошқарган клублари: «Монако», «Арсенал»
Сотилган ўйинчилар сони - 100
трансферларнинг умумий қиймати: 529,35 млн. евро
Харажат ва даромад ўртасидаги фарқ: -279,03 млн. евро

Венгер ҳақидаги латифаларни кўп эшитганлар ҳозир яна беихтиёр жилмайишади: Арсен янги футболчиларга пул сарфлаш бўйича Жозе Моуриньо, Карло Анчелотти ва Мануэль Пеллегринидан сўнг 4-ўринда бормоқда! Ҳа, нима дердик, «канорирлар» учун севимли ўрин! Битта жамоада 20 йилдан кўп вақт ишлаш масаласида Венгерни афсонавий сэр Алексга ўхшатиш мумкин. Аммо натижалар асло мсье Арсеннинг фойдасига эмас. Дейлик, Венгер ЕЧЛда ҳали муваффақиятга эришолмади, Фергюсон эса «шалпангқулоқ»ни 2 марта қўлга киритган. АПЛдаги чемпионлик сони нисбати ҳам жуда катта - 3га 13 кўринишида. Демак, Венгерга натижалар бобида сэр Алексга етиб олиш ҳеч қачон насиб этмайди, чоғи.

3-ўрин. Рафаэль БЕНИТЕС (Испания)

Бошқарган клублари: «Валенсия», «Ливерпуль», «Интер», «Челси», «Наполи», «Реал», «Ньюкасл»
Сотилган ўйинчилар сони - 77
трансферларнинг умумий қиймати: 550,65 млн. евро
Харажат ва даромад ўртасидаги фарқ: -116,54 млн. евро

Бенитес ҳақида гап кетганида, бир омилдан ҳайрон қолмасликнинг иложи йўқ - у жуда кўплаб футболчиларни тоблаб, йирик суммада сотганига қарамай, барибир, «минус»да қолаверган. Эътиборлиси, Рафанинг энг кўзга кўринарли 5 нафар шогирди нақ 5та клубга йўл олган: Эдинсон Кавани «Наполи»га, Гаиска Мендьета «Валенсия»га, Хаби Алонсо «Ливерпул»га, Мусса Сиссоко «Ньюкасл»га ва Марио Балотелли «Интер»га.

2-ўрин. Карло АНЧЕЛОТТИ (Италия)

Бошқарган клублари: «Парма», «Ювентус», «Милан», «Челси», «ПСЖ», «Реал», «Бавария»
Сотилган ўйинчилар сони - 82
трансферларнинг умумий қиймати: 577,1 млн. евро
Харажат ва даромад ўртасидаги фарқ: -425,9 млн. евро

Рўйхатимиздаги энг юқори икки ўрин Анчелотти ва Моуриньога тегишли эканлиги ҳеч кимни ортиқча ҳайратлантирмаса керак. Чунки бу мутахассислар қаерда ишлашмасин, ўта қимматбаҳо таркибни жамлашга одатланишган. Улар шунинг баробарида муваффақиятга қандай эришиш мумкинлигини жуда яхши билишади ва айнан шу омил мисли кўрилмаган харажатларини қисман оқлайди. Устига-устак, Карло ота кераксиз футболчиларни ўз вақтида сотишни ҳам қойиллатади. Дейлик, у Мадриднинг «Реал» клубини бошқарган пайти Анхель ди Мария, Месут Озил, Гонсало Игуаин, Альваро Мората, Рауль Альбиоль, Хаби Алонсо ва Хосе Кальехонни сотиш эвазига клуб ғазнасини 200 миллион еврога бойитганди.

1-ўрин. Жозе МОУРИНЬО (Португалия)

Бошқарган клублари: «Порту», «Челси», «Интер», «Реал», «Манчестер Юнайтед»
Сотилган ўйинчилар сони - 80
трансферларнинг умумий қиймати: 622,42 млн. евро
Харажат ва даромад ўртасидаги фарқ: -647,58 млн. евро

Ҳа, тан олиш лозим, Жозе Моу-риньо катта харажат қилишдан сира тийилмайди. Айтайлик, унинг олди-сотди борасидаги умумий кўрсаткичи ўртасидаги фарқ аллақачон ярим миллиард евродан ошиб кетган. Моуриньонинг энг асосий рақобатчиси саналган Хосеп Гвардиола эса бу борада «атиги» 426,71 миллион евролик натижа кўрсатган. Бироқ шуниси ҳам борки, Жозе турли чемпионатларда ва Европа Чемпионлар Лигасида (2 марта) зафар қучган. Демак, «Беназир» бу тарафлама кўплаб ҳамкасблари, дейлик, Мануэль Пеллегринидан ҳам анча фойдалироқ. Зеро, чилилик мураббий деярли ярим миллиардлик «минус»га эга, аммо у «Манчестер Сити» билан бор-йўғи 3та маҳаллий совринга эришган, холос...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:58, 11.01.2017. Ўқилди: 10242 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Осасуна Анте Будимир 15
4 Барселона Ламин Ямаль 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Барселона Рафинья 11
10 Алавес Лукас Бойе 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик