Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      •   Навбаҳор
      • 2:0
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      •   Насаф
      • 0:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Хоразм 5 7
8 Андижон 4 6
9 Навбаҳор 4 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор - Машъал
5-тур Насаф - Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Достонбек Ҳамдамов: «Астойдил тайёргарлик кўрилса, «Барселона»ни ҳам ютса бўлади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Олий лигадаги барча жамоалар қатори «Бунёдкор» ҳам янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичини давом эттиряпти. Ўзбекистон вице-чемпиони ўқув-машғулот йиғинини жамоа академиясига қарашли майдонда ўтказяпти. Унда асосий таркиб футболчилари билан бирга ўтган мавсум ёшлар лигасида чемпионликка эришганлар ҳам иштирок этишмоқда. Йиғин доирасида ўртоқлик учрашувларига алоҳида эътибор қаратиляпти. Хусусан, «Олмалиқ»қа қарши кечган баҳс «қалдирғочлар»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ҳар икки гол Достон Ҳамдамов ҳисобига ёзилди. Биз мазкур ўйиндан сўнг Осиёнинг 2015 йилги энг яхши ёш футболчисидан интервью олдик.

- Достон, гарчи ўртоқлик учрашуви бўлсада, ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли. Боз устига, «Олмалиқ» дарвозасига киритилган тўпларга айнан сиз муаллифлик қилдингиз. Мавсумлар оралиғида ўтказилган илк баҳс ҳақида фикрингиз қандай?

- Ўйиндан ҳам, натижадан ҳам кўнглимиз тўлди. Ҳар ҳолда, мураббийларимиз футболчиларнинг хатти-ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилишди. Ҳали тўп билан тўлақонли машғулотлар ўтказилмаяпти. Шунга қарамай, бугунги ўйинимиз яхши чиқди. Учрашувни томоша қилиш учун келган камсонли мухлисларимизни хушнуд қилдик, деб ўйлайман. Ҳозирда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилган. Машғулотларнинг катта қисми тренажёр залида ўтказиляпти.

- Бугун таркибда жуда кўп ёш футболчиларни кўрдик. Улар ҳақида нима дея оласиз?

- «Бунёдкор» академияси ўз мевасини бера бошлади. Биздан кейинги авлод вакиллари ҳам анча кўзга ташланиб қолишди. Фикримга жамоамизнинг ёшлар лигасидаги чемпионлиги исбот бўлади. Ана шу таркибдаги айрим футболчилар янги мавсумда асосий таркибдан жой олишса, шахсан мен бундан ажабланмайман. Элбек Равшанов, Шаҳзод Абдураҳимов, Нодир Мавлонов, Георгий Погосов, Даврон Умиров, Жавоҳир Қаҳрамонов, Нуриддин Тўхтасинов, Фаррух Икромов каби ўйинчилар бугунги ўйинда ҳам майдонда йўқолиб қолишмади.

- 2016 йилги мавсум жамоангиз учун анча қийин кечди. Бир йўла учта мусобақада иштирок этишга тўғри келди. Ҳамон чарчоқ аломатлари сезиляптими?

- Йўқ, десам ёлғон гапирган бўламан. Лекин профессионал футболчи чарчоқ нималигини билмаслиги керак. Биз ёш футболчилар эса бу ҳақда умуман ўйламаслигимиз лозим.

- Шахсан ўзингиз учун ҳам йил омадли келди. Давлат мукофотига лойиқ кўрилдингиз...

- Бундан жуда ҳам хурсандман. Ўзбекистон Белгиси кўкрак нишони билан тақдирландим. Очиғи, буни кутмаган эдим. Ватанимиз обрўси, шон-шуҳратини юксалтириш, унинг халқаро нуфузини янада оширишга хизмат қилаётган, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, тенгдошларига намуна бўлаётган ёшлар орасида менга ҳам бу мукофот насиб қилди. Мустақиллигимизга 25 йил тўлган йилда қўлга киритилган бу нишон мен учун кутилмаган совға бўлди. Ушбу мукофотимни юртдошларимизга, «Бунёдкор» жамоаси мухлисларига бағишлайман.

- Лекин мавсум сиз учун бироз нотекис ўтди. Ўйинингизда пасайишлар кузатилди. Бунинг сабабларини излаб кўрдингизми?

- Бу борада бир нарса дейиш қийин. Инсон ҳеч қачон ўзига холис баҳо бера олмаса керак. Менимча, жуда кўп ўйинлар бўлди. Шу боис, айрим учрашувларда чарчоқ аломатлари сезилди. Қолаверса, ёш футболчилар бир текис ўйин намойиш эта олишмайди. Умуман, мавсум «Бунёдкор» учун омадли келди. Мавсум якунларига кўра кумуш медалларни қўлга киритдик. Нисбатан олганда, ёш таркиб учун бу ижобий натижа.

- Олдинда жамоангизни ОЧЛнинг «плей-офф» учрашуви кутиб турибди. Рақиб анча жиддий. «Бунёдкор» «Ал-Жаиш» тўсиғидан ўта оладими?

- Шунга астойдил ҳаракат қиламиз. Гуруҳ босиқичига чиқишимиз учун 7 февраль куни сафарда «Ал-Жаиш» клубини мағлубиятга учратишимиз керак. Бу жамоа айни пайт Қатар юлдузлар лигасида пешқадамлар сафида бормоқда, таркибида собиқ жамоадошимиз Сардор Рашидов тўп суряпти. Бу клуб ўтган мавсум ОЧЛнинг чорак финалига қадар етиб борди. Агар учрашувда ғалаба қозонсак, Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли», Эроннинг «Зоб-Оҳан» ҳамда БААнинг «Ал-Айн» клублари жойлашган «С» гуруҳини тўлдирамиз. Ҳозир бор эътиборимиз мана шу ўйинга қаратилган.

- «Ал-Жаиш» жамоасини ўрганишни бошладингларми?

- Мураббийлар штаби ва клубимизнинг масъул ходимлари рақиб жамоа ҳақидаги маълумотларни тўплашяпти. Қатар, умуман, араб жамоалари легионер футболчиларга таянган ҳолда ҳаракат қилишади. Майдонда катта ҳажмдаги ишни айнан хорижлик футболчилар бажаришади. Шуни инобатга олган ҳолда легионерлари ўрганиляпти. Шу жумладан, Сардор Рашидов ҳам ҳар қандай жамоа ҳимоячиларига жиддий хавф туғдира олади. «Плей-офф» битта ўйиндан иборат бўлади. Мазкур учрашувга ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли тайёргарлик кўриш мумкин.

- Олий лигага ташланган қуръа ҳақида нима дейсиз?

- Мен учун қуръа нисбий тушунча. Барибир, 15та жамоанинг барчаси билан икки даврада ўйнаймиз. Агар учрашувларга астойдил тайёргарлик кўрилса, «Барселона»ни ҳам ютиш мумкин.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:49, 12.01.2017. Ўқилди: 11054 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик