Бугун 18 июль, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Барселона»нинг қимматга тушган ғалабаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Барселона” Испания чемпионатининг биринчи давра учрашувларини тугатди. Сафарда “Эйбар”нинг меҳмони бўлган каталонияликлар МСН ва Денис Суареснинг ажойиб голлари эвазига йирик 4-0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу турда “Реал” Мадрид ўз майдонида “Малага”ни 2-1 ҳисобида енгди. “Қаймоқлилар” ҳисобида 43 очко. Бир кам ўйин ўтказган мадридликлар турнир жадвалини бошқариб бормоқда. Анча драматик кечган баҳсда эса, “Севилья” “Осасуна”ни 4-3 ҳисобида енгиб, 42 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.

Испаниянинг амалдаги чемпионлари эса кечаги баҳсда йирик ҳисобда ғалаба қозониб 41 очко билан “Реал” ва “Севилья”ни қувишда давом этади. Ўйинни нисбатан осон ва йирик ҳисобда енгганига қарамай, каталонияликлар ўз етакчиларидан бири Серхио Бускетсни йўқотди. Гонсало Эскаланте билан юз берган тўқнашувда жиддий жароҳат олган Бускетс ўйинни 9-дақиқадаёқ тарк этди. “Барселона” клуби эса етакчиси 4 ҳафта майдонга туша олмаслигини маълум қилди. Олдинда Испания кубоги доирасида “Реал Соседад” га қарши, энг муҳими Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида “ПСЖ”га қарши кечадиган баҳсларни ўтказиб юбориши эҳтимоли катта. Каталонияликлар бош мураббийи Луис Энрике эса ўйиндан кейинг интервюсида Бускетснинг вазифасини Хавер Маскерано, Иван Ракитич, Серхио Роберто, Иньеста бемалол бажара олишини айтиб ўтди. Бироқ Сабаделлик футболчининг йўқлиги барибир жамоа ўйинига таъсир қилиши мумкин. Чунки унинг ўрнида номинал равишда фақатгина Хавер Маскерано ҳаракат қила олади. Аммо аргентиналик ярим ҳимоячи ҳимоячилик вазифасини сўнгги йилларда аъло равишда ўйнаб келмоқда. Кечаги баҳсда дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборган Маскерано Бускетснинг ўрнида ҳаракат қилишга асосий номзодлардан.

“Эйбар”га қарши кечган баҳсда Иван Ракитич ўйиннинг кўп қисмини Бускетснинг ўрнида ҳаракат қилди. Хорватиялик ярим ҳимоячи эса янги вазифага шай эканлигини ўйиндан сўнг берган интервюсида Мовистар га айтиб ўтди: “Ҳар бир футболчи унга имконият берилганида энг яхши ўйинини кўрсатишга мажбур. Биз катта оиламиз ва биз рақибларимиз устидан ғалаба қозонишимиз шарт. Мен Бускетснинг жойида ўйнашга тайёрман, мен ҳар доим ўйнашни истайман. Шунинг учун мен қўлимдан келганича энг яхши ўйинимни кўрсатишга ва мураббийга янги вазифага тайёрлигимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Мен баҳтлиман.”

Месси ва Суарес – Ла Лига тўпурарлари

Чемпионат доирасида уч ойдан бери гол ура олмай келайтган бразилиялик Неймар ниҳоят ўзининг балки, анти-рекордини тўхтата олди. Унинг охирги дақиқаларда урган голи ҳисобни янада йириклаштирди. Ундан олдин, 50- ва 68- дақиқаларда эса Лионел Месси ва Луис Суареслар биттадан гол киритиб, Ла Лига тўпурарлар баҳсида қўш ҳокимиятликни мустаҳкамлаб олдилар. Ҳозирча уларнинг ҳисобида, 15 тадан гол бор. Уларнинг энг яқин таъқибчиси Криштиану Роналдуда эса 12 та гол бор. 

Манба: muhokama.com
Киритилди: 11:48, 24.01.2017. Ўқилди: 20601 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.