“Футбол қоидаларидаги ўзгаришлар” мавзусида ОАВ ходимлари учун семинар ўтказилади
2017 йилнинг 3 февраль, жума куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залида ОАВ ходимлари учун “Футбол қоидаларидаги ўзгаришлар” мавсузида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтади.
Семинар ФИФА реферилари Равшан Эрматов ва Владислав Цейтлин ҳамда ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев томонидан олиб борилади.
Дастлаб, соат 9:00 да ЎФФнинг сунъий қопламали майдонида амалий машғулотлар олиб борилади. Интерактив машғулотлар 15–20 дақиқа давом этади.
Шундан сўнг, ЎФФ анжуманлар залида 12:00 га қадар семинар бўлиб ўтади. Ўқув-амалий семинарда футбол қоидаларидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилади. Барча ОАВ вакиллари мазкур семинарда иштирок этиши мумкин.
Манба: the-uff.com
Киритилди: 10:17, 30.01.2017. Ўқилди: 10232 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).