Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Магометов: «Бўрилар», «чумчуқлар»... клубларнинг бундай номларини қабул қила олмаймиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Умумий
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов Биринчи лига – 2017 мусобақасига қуръа ташлаш маросимидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биринчи лига жамоалари раҳбарларига мурожаат қиламан: Мақсад? Сизларда мақсад нима? Биринчи лигада ўйнашдан мақсадингиз нима? Бизни бироз бўлса ҳам қониқтирадиган ҳолат бўлаётгани йўқ.

Биринчи лигани минтақаларга ҳам бўлдик, хаттоки клубларга бонуслар ҳам бердик. Аммо ўзгариш бўлгани йўқ. Шу боис ўтган йилдан сондан сифатга қараб юрдик ва 18 та жамоа қолдирдик.

Бироз бўлса ҳам қизиқ бўлсин деган мақсадда. Бир неча йил давомида ПФЛ бадал пулларини оширмадик, аммо буни кўпчилигингиз тушунмадингиз. Қадрига етмадингиз. Бу йилдан клуб раҳбарларини ҳам тартибга чақиришга уринамиз. Бу йил биринчи лига клублари ҳам «Ҳалол ўйин» декларациясини тўлдиришади. Олдин фақат Олий лига шундай қилганди. Ким бу декларацияни тўлдирмаса биринчи лигада иштирок этмайди.

10-15 кун ичида барча клублар бизга кафолат хатини олиб келишингиз керак. Бундан ташқари кимларда қарздорлик бўлса, уларни ҳам тўламасангиз афсуски сизларни рўйхатдан ўтказа олмаймиз.

“Машъал” энг тартибли жамоа, “Ғиждувон” эса энг қўпол жамоа бўлди. Биринчи лигада барча клублар камида биттадан қизил карточка олишган. Футболни оёқ билан ўйнашади, агар бошқа нарса билан шуғулланмоқчи бўлсангиз ҚВЗ (КВН)га боринглар. Футболчилар ҳакамларни сўкади, майдонда ўзи билганини қилади. Бундай давом этиши мумкин эмас.

Клублар пулларни иқтисод қилиб футболчиларга хатто овқат ҳам бермаяпсизлар. Футболчи бечора майдонга оч қорин билан тушади... Маош тўлашда қийинчилик бўлса илтимос ҳеч бўлмаса унга озгина бўлса шароит қилиб беринглар.

Биринчи лига мураббийларида камида B лицензияси бўлиши шарт. Лицензияси бўлмаса бош мураббий бўла олмайди. Бундан ташқари бу йилдан ҳар бир клуб ўз уй ўйинидан учрашув видеоси ёзилган дискни олиб келиши шарт. 18та ўйин ўтказасизми, демак 18та диск бўлиши шарт. Битта ўйин диски бўлмаса 2 миллион жарима тўлайсизлар. Ҳар бир раҳбар буни қора харфларда ёзиб қўйсин. Ҳозир 21-аср шу боис диск ёзиш қийин бўлмаса керак.

Футбол мухлислар учун ўйналади. Майдонда клублар ўзаро орани очиқ қилиш эмас футбол ўйнашлари керак. Тўғриси ҳозирда биринчи лиганинг ҳеч бир клуби олий лигада ўйнаб кетишига ишонамайман.

Иккинчи лига борасида, вилоят ҳокимлари ва вилоят ФФ вице-президентлари илтимос иккинчи лигани тартибга келтириб олинглар. Баъзида ёши катта футболчилар ўйнагани, ўйинлар бўлиб ўтмагани ҳақида хатлар келиб тушади. Биз бунга аралашмаймиз. Қайтараман вилоят футбол федерациясини вице-президентлари иккинчи лигани жой жойига қўйиб қўйинлар.

Клуб номини ўзгартирсангиз расмий хат билан, қонунга доир тарзда амалга оширинглар. “Бўрилар”, “чумчуқлар”... клубларнинг бундай номларини қабул қила олмаймиз. Ижро қўмитаси номни тасдиқлаганидан кейин биз уни тан оламиз.

Биринчи лига клубларига 20 миллион сўм бадал пули қолади. Ўтган йил ҳам шундай эди. Бунда ўзгариш бўлмайди.

Бундан ташқари ҳар йили логотипни алмаштирадиган клублар ҳам бор. Илтимос буни ҳам бас қилинглар» - деди Магометов.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 14:46, 01.02.2017. Ўқилди: 9517 марта. Фикрлар: 17 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик