Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      •   Навбаҳор
      • 2:0
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Хоразм 5 7
8 Андижон 4 6
9 Навбаҳор 4 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор - Машъал

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жаҳонгир Меҳмонов: «Мақсадим «Навбаҳор» билан юксак чўққиларни забт этиш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мавсумлар оралиғида "Навбаҳор" таркибига бошқа клубларда фаолият юритаётган айрим наманганлик футболчилар келиб қўшилишди.

Ана шундай трансферлардан бири ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов билан боғлиқ. Маҳоратли ҳимоячи сўнгги йилларни Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасида ўтказаётганди. Меҳмоновни «Навбаҳор»га қайтиши жамоамиз марказий ҳимоя чизиғини мустаҳкам бўлишига хизмат қилиши табиий ҳол. Шу сабабли, мухлислар Жаҳонгирни қайтишини катта хурсандчилик билан қарши олишди. Меҳмонов билан суҳбатлашиб, ўзимизни ва мухлисларни қизиқтириши мумкин бўлган саволларга жавоб олдик.

- “Навбаҳор”га қайтишингиз қай тариқа амалга ошди?
- Мавсумлар оралиғида жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва клуб директори Носиржон Султановларнинг таклифларига кўра яна «Навбаҳор» жамоасига қайтдим. Қолаверса, Наманган вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбаевич Бозаров ҳам жамоага қайтишимни истаганликлари сабабли Наманганда тўп суришга қарор қилдим. Ўзим туғилиб ўсган вилоят шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилиб, мухлисларимизни ижобий натижаларимиз орқали хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз деган умиддаман. «Навбаҳор» клубини менга бегона бўлмаганлиги сабабли ҳам қайтишни лозим топдим.
- Бундан олдин ҳам “Навбаҳор”га қайтиш истаги бормиди?
- Албатта бор эди. Юқорида айтиб ўтганимдек «Навбаҳор» жамоаси мен учун бегона эмас. Айнан жамоадаги фаолиятим орқали халққа танилдим, дўстлар ортирдим. Қолаверса, ўз уйида ўйнаш ҳар қандай футболчига ҳам ёқади. Шундан келиб чиққан ҳолда қайтиш истаги олдин ҳам юзага келганди. Бироқ, турли сабабларга кўра «Навбаҳор»га қайтишим амалга ошмаганди. Қайтиш вақти 2017 йилги тўғри келганлиги сабаб яна қадрдон жамоам сафида тўп суриш имконига эга бўляпман.
- Жамоа сафида бир ойдан бери машғулотларда қатнашмоқдасиз. Тайёргарлик жараёни қай тарзда ўтмоқда?
- Жамоамизнинг янги мавсумга тайёргарлик жараёни аъло даражада давом этмоқда. Кунига икки маҳалдан ташкил этилаётган машғулотларнинг эрталабкисида асосий эътибор жисмоний тайёргарликни мустаҳкамлашга қаратилмоқда. Кечки пайтдаги машғулотларда эса техник ва тактик жиҳатларни кучайтирадиган машқлар бажарилмоқда. Бундан ташқари назорат учрашувлари орқали ўйин амалиётини ҳам шакллантириб бормоқдамиз. Ўтказилаётган машғулотлардан барча жамоадошларимнинг кўнгиллари тўлмоқда.
- Бош мураббий Илҳом Мўминжонов ҳақида қандай фикр билдира оласиз?
- Илҳом ака Мўминжонов ҳақида фақат илиқ фикрларни билдиришим мумкин. Мураббийимизнинг машғулот ўтказиш жараёнлари менга ҳар томонлама манзур бўлди. Яхши натижаларни қўлга киритишимиз учун ўз имкониятларимиздан тўлиқ фойдаланишимизни талаб этмоқдалар. Бир сўз билан айтганда барчамиз мураббий бошчилигида аҳил ва иноқ бир жамоага айланганмиз. «Навбаҳор» клубини айнан Мўминжонов бошчилигида юксак натижаларни қайд этишига ишончим комил.
- Ўтган мавсумда жароҳат туфайли айрим учрашувларда майдонга туша олмадингиз. Айни пайтда жароҳат безовта қилмаяптими?
- Чинданам, жароҳат туфайли ўтган мавсумдан ўрин олган бир қатор учрашувларда майдонга туша олмадим. Айни пайтда эса жароҳатим умуман безовта қилмаяпти. 2016 йилги чемпионат якунланишига бир нечта тур қолганида жароҳатдан қутулиб майдонга қайтгандим. Кўплаб футболчиларни жароҳат олишлари футболда учраб туради. Ўз навбатида жароҳат асоратлари ҳам ўзини билдириши мумкин. Шукурки, ҳозирда жароҳатимдан бутунлай қутулишга эришдим.
- Умуман олганда Фарғонанинг “Нефтчи” клубидаги фаолиятингиз ҳақида нима дея оласиз?
- Фарғонанинг «Нефтчи» клубидаги фаолиятим хусусида гап кетганида, фақат ижобий фикрларни айтишим мумкин. Жамоада самарали тарзда фаолият олиб борганлигим боис «Нефтчи»даги иштирокимдан ёрқин хотиралар қолди. Фарғонада тўп суриш орқали янги дўстлар ортирдим. Улар билан ўтган вақт давомида аҳил-иноқ бўлиш билан бир қаторда ака-укалардек муносабатда бўлдик. Фарғонадаги фаолиятим давомида ўз вазифамни сидқидилдан бажариб, «Нефтчи»нинг юксалиши учун қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ва жамоадошларим Бахтиёр Ёқубов, Мансур Саидов ва Акмал Холматов каби футболчилар ёрдамида жамоада ўз ўрнимга эга бўлдим. Дўстим Шукурали Пўлатов ва Дилёрбек Эрматов эса ҳар жабҳада менга кўмак беришди. Барча футболчилар бир-биримизга ёрдам бериб, имкониятимиз даражасида тўп суришга интилиб, «Нефтчи» жамоасини юқори натижаларни қўлга киритиши учун ҳаракат қилдик. Ўз навбатида жамоа мухлисларига ҳам раҳмат айтиб ўтмоқчиман. Ишқибозлар зарур дамларда жамоани қўллаб-қувватлаб бизга далда бўлиб туришди. Шунингдек, «Нефтчи» клубида фаолият юритаётган барча ходимларга ҳам билдирилган ишонч ва эътибор учун миннатдорчилик билдириб ўтаман.
- Клуб раҳбарияти ва мураббийлар «Нефтчи»дан кетишингизга қандай муносабат билдиришди?
- Жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров «Нефтчи»дан кетишимни умуман истамаганди. Лекин, айрим сабабларга ва тушунмовчиликларга кўра кетишга қарор қилдим. Клуб раҳбарияти билан келиша олмаганлигим ҳам «Нефтчи»дан кетишимга сабаб бўлди.
- Наманган футболи тарбияланувчиси сифатида “Навбаҳор”нинг ўтган чемпионатлардаги қатнашувини кузатганлигингиз аниқ. Жамоанинг иштироки борасида қандай фикр билдира оласиз?
- Жамоанинг 2016 йилги чемпионатда қайд этган натижаси «Навбаҳор» клубига умуман ярашмайди. Барчага маълумки, жамоа ўзбек футболида ўз обрўсига эга саналади. Ўз вақтида чемпионлик ҳам қўлга киритилган. Қолаверса, бошқа бир қатор ютуқлар ҳам қайд этилган. «Навбаҳор» Ўзбекистон чемпионатлари тарихида бу каби мушкул аҳволга тушмаганди. Жамоага бефарқ бўлмаганлигим сабабли «Навбаҳор»нинг ўйинларини кузатиб боришга ҳаракат қилдим. Айниқса жамоанинг чемпионат сўнггидаги «Бунёдкор», «Андижон» ва ўтиш турнирида «Норин» жамоаларига қарши учрашувлари диққат билан кузатиб, «Навбаҳор»га мухлислик қилдим. Футболчилик фаолиятимдаги дастлабки клубимни олий лигада қолишини истаганим учун ҳам натижаларга бефарқ бўла олмасдим. Янги мавсумда «Навбаҳор»ни юксак чўққиларни забт этишини истаганлигим ва натижаларни ижобий кўриниш олиши учун ҳам жамоага қайтдим деб айта оламан. Мавсумлар оралиғида «Навбаҳор» аъзосига айланган бошқа жамоадош дўстларимни мақсади ҳам шундай эканлигини айтиб ўтган бўлардим.
- Мавсумлар оралиғида “Навбаҳор”га бир қатор тажрибали футболчилар жалб этилмоқда. Янги мавсумда жамоа чемпионатда нечанчи ўринлар учун кураш олиб боради деб ўйлайсиз?
- Юқорида айтиб ўтганимдек, «Навбаҳор» жамоаси билан биргаликда юқори ўринлар учун кураш олиб боришга ҳаракат қиламиз. Чемпионат деярли бир йил давом этади. Шуни ҳисобга олганда ҳар қандай вазият рўй бериши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда қайсидир ўринни оламиз деб ваъда бера олмасакда, яхши натижа қайд этиш учун бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз.
- Аҳилликда гап кўп. Айни пайтда жамоа аъзоларининг бир-бирларига бўлган муносабати қандай?
- Айни пайтда жамоада ажойиб муҳит хукм сурмоқда. «Навбаҳор» таркибида мавсумга тайёргарлик кўраётган деярли барча футболчилар билан олдиндан танишман. Ким биландир ака-укадек бўлсам, яна бошқалари билан дўстмиз. Бир сўз билан айтганда аҳил жамоа жам бўлди. Бирор-бир тадбирга борадиган бўлсак ҳам барчамиз бирга бўлмоқдамиз. Жамоадаги ички муҳит чин маънода дўстона руҳда десам хато бўлмайди. Барчамиз машғулотларда кўтаринки кайфиятда қатнашиб, ҳордиқ чиқариш пайтида ҳам бир-биримизга илиқ муносабатда бўлмоқдамиз.
- Январь ойидаги йиғин давомида “Навбаҳор” бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушди. Ўтган ўйинлар ҳақида нима дея оласиз?
- Жамоамизнинг Тошкентда бўлиб ўтаётган йиғинлари чоғида бир қатор назорат ўйинларида майдонга тушдик. Қайсидир учрашувда ғалаба қозондик ва айримларида имкониятни бой бердик. Қишки йиғинларда асосийси натижа ҳисобланмайди. Муҳими ўйин амалиётини шакллантиришдан иборат. Бундан шароитда кимнидир ўйини чиқмайди ёки ҳали тўлиқ тайёр бўлмайди. Гоҳида эрталабки жисмоний машқларни бажариб, жиддий юкламаларни олган ҳолда куннинг иккинчи ярмида назорат ўйинида майдонга тушилади. Шу сабабли учрашувлар пайтида қийин бўлади. Қишки машғулотларда юкламаларни олиш муҳим саналади. Айнан шу жиҳат узоқ мавсум давомида жисмоний томондан мукаммал бўлишимиз учун асқотади. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда мағлубиятга учраган ўйинларимизда тушкунликка тушаётганимиз йўқ. Чемпионатдаги натижаларни ижобий кўриниш олиши назорат ўйинларидан кўра муҳимроқ саналади. Бир сўз билан айтганда тайёргарлигимиз яхши ўтмоқда.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:58, 06.02.2017. Ўқилди: 6598 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик