«Зенит» ҳимоячиси Бранислав Иванович 4 йил олдин «Челси» таркибида ўйнаганида, «Ливерпуль» ҳужумчиси Луис Суарес билан юзага келган можаро ҳақида гапирди.
Ўшанда уругвайлик ҳужумчи Ивановични ўйин пайтида тишлаб олган ва кейинчалик 10 ойга футболдан четлатилганди.
«Йўқ, ундан хафа эмасман. Футболда бундай воқеалар юз бериб туради. Ҳамма ғалаба қозонишни истайди. Ҳужумчилар гол уриш учун ҳимоячиларнинг жиғига, асабига тегади.
Ўша ўйиндан сўнг Луис мендан узр сўраган, уни кечирганман. Бу можаро унут бўлиб кетди, у ҳақда гапиришни истамайман. Балки китоб ёзсам, бу воқеа ҳақида тўхталишим мумкин, лекин ҳозир эмас.
Суаресни жазолаш керакмиди? Балки. У барибир жаримага тортилиб, дисквалификация қилинди» - деди Иванович.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).