Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Динамо
      • -:-
      • Андижон
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3941 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси ва Роналду жой олмаган рўйхат. Фаолиятида бирор марта қизил карточка олмаган футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболчилар анча қизиққон касб эгалари ҳисобланади. Бироқ шундай футболчилар борки, улар бутун фаолияти мобайнида бирор марта қизил карточкага лойиқ кўрилмаган. Уларнинг орасида асосий вазифаси рақиб ҳужумлари ва ҳужумчиларини тўхтатиши керак бўлган ҳимоячиларнинг ҳам етарлича борлиги қувонарли. Goal нашри бундай футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Филип Лам (Германия), “Штутгарт”, “Бавария”
“Бавария” сардори ушбу мавсум якунида футболчилик фаолиятига якун ясашини маълум қилди. Бундеслигаиннг икки жамоасида тўп сурган Филип Лам ҳали бирор марта ҳам қизил карточга лойиқ топилмаган. Ҳимоячилар орасида бундай ҳолат камдан-кам кузатилиши барчамиза аъён.

Раул Гонсалес (Испания), “Реал” Мадрид, “Шалке 04”, “Нью Йорк Космос”
“Реал” Мадрид афсонаси ҳам бутун фаолияти мобайнида қизил карточкага тортадиган ўйин қоидасини бузмаган.

Гари Линекер (Англия), “Лестер”, “Эвертон”, “Барселона”, “Тоттенхем”, “Нагоя Грампус”
Англия футболи афсоналаридан бири Гари Линекер ҳам бир неча клубларда ўйнаган бўлишига қарамай, ўзи ўйнаган жамоаларда ҳакамлар томонидан унга қизил карточка кўрсатилмаган.

Андрес Иньеста (Испания), “Барселона”
Каталониялик “афсунгар” ҳам ҳозиргача бундай “соврин”га лойиқ кўрилмаган.

Карим Бензема (Франция), “Лион”, “Реал” Мадрид
Франциялик ҳужумчи ҳам футболчилик фаолияти давомида ҳакамларнинг “ғазабига” дучор бўлмаган.

Жоао Моутиньо (Португалия), “Порту”, “Спортинг”, “Монако”
Португалиялик ярим ҳимоячи ҳам тартибли ўйин намойиш этиб келмоқда.

Мишел Платини (Франция), “Нанси”, “Сент-Этен”, «Ювентус»
Уч карра «Олтин тўп» соҳиби бутун футболчилик фаолияти мобайнида ҳакам томонидан қизил карточка билан сийланмаган.

Гаэтано Ширеа (Италия), “Аталанта”, “Ювентус”
Мудҳиш автоҳалокат сабабли ҳаётдан эрта кўз юмган 1982-йилги Мундиал чемпиони ҳам бирор марта қизил карточка билан “сийланмаган”.

Дамен Дафф (Ирландия), “Блекберн”, “Челси”, “Нюкасл”, “Фулхем”, “Мелбурн Сити”, “Шемрок Роверс”
Ирландиялик ярим ҳимоячи бир неча клубларда ўйнаганига қарамай, ҳеч бирида майдонни эрта тарк этмаган.

Аарон Ҳьюз (Шимолий Ирландия), “Нюкасл”, “Астон Вилла”, “Фулхем”, “Куинс Парк Рейнжерс”, “Брайтон”, “Мелбурн Сити”, “Керала Бластерс”, “Ҳартс”
Шимолий Ирландия термаси таркибида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар орасида 2-ўринда бораётган Аарон Ҳюз ҳозирда ҳам футболчилик фаолиятини якунлагани йўқ. 37-ёшли ҳимоячи бирорта ҳам қизил карточка олмаган. Ҳимоячи учун ажойиб кўрсаткич!

Марко Боде (Германия), “Вердер”
Марко Боде ўз клубига содиқ қолган камёб футболчилардан бири. Фаолиятини “Вердер”га бағишлаган ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳам вафодорлик, ҳам интизомлик рамзи десак муболоға бўлмайди.

Ян Поплухар (Чехословакия), “Слован” Братислава, “Руда Гвезда”, “Лион”, “Збровка Брно”, “Слован”
Бимбо лақабли чехославакиялик футболчи Ян Поплухар ҳам ҳимоячи бўлишига қарамасдан интизомли ўйин намойиш этган, бирор марта майдонни қизил карточка олиб тарк этмаган.

Дуду Жоржеску (Руминия), “Прогресул”, “ЧСМ Решитса”, “Динамо” Бухарест, “Бакеу”, “Глория”, “Флакера”, “Мусчелул”, “Униря”
Руминиялик ҳужумчи бутун фаолиятини Руминия жамоаларида ўтказган. 1975 ва 1977-йилларда Франc Футбол томонидан “Олтин бутса” билан тақдирланган ҳужумчи ҳисобида ҳеч қандай қизил карточка йўқ.

Жунейт Танман (Туркия), “Галатасарой”
“Галатасарой” таркибида умумий ҳисобда 425 учрашув ўтказган ҳимоячи клуб афсоналаридан бири ҳисобланади. Ушбу клубда 13 мавсум ўйнаган Жунейт Танман бирор марта қизил карточкага раво кўрилмаган.

Доминик Рошто (Франция), “Сент-Этен”, “ПСЖ”, “Тулуза”
“Яшил фаришта” лақабига эга Доминик Рошто Франция термаси билан 1984-йилги Европа чемпионатини ютиб олган. Ҳужумчи футбол майдонида анча интизомли ўйин намойиш этган ва қизил карточка билан “тақдирланмаган”.

Андрей Квашняк (Чехословакия), “Спарта” Прага
1962-йилги Мундиал вице-чемпиони Андрей Квашняк ҳам Ян Поплухар каби майдонда ўта интизомли ҳаракат қилган.

Яннос Иоанну (Кипр), “АПОЭЛ”
“АПОЭЛ” таркибида 1981-2000-йилларда фаолият олиб борган ҳужумчи бирор марта ҳам ҳакамлар томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилмаган.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 18:10, 09.02.2017. Ўқилди: 19522 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.