Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      •   Динамо
      • 0:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      •   Андижон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 6 13
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 7 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо - Локомотив
7-тур Андижон - ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Лестер» билан хайрлашган Раньери олдида машҳур мураббийлар ҳам бош эгди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Лестер» жамоасини 133 йил кутилган чемпионлик сари бошлаб келган Клаудио Раньери яқинда ишдан олингани ҳақида хабар берилганди. «Лестер» билан ўтган мавсумда ўзига хос эртак ярата олган мураббийнинг истеъфосига футбол жамоатчилиги турли хил муносабат билдирди.

«Бизнинг ўйинчилар билан муаммомиз йўқ эди. Қониқарсиз натижалар сабаб ғалати туйғулар пайдо бўлгани рост. Бироқ Клаудио шунда ҳам кийиниш хонасидаги обрўсини йўқотмаганди.

Клаудио билан муносабатларимиз аъло даражада бўлган. Кеча кечқурун у билан узоқ гаплашдик, фикр алмашдик. Ундаги гаплар доим ўртамизда қолади» - Крейг Шекспир, «Лестер» бош мураббийи вазифасини бажарувчи.

«Лестер» учун унутилмас онларни тақдим этган мураббийга чиқиш эшикларини кўрсатиш осон бўлмаган, буниси аниқ. Қарор қабул қилишдан олдин жамоа хўжайинлари ич-этини еганига шубҳа йўқ. Бироқ ҳаёт бешафқат, унда кутилмаган бурилишлар ҳам бўлиб туради.

Бизда раҳбарият қўлидан келганича ишлайди. Ечилиши шарт бўлган бирорта муаммо мавжуд эмас. Шундай бўлса-да, клубнинг Премьер-лигада қолиши учун миллионта иш қилиш лозим.

Илтимосим шу —қароримни ҳурмат қилинг! Мен «Лестер»ни уялтириб қўйиши мумкин бўлган ишга ҳеч қачон қўл урмайман. Instagram билан эса хайрлашаман. Бу ерда мени қайтиб кўрмайсиз» - Вишай Шривадханапрабха, «Лестер» хўжайини.

Отасининг йўлини босиб ўтиш ва Англия чемпионлигига эришишни тасаввур қилиш Каспер Шмейхель учун қийин эди. Чунки у мамлакатнинг топ клубида тўп сурмайди. Италиялик мураббий эса шу ўғилни ҳам АПЛ тахтига олиб чиққанди.

«Нафақат «Лестер», балки шахсан ўзимга сингган меҳнатлари учун Клаудиога миннатдорчилик билдираман. Биргаликда эришган ютуқларимиз катта ҳурмат ва мақтовга лойиқ. Ҳаммаси учун раҳмат, босс!» - Каспер Шмейхел, «Лестер» дарвозабони.

Контенинг «Челси»си ўйнай бошлагач, Раньерининг «Лестер»и «ишдан чиқди». Бироқ ўтган вақт ичида мураббийни нафақат Англияда, балки ватани Италиядаги мутахассислар ҳам тан олиб бўлганди.

«Кайфиятим бузилди. Клаудионинг ишдан олинганидан қаттиқ таъсирландим. Биринчидан, у менинг дўстим ва яхши инсон. Ундан кейин эса ажойиб мураббий ҳамдир.

Мен Раньерига албатта қўнғироқ қиламан. Бироқ ҳозир эмас. Бироз кутган маъқул. Ҳозир унинг кўнглидан нималар ўтаётганини яхши тушунаман» - Антонио Конте, «Челси» бош мураббийи.

Роберто Манчини «Манчестер Сити» билан АПЛда зафар қучган. Бироқ унинг бу муваффақиятини бугун ҳеч ким эсламаслигини яхши билади. Раньерининг чемпионлиги билан солиштирганда уники ер билан осмонча фарқ қилади.

«Афсус. Бу — футбол. Агар юцанг зўрсан, ютқазсанг бунинг учун товон тўлайсан. Раньери шундай буюк иш қилдики, уни 2000 йилдан кейин ҳам яхши эслашади» - Роберто Манчини, мураббий.

«Normal one» - Клоппнинг Раньери борасидаги фикрлари кўпчилик учун қизиқ эди.

«Сўнгги вақтларда ғалати ишлар бўляпти: Brexit, Трамп ва мана энди Раньери… «Лестер» раҳбарияти нима сабабдан бундай қарорга қўл урганини тушунмайман. Барча уларнинг АПЛ ва Чемпионлар лигасидаги ҳолатини кузатиб турганди. Раньери мўъжизавий инсон. У билан илгари бир неча бор учрашганмиз. Балки жамоа раҳбариятидан нима сабабдан бундай қарорга келганини сўраш керакдир…» - Юрген Клопп, «Ливерпуль» бош мураббийи.

Жозе Моуриньо бир вақтлар «Челси»да ишлаган Раньерини тролл қилишда тенгсиз эди. Бироқ италияликнинг «Лестер»даги фаолиятини мана шу ўжар инсон ҳам тан олишга мажбур бўлди.

«Англия чемпиони ва жаҳоннинг энг яхши мураббийи истеъфога чиқарилди. Замонавий футбол эса афсуски шундай. Клаудио, сиз жилмайишда давом этинг! Сиз ёзган тарихни ҳеч ким ўчиролмайди! Ҳа, айтганча, «Лестер» стадиони Клаудио номи билан аталиши лозим. У бунга яраша хизмат қилиб бўлди» - Жозе Моуриньо, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи.

Раньерининг ҳурмати Анчелотти ҳам Моуриньони қўллаб юборди.

«Жозе билан ҳамфикр эмасман. Бироқ бу сафар унинг сўзларига қўшилмасдан иложим йўқ. Барча қатори мен ҳам ҳайратдаман. Лекин ишидан айрилиш — мураббий фаолиятининг бир қисми. У тарих яратди. «Лестер» Раньерига барчаси учун миннатдорчилик билдириш лозим» - Карло Анчелотти, «Бавария» бош мураббийи.

Сўнгги сўз италиялик қаҳрамоннинг ўзидан. Футбол жамоатчилиги бу инсонни ҳеч қачон унутмайди!

«Кеча менинг орзум саробга айланди. Биз АПЛ чемпионлигини қўлга киритган бахтли онларда «Лестер»да бир умр қолишни ўйлагандим. Афсуски, бундай бўлмади. «Лестер»даги фаолиятим давомида мени доимо қўллаб-қўвватлаб келган рафиқам Розанна ва бутун оиламга миннатдорчилик билдираман. Ҳаммадан ҳам кўпроқ, албатта, «Лестер»дан миннатдорман. Бизнинг чемпионлигимиз бир умр эслаб юриладиган ажойиб саргузашт бўлди. Журналистларга ҳам раҳмат! Улар биз футболда яратган ажойиб тарихни доимий ёритиб келди. Мухлислардан ҳам миннатдорман. Улар биринчи кунданоқ ўз юракларидан менга жой беришди ва мени севишди. Мен ҳам сизларни севаман! Биз эришган ютуқ ва натижаларни ҳеч ким, ҳеч қачон биздан тортиб ололмайди. Ўйлайманки, сизлар бу натижаларни мен каби ҳар куни қувонч билан эслаб турасизлар. Бу мен ҳеч қачон унутмайдиган мўъжизавий ва бахтли дамлар эди. Сизлар билан чемпионликка эришганим мен учун ҳам қувонч, ҳам фахрдир!» - Клаудио Раньери «Лестер» клуби собиқ бош мураббийи.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:55, 27.02.2017. Ўқилди: 11443 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Нефтчи Алишер Одилов 3
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
7 Нефтчи Зоран Марушич 3
8 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
9 ОКМК Аброр Каримов 2
10 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик