Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чемиртан: «Ўйин борасида ютқазмадик, фақат хатолар қимматга тушди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бунёдкор
Рукн: Интервьюлар
A A A

Душанба ва сешанба кунлари қитъамизнинг бир қатор стадионларида ОЧЛ гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада қатнашаётган икки жамоамиз ҳам рақибларини Тошкентда қабул қилишди.

«Локомотив» чиройли ғалабага эришиб, мухлисларини хушнуд этди. «Бунёдкор» эса аксинча, кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди. «Қалдирғочлар» бу сафар БААнинг «Ал-Айн» клубига имкониятни бой бериб, гуруҳда сўнгги поғонадан жой олишди. Биз учрашувдан сўнг «Бунёдкор» легионери Вадим Чемиртандан интервью олдик.

- Вадим, бугун «Ал-Айн» кучлироқмиди ёки четлатиш охир-оқибат жамоа мағлубиятига сабаб бўлдими?

- Афсуски, ўз майдонимизда кечган учрашувда мағлубиятга учрадик. Ўйин борасида рақибга асло ютқазмадик, фақат ўзимиз йўл қўйган хатолар эвазига аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик. Қайсидир вазиятларда ҳакамни ҳам айблашди. Лекин бугунги омадсизликнинг асосий сабаби бу эмас. Биласиз, таркибимиз ёш футболчилардан иборат. Бугун уларга халқаро тажриба етишмади. Ёшлар катталарга қараганда қизиққонроқ бўлишади. Қизил карточка ҳам умуман керак бўлмаган ҳолатда олинди. Кейин ҳимоя чизиғида йўл қўйилган иккита қўпол хато ўйин тақдирини ҳал қилди. Бир ўйинчи кам бўлиб қолган пайтда ҳам дарвозани ишғол қилиш учун қулай вазиятлар юзага келди. Аммо бундан унумли фойдалана билмадик. Пенальтидан ўтказиб юборган голимизга ҳам эътирозлар бор. Энг муҳими, йўл қўйилган хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб олиш. Жамоамизнинг ўйини ва потенциали етарли. Шундай экан, натижа ҳам албатта келади. Фақат ўша ёшлик шижоати ҳозирча тажрибага ён беряпти. Кейинги ўйинларда вазиятни ижобий томонга ўзгартириб оламиз. Камида иккинчи йўлланма учун бемалол курашсак бўлади. Имкониятлар сақланиб қолган.

- Ўтказиб юборилган тезкор гол ҳам жамоа режаларини ўзгартириб юбордими?

- Йўқ, бундай деб ўйламайман. Чунки мураббийларимиз худди шу ҳолат бўйича бизни огоҳлантиришганди. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг тезда бунга жавоб қайтардик. Қайсидир вазиятларда тўпни назоратимизда ушлаб туришимиз керак эди. Бундан ташқари, айрим ҳолларда хотиржамликни бироз йўқотиб қўйдик. Шуларнинг бари мағлубиятимизга замин яратди.

- Ўйин олдидан берилган топшириқларда рақибнинг етакчи футболчилари, хусусан, Умар Абдулраҳмонни алоҳида қўриқлаш кераклиги айтилганмиди?

- Биз уч куч мобайнида «Ал-Айн» иштирокидаги ўйинларни томоша қилдик. Чуқур таҳлил ўтказдик. Жамоанинг кўзга кўринган футболчиларини кўздан қочирмаслик, эркин ҳаракат қилишига йўл қўймаслигимиз кераклиги айтилганди. Ҳа, Умар жамоадошлари орасида ўзининг чиройли ҳаракатлари билан яққол ажралиб туради. Лекин тан олиш керак, бизга қарши кечган ўйинда у эркин ўйнай олмади. Аммо ўз ишини аъло даражада бажарди.

- Одатда, ҳакамлик муҳокама қилинмайди. Лекин пенальти белгиланган вазият юзасидан сизнинг шахсий фикрингиз қандай?

- Бу ҳақда гапиришни истамайман. Уларнинг ҳаракатини баҳолайдиган мутахассислар бор. Рақибга бирозгина туртилиб кетсангиз ҳам «вой-дод»лаб ётиб оляпти. Ҳакамлар эса бу спекталга ишонишяпти. Бизнинг футболчи йиқилса, эътибор қаратишмади. Бу маҳаллий чемпионат эмас-ку! ОЧЛ ўйинларига тажрибалироқ ҳакамларни тайинлаш лозим. Реферининг биргина қарори ўйин натижасини умуман тескари томонга ўзгартириб юбориши мумкин.

- Оёғингизни боғлаб олибсиз. Жароҳат жиддий эмасми?

- Йўқ, ҳаммаси жойида. Шунчаки, ўйин пайтида ўнг оёғимни бироз шикастлаб олдим. Чемпионат бошлангунига қадар ўзимни тиклаб оламан.

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- «Бунёдкор» анъанасига содиқ қолган ҳолда чемпионлик учун кураш олиб боради. Ўзбекистон кубогида ҳам шундай вазифа қўйилган. ОЧЛда эса биринчи галда гуруҳдан чиқишимиз лозим. Тўғри, дастлабки икки ўйинда мағлубиятга учрадик. Лекин ҳали хулоса чиқаришга эрта. «Бунёдкор» бундан ҳам қийин вазиятлардан чиқиб кетгани ҳақида эшитганман. Ҳали ҳеч нарса йўқотилмади. Тушкунликка тушмаслик керак. Юқорида ҳам айтдим, бизда энг муҳими ўйин бор. Хато ва камчиликларга йўл қўймайдиган футболчининг ўзи йўқ.

- «Бунёдкор»да ўз позициянгизда ўйнаяпсизми ёки мураббийлар ҳужумкор ярим ҳимоячи вазифасида ҳам синаб кўришяптими?

- Йўқ. Ўз позициямда ўйнаяпман. Мендан марказий ҳужумчи сифатида фойдаланишяпти. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Ўтган мавсумни «Бухоро» таркибида ўтказгандингиз. Янги клуб ва муҳитга мослашиб кетиш жараёни қийин кечмаяптими?

- Йўқ, янги жамоам ўйинига тезда мослашиб кетдим. Бу ерда жамоадошларим мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлашяпти. Футболчи учун энг кераги ҳам шу.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:50, 04.03.2017. Ўқилди: 5865 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик