Бугун 3 апрель, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 9
2 Бунёдкор 3 7
3 Динамо 3 7
4 Бухоро 3 6
5 Хоразм 3 6
6 Навбаҳор 3 5
7 Насаф 3 5
8 Пахтакор 3 3
9 Андижон 3 3
10 Нефтчи 3 3
11 Қўқон-1912 3 3
12 Қизилқум 3 3
13 Машъал 3 3
14 Шўртан 3 1
15 Сўғдиёна 3 0
16 Сурхон 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Хоразм 1-4 Бухоро
3-тур Қўқон-1912 0-0 Шўртан
3-тур Қизилқум 1-3 ОКМК
3-тур Навбаҳор 2-2 Андижон
3-тур Бунёдкор 3-1 Сурхон
3-тур Насаф 0-0 Нефтчи
3-тур Машъал 1-0 Сўғдиёна
3-тур Пахтакор 0-1 Динамо

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 20117 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2026 мусобақасини ўтказишга даъвогарлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар
A A A

Маълумки, ФИФА 2026 йилдан эътиборан, ЖЧ финал босқичини 48та терма жамоа иштирокида ташкиллашга қарор қилди.

«ЖЧ-2026 мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритиш йўлида қўшма ариза билан мурожаат этиш ниятини билдирган мамлакатларни қўллаб-қувватлаймиз. Чунончи, мусобақа иштирокчилари сонининг оширилиши олис келажакка мўлжалланган мантиқан ўринли ғоя эканлигини исботлашимиз лозим. 2 ёки 4та мамлакат биргаликда аниқ таклиф жўнатиб, ҳар бири 3-5тадан стадионни тахт қилиб қўйса, бас. ФИФА учун айни пайт биринчи навбатда, худди шундай лойиҳалар қизиқарли»,-деди халқаро футбол уюшмаси президенти Жанни Инфантино яқинда бу масала хусусида.

Умуман олганда, кенгайтирилган мундиал-2026га биргаликда мезбонлик қилишни истовчи мамлакатлар йўқ эмас. Эслатма, битта конфедерация вакиллари қаторасига 2 марта мундиалга мезбонлик қилолмайди. Шу боис, даъвогарлар рўйхатида ОФКга аъзо мамлакатлар йўқ. Зеро, ЖЧ-2022 айнан Осиё ҳудуди, яъни Қатарда бўлиб ўтади.

АҚШ|Канада

Америкаликлар ЖЧ-94ни қабул қилиш асносида мезбонлик масаласида етарли тажриба тўплашган. Канада эса асосан хоккей бўйича жаҳон биринчиликларини ташкиллаштирган бўлсада, у ерда ҳам шинам стадионлар муаммоси йўқ. Тўғри, ушбу жуфтлик мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритган тақдирда, асосий урғу АҚШдаги ареналарга қаратилса керак. Америкаликлар ихтиёрида эса аъло даражада жиҳозланган стадионлар борлиги сир эмас. Қолаверса, ўта ривожланган талабалар спорт тизими жамоаларни қулай базаларда кутиб олиш имконини беради. Мексикада ҳам шинам стадионлар етарли. Бироқ АҚШнинг Мексикадан кўра, Канада билан ҳамкорликда иш юритиши осонроқ.

Англия|Франция|Германия

Гап «кўҳна қитъа»нинг ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан энг барқарор давлатлари ҳақида кетяпти. Тўғри, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиб кетгани Англиянинг мезбонлик даъвосига салбий таъсир этиши мумкин. Лекин агар Франция ва Германиядек жиддий шериклар ҳамкорликка қўл узатса, шубҳага ўрин қолмайди. Боз устига, британияликлар 2018 ва 2022 йиллардаги мусобақалар мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритолмадилар. Демакки, улар бу сафар барча имкониятларни ишга солишлари тайин. Тушунарлики, 48та жамоани бирлаштирган йирик турнирни танҳо ташкил этиш ҳар қандай мамлакатга қўшимча қийинчиликлар туғдириши мумкин, аммо 2 ёки 3та қудратли давлат ягона мақсад йўлида бирлашса, ҳеч қандай муаммо қолмайди. Англия, Франция ва Германиядаги мавжуд инфратузилма талаб даражасида, мамлакатлар ўртасидаги масофа эса унчалик катта эмас. Хуллас, Европа триоси танланса, ушбу мамлакатлар бюджетига ортиқча юк тушмайди.

Уругвай|Чили|Аргентина

Бу давлатларнинг барчаси ЖЧни ташкил этиш тажрибасига эга. Лекин Бразилиядан фарқли ўлароқ, уларнинг мундиал мезбони ролини бажарганига анча бўлди. Умуман, ҳамкорликдаги «заявка» Лотин Америкасига хос жозиба касб этиши турган гап. Албатта, танловда ғолиб чиқиш учун аввало, инфратузилмани такомиллаштириш, янги стадионлар қуриш, мавжудларини чиройли ҳолда таъмирлаш талаб этилади. Чили ва Уругвай зиммасига иккинчи даражали роллар юклатилиши, асосий беллашувлар (масалан, финал) эса Аргентинага топширилиши эҳтимолдан холи эмас. Шундай ҳолда ярим финаллар ёки бу босқич доирасидаги битта ўйин ва 3-ўрин учун кечадиган баҳс Луис Суарес ҳамда Алексис Санчес ватанида ўтказилиши мумкин.

Австралия|Янги Зеландия

Яхши биласиз, Австралия айни пайт ОФК таркибида. Бироқ ФИФА бу мамлакатга истисно тариқасида даъвогарлик қилиш имкониятини бериши ҳам мумкин. Зеро, «яшил қитъа» футболи Осиёга юзлангунича Океания футбол конфедерацияси аъзоси бўлиб, миллионлар ўйини масаласида Янги Зеландия «шериги» эди. Ҳар икки давлатда инфратузилма талаб даражасида. Эсингиздан чиқмагандир, Австралия айнан шу қўшниси билан ҳамкорликда ЖЧ-2018 мезбонлигини ютишга уриниб кўрганди. Демакки, ЖЧ-2026 бу мамлакатлар учун мундиални қабул қилиш бобида навбатдаги уриниш бўлиши мумкин. Балки ФИФА «осиёлик» Австралияга ён беришни истаб қолар. Лекин муаммо ҳам йўқ эмас. Дейлик, Австралия|Янги Зеландия жуфтлиги ихтиёрида кенгайтирилган ЖЧни талаб даражасида ўтказиш учун стадионлар етарлими? Агар 2026 йилгача барчаси муҳайё этилса, мундиалдан кейин бу иншоотлар тақдири нима бўлади?

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:00, 12.03.2017. Ўқилди: 18613 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Бунёдкор Луис Качорри 4
2 Пахтакор Игорь Сергеев 2
3 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2
4 ОКМК Али Абдураҳмонов 2
5 Қизилқум Элгужа Лобжанидзе 2
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 2
7 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
8 Бухоро Шоҳруз Норхонов 2
9 ОКМК Ислом Тўхтахўжаев 1
10 ОКМК Гиорги Папава 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.