Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна - Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

20/08 20:00 Сўғдиёна - Динамо
21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1899 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Термамизнинг 100 ўйини

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Статистика ва фактлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2008 йилнинг 10 сентябрида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ЖЧ-2010 саралаши доирасида Австралия билан куч синашиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Мазкур мағлубиятдан кейин терма жамоа бош мураббийи Рауф Инилеев ўз вазифасидан озод қилиниб, унинг ўрнини Миржалол Қосимов эгаллади.

Янги мураббий жамоада 14та ўйин ўтказди ва Осиё чемпионати саралашидаги БАА термасига қарши ўйин пойтахтимизда бой берилгач (0:1), Қосимов ҳам ишдан олинди. Шу тариқа, терма устозлигига барчамизга яхши таниш Вадим Абрамов келди. Абрамов жамоа бошқарувини қўлга олгач, футболчиларимизни 28 марта майдонга олиб чиқди. Аммо кўнгилсиз натижа билан тугаган биргина ўйин, аниқроқ айтсак, ЖЧ-2014 йўлидаги Эронга бой берилган баҳс (0:1) Абрамовнинг истеъфоси билан якунланди. Тақдирни қарангки, Вадим Абрамовдан сўнг терма бош мураббийи лавозими яна Миржалол Қосимовга ишониб топширилди.

Жамоа бошқарувини иккинчи марта қўлга олган Қосимов мураббийлик курсисида бу гал 41та расмий учрашув ўтказди ва бу борада 55 ўйинлик рекорд ўрнатди. Аммо ЖЧ-2018 саралашида Пхеньянда КХДР термасидан қабул қилиб олинган 2:4 ҳисобидаги мағлубият Миржалолни яна истеъфога чиқарилишига сабаб бўлди. Энди унинг ўрнини «Пахтакор» устози Самвел Бабаян эгаллади.

Биз юқорида санаб ўтган уч мураббий Ўзбекистон терма жамоасига жами 100 ўйинда устозлик қилишди. Бу сон эса статистика жиҳатидан олиб қаралса, кишида қизиқиш уйғотади. Шундай экан, қуйида футбол ихлосмандларига иккита жадвални тақдим этишни лозим топдик. Уларда уч мураббий - Миржалол Қосимов, Вадим Абрамов ва Самвел Бабаянларнинг терма жамоа устози сифатидаги кўрсаткичлари берилган.

Жадвалларда ўтказилган ўйинларнинг 2017 йил 1 январь ҳолатигача бўлган натижалари баён қилинган. Бошқача айтсак, термамизнинг М.Қосимов раҳбарлигидаги 156-рақамли ўйинидан бошлаб, токи Самвел Бабаян бошқарувида ўтган 255 ўйинигача.

Биринчи жадвалда ўйинлар уй ва сафар тизимида берилган. Қизиғи шундаки, Қосимовнинг биринчи мураббийлик даврида кўрсаткичлар бир хил: уйда ҳам, сафарда ҳам 7тадан ўйин, 2 тадан ғалаба, 2 тадан дуранг, 3 тадан мағлубият. Урилган ва ўтказиб юборилган голлар орасида ҳам фарқ катта эмас: уйда 7 - 4, сафарда 6 - 9.

Абрамовда эса сафарда ўтказилган ўйинлар сони ҳайратланарли: у жами 28 учрашувнинг атиги 5тасини уйда ўтказган, холос.

Абрамовнинг ҳам, Бабаяннинг ҳам уйдаги ягона муваффақиятсизлигига бир жамоа - Эрон термаси сабабчи бўлган.

Дарвоқе, биринчи жадвалда эътиборга молик яна бир омил бор - бир ўйин Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган.

Иккинчи жадвалдаги ўйинлар эса уч гуруҳга ажратилган: ЖЧ саралашлари, Осиё чемпионати саралаши ва финал босқичлари, ўртоқлик учрашувлари.

Эътибор берсак, ЖЧ саралашларида ҳаммадан кўпроқ Қосимов фаолият кўрсатган - 14 ўйин (5 ғалаба, 3 дуранг ва 6 мағлубият).

Мундиал саралашида кўроқ Абрамовга омад кулиб боққан - 9 ўйин (7 ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият). Лекин худди шу ягона омадсизлик Абрамовнинг ишдан олиниши билан якунланди.

Яна бир нечта диққатга молик жиҳатлар:

- Абрамов ўртоқлик ўйинларида жуда муваффақиятсиз фаолият юритган: бир ғалаба, уч дуранг ва 9 мағлубият.

- Қосимовнинг Осиё кубогидаги натижалари қониқарли: 8 ғалаба, 4тадан дуранг ва мағлубият. Тўплар нисбати 24 - 14, демак, Қ 10.

- Шунингдек, Абрамовнинг қитъа чемпионатидаги натижалари ҳам қониқарли: уч ғалаба, бир дуранг, икки мағлубият. Эътиборлиси, ҳал қилувчи ўйинларда  Вадим Карленовичнинг омади чопмаган: Австралия (0:6) ва Жанубий Корея (2:3). Тўплар нисбати 10-13 кўринишида. Аммо адолат юзасидан айтиш лозим, айнан Абрамов бошқарувидаги терма қитъа чемпионатида ярим финалгача етиб борди ва бу ҳозирча Осиёдаги энг яхши натижамиз бўлиб турибди.

Самвел Бабаянинг эса ЖЧ-2018 саралашидаги кўрсаткичлари яхши: 9 ғалаба ва икки мағлубият.

Миржалол Қосимов - ўтказилган расмий ўйинлар сони бўйича яққол рекордчи - 55 учрашув, иккинчи ўриндаги Вадим Абрамов ҳисобида 28 баҳс бор. Бу кўрсаткич Рауф  Инилеевда 27та, Равшан Ҳайдаровда 25та, Владимир Сальковда 21, Самвел Бабаян ҳисобида ҳам ҳозиргача 18 учрашув мавжуд. Дарвоқе, термамизнинг илк устози - Рустам Акрамовда ҳам айнан 18та ўйин бўлган.              

Имкониятдан фойдаланиб, бир омилга урғу қаратмоқчиман. Мен Ўзбекистон терма жамоасининг натижаларини 1992 йилдан бери ҳисоблаб келаман ва ТЖМдан бу статистик маълумотларга аниқлик киритишни сўрардим. Агар лозим бўлса, ҳисобларимга тузатиш киритиш керак. Бу эса ўз навбатида, футбол ихлосмандларини мавҳумликдан, чалкашликлардан халос қиларди. Қолаверса, терма иштирокидаги ҳар бир расмий ўйин тартиб рақами билан белгиланиб борилиши тарафдориман. Менинг ҳисоб-китобларимга кўра, шу кунгача термамиз (Грузия билан ўтган ўйинни ҳисоблаганда) ҳисобида 256 учрашув бор.

Бугунги воқеликларга келсак, Россияда ўтадиган ЖЧ-2018 саралашининг сўнгги босқичида гуруҳимиздаги рақибларнинг кучи тенг. Албатта, қайсидир жамоалар (Эрон, Жанубий Корея) бошқалардан озгина кучлироқдек. Ҳарқалай, жамоамизга айнан шу рақибларга қарши ўйинларда омад етишмаяпти.

Футбол мухлислари, аниқроғи, футболдаги рақамларнинг ихлосмандлари биз келтирган жадваллардан фойдаланиб, фикр юритишлари мумкин. Зеро футбол  статистикаси тарихда биринчи гол урилган дамдан бери юритилади ва рақамлардаги ҳайратланарли кўрсаткичлар, қизиқарли натижалар миллионлар ўйинига бўлган қизиқишни янада орттирмоқда. Ўзбекистонлик ишқибозлар эса шу пайтгача ЖЧларнинг бешта саралашига гувоҳ бўлишди: 1998, 2002, 2006, 2010, 2014. Ачинарлиси, бу беш жараённинг ҳар бирида термамиз борасидаги орзулар ушалишига нимадир халақит қилаверади. Ўйлашимизча, бу «қора анъана»га чек қўядиган пайт келди. Зеро бугун термамизда мундиалга чиқиш учун ҳар қачонгидан-да яхшироқ имкониятлар мавжуд. Бир сўз билан айтганда, биз албатта, Россияга борамиз!

Мураббий

Ўйинлар

Тошкентда

Сафарда

Жами:

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

М.Қосимов

156-169

7

2

2

3

7-4

7

2

2

3

6-9

14

4

4

6

13-13

В.Абрамов

170-197

5

3

1

1

9-2

23

8

4

11

29-39

28

11

5

12

38-41

М.Қосимов

198-238

13

6

4

3

21-10

28

12

8

8

32-29

41

18

12

11

53-39

С.Бабаян

239-255

10

9

0

1

13-3

7

5

0

2

17-6

17

14

0

3

30-9

Жами:

35

20

7

8

50-19

65

27

14

24

84-83

100

47

21

32

134-102

Мураббий

Жаҳон чемпионати

Осиё чемпионати

Ўртоқлик ўйини

Жами:

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

М.Қосимов

14

5

3

6

18-15

16

8

4

4

24-14

25

9

9

7

24-23

55

22

16

17

66-52

В.Абрамов

9

7

1

1

15-2

6

3

1

2

10-13

13

1

3

9

13-26

28

11

5

12

38-41

С.Бабаян

11

9

0

2

22-6

-

-

-

-

-

6

5

0

1

8-3

17

14

0

3

30-9

Жами:

34

21

4

9

55-23

22

11

5

6

34-27

44

15

12

17

45-52

100

47

21

32

134-102

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:10, 13.03.2017. Ўқилди: 11264 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.