Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба.

      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
  • Суперлига
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • 1:0
      • Навбаҳор
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • Ўзбекистон кубоги
      • 22.04.2025 16:00
      • Замин
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.04.2025 16:30
      • Андижон ФА
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.04.2025 16:30
      • Сирдарё ФА
      • -:-
      • Олимпик MobiUz
      • 22.04.2025 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Жайхун
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 6 16
2 Насаф 6 14
3 Бунёдкор 6 12
4 Динамо 6 12
5 Андижон 6 9
6 Нефтчи 6 9
7 Навбаҳор 6 8
8 Хоразм 5 7
9 Қизилқум 5 7
10 Пахтакор 6 6
11 Бухоро 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Сурхон 6 6
14 Машъал 6 6
15 Сўғдиёна 6 4
16 Шўртан 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хоразм 0-0 Бунёдкор
6-тур Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
6-тур Шўртан 0-1 Машъал
6-тур Бухоро 1-3 Насаф
6-тур Нефтчи 0-4 Пахтакор
6-тур Андижон 1-2 Динамо
6-тур ОКМК 3-2 Сўғдиёна
6-тур Сурхон 1-0 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      15:20 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      17:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.04.2025

      05:10 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:30 Д/ф "Як-15".
      10:15 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      11:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Челябинск.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Ски-кросс.
      18:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      18:50 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      20:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      21:00 Д/с "Век нашего спорта".
      21:30 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:25 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      01:30 "География спорта". Челябинск.
      01:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.04.2025

      05:25 "География спорта". Саранск.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Казань.
      12:55 "География спорта". Екатеринбург.
      13:30 Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:40 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      20:45 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Барселона" - "Мальорка". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:25 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Зенит-Казань". 4-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Тележурнал "Полный доступ".
      04:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дилшод Нуралиев: «Сурия термасини кучли иштиёқ эвазига енгиш мумкин» (интервью)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

2012 йили Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоасини Осиё чемпионига айлантирган таниқли мураббий Дилшод Нуралиев бугунги кунда «Пахтакор» академиясига раҳбарлик қиляпти. Сир эмаски, ушбу клуб академияси юртимизда етакчи ўринда бўлиб, турли ёш тоифасидаги термаларга номзодларни етказиб беришда пешқадам. Бу эса ушбу масканда ишлар тўғри йўлга қўйилганидан далолат. Ҳар бир ёш гуруҳида болаларга тажрибали мураббийлар миллионлар ўйини сир-асрорларини ўргатиб келишяпти. Ўтган йили «Пахтакор» академияси Тошкент шаҳар чемпионатида биринчи ўринни эгаллади. Жамоанинг бир нечта ёш тоифасидаги гуруҳи шаҳар чемпиони бўлди. Иккинчи ўрин «Бунёдкор» академиясига насиб этди. Шунингдек, тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказиладиган мамлакат чемпионатида ҳам ёш «шерлар» муваффақиятга эришиб келишяпти. Бундан ташқари, «Пахтакор» академияси жамоалари Россия, Қозоғистон, Беларусь каби мамлакатларда ўтказилган халқаро турнирларда зафар қучишди. Биз Дилшод Нуралиев билан шу ва бошқа бир қатор мавзулар юзасидан суҳбатда бўлдик.

- Дилшод ака, олий лига янги мавсуми старт олди. Бу йилги 26-миллий чемпионат баҳсларидан нималар кут-япсиз?

- Бу мавсумнинг курашларга бой ўтишини кутяпман. Жамоаларнинг тайёргарлигини кўриб, кузатиб, шундай хулосага келдим. Бир нечта клубларимиз хориж йиғинларида иштирок этишди. Кўзга кўринган кучли рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишди. Таркибларини сезиларли тарзда кучайтириб олишди. Чемпионлик учун 4-5та жамоа кураш олиб боришини тахмин қиляпман. Қолаверса, олий лигада қолиш учун баҳс ҳам кескин тус олиши тайин. Ўйлайманки, стадионга келадиган мухлислар асло зерикишмайди. Ҳамма катта футболни соғинган. Ишончим комил, томошабинлар ташрифи ўтган йилларга қараганда кўпроқ бўлади.

- «Пахтакор» ҳам чемпионлик пойгасида иштирок эта олармикан ёки таркиб борасида бошқа даъвогар клубларга ён берадими?

- Албатта, иштирок этади. «Пахтакор»нинг ўз ўрни ва номи бор. Ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли клубларга муносиб қаршилик кўрсатган. Тўғри, ўтган мавсум жамоа учун омадсиз келди. Якунда ўзига муносиб бўлмаган 5-ўрин билан кифояланди. Лекин шу ҳолатда ҳам «Локомотив» ва «Бунёдкор»ни мағлуб эта олди. Икки йил аввалги чемпионлик таркибидан ўрин олган бир неча футболчининг жамоадан кетиши бундай салбий натижага сабаб бўлди, деб ўйлайман. Лекин бу йил натижа анча яхшиланиши керак. Ҳимоя чизиғига ўтган мавсумни «Бун­ёдкор»да ўтказган Бульят олинди. Ўйлашимча, бу омадли трансфер бўлди. Юрица юқори савиядаги футболчи. «Пахтакор»га айнан шундай тажрибали ҳимоячи керак эди. Бундан ташқари, ўтган йили ўринбосаларлар сафида ўзини кўрсата олган истеъдодли ёшларнинг бир гуруҳи ҳам асосий жамоага жалб қилинди. Уларнинг потенциали жуда юқори. Бу футболчиларни яқиндан билганим учун шундай фикр билдиряпман. Энди ҳамма гап уларнинг ўзида қолган. Нималарга қодирликларини тўлақонли намоён эта олишса, фаолиятларида кескин бурилиш ясашга муваффақ бўлишади. Яна юқоридаги фикримга қайтаман, бу йил «Локомотив», «Насаф», «Бунёдкор», «Пахтакор» жамоалари чемпионлик учун кураш олиб боришади. «Металлург», «Қизилқум», «Олмалиқ» клубларини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Бекобод жамоаси мана неча йилдирки, бир хил таркиб билан ўйнаб келяпти. Олмалиқда Виктор Кумиков рақобатбардош жамоа шакллантиряпти. Навоийликлар ҳам таркибни кучайтиришга эришдилар.

- 23 март куни миллий термамиз ЖЧ-2018 3-саралаш босқичининг 2-даврасидан ўрин олган ўйинлардаги иштирокини бошлайди. Самвел Бабаян жамоасининг ҳозиргача ўтказган учрашувлари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Эрон терма жамоаси билан Тошкентда бўлиб ўтган баҳсни инобатга олмаса, қайд этилган натижаларимиз чакки эмас. Афсуски, форсларга қарши кечган ўйинда ташаббусга эга бўла туриб мағлубиятга учрадик. Эронлик футболчилар юзага келтирилган битта вазиятдан гол уришди. Ўша вазиятни ҳам ўзимиз уларга тақдим этдик. Жанубий Корея билан меҳмондаги учрашувдан сенсация кутиш қийин эди. Кореяликлар тажриба ва маҳорат эвазига ўз ниятларига етишди. Ҳали ҳаммаси олдинда. Энг муҳими, футболчиларимизда ғалабага бўлган ишонч бор. Охиригача курашишяпти.

- Олдинда термамизни Сурияга қарши ўйин кутиб турибди. Бу жамоани ниманинг эвазига мағлуб этиш мумкин?

- Терма жамоадаги мураббийлик фаолиятим давомида Сурия ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушиш насиб қилган. Жумладан, 2002 йили БААда ўтган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўқнаш келганмиз. Кейин 2012 йилда Эроннинг Тахти шаҳри мезбонлик қилган қитъа биринчилигида ҳам суриялик ўсмирлар билан учрашганмиз. Эронда Осиё чемпионлигини қўлга киритганмиз. Сурия терма жамоасининг барча ёшдаги футболчилари майдонда катта иштиёқ билан ҳаракат қилишади. Уларда юлдузлар йўқ. Лекин айнан иштиёқ ва ўз кучига бўлган ишонч эвазига улар кучли рақиблардан ҳам очко тортиб олишади. Буни ўз тажрибамда кўрганман. Сурия миллий терма жамоаси ҳақида худди шундай фикр билдириш мумкин. Агар бизнинг футболчилардаги иштиёқ уларникидан юқори бўлсагина кўзланган мақсадга эриша оламиз. Мақсад эса Малайзияда ўтказиладиган баҳсда уч очко олиш. Энг катта умидимиз хориж клубларида тўп сураётган легионерларимиздан. Ўйин куни бу футболчиларимизнинг спорт формаси қандай бўлиши ҳам жуда муҳим.

- Келинг, энди сиз раҳбарлик қилаётган «Пахтакор» академияси ҳақида суҳбатлашсак. Турли ёш гуруҳларининг эришаётган муваффақиятлари сири нимада?

- Биз биринчи навбатда асосий урғуни мураббийларга қаратганмиз. Чунки истеъдодли ёшларнинг кашф этилишида уларнинг ўрни катта. Бизда тажрибали ва шу билан бирга истеъдодли мураббийлар штаби шаклланган. Болаларни олти ёшдан қабул қиламиз. Улар 7-синфгача «Пахтакор» футбол мактабида таҳсил олишади. Айнан шу ёшдан академияга қабул қилинишади. Академиямиз бевосита Республика олимпия захиралари коллежида жойлашган. Тайёрлов гуруҳларидаги энг истеъдодли ёшлар коллежга қабул қилинадилар. Бундан ташқари, мураббийларимиз Республикамиз бўйлаб селекция ишларини олиб боришади. Бунинг натижасида кашф қилинган футболчиларни ҳам ўқишга жойлаштирамиз. Футбол мактабида бир маҳалдан машғулотлар ўтказилади. Академия тарбияланувчилари эса кунига икки маҳалдан шуғулланишади. Вазифамиз «Пахтакор» клубига иқтидорли, техник-тактик, психологик томондан мукаммал футболчиларни етказиб беришдан иборат. Мисол тариқасида айтишим мумкинки, бу йил академиямизнинг 1999 ва 2000 йилларда таваллуд топганлар гуруҳидан 18 нафар футболчи «Пахтакор» ўринбосарлари сафига ўтказилди. Ёшлар жамоамизнинг мураббийлари бундан хурсандлар. Албатта, ижобий натижалар ўз-ўзидан келмайди. Барчасининг замирида катта меҳнат ётибди.

- Мавсум давомида турли ёш тоифасидаги жамоалар ўртасида Республика ҳамда Тошкент шаҳар чемпионати ўтказилади. «Пахтакор» футбол мактаби ҳамда академиясининг ўтган йилги натижалари қандай бўлди?

- Тошкент шаҳар чемпионатида биринчи ўринни эгалладик. Таъ-қибчиларимизни очколар бўйича жуда катта фарқ билан ортда қолдиришга муваффақ бўлдик. Тошкент шаҳар чемпионатида бешта жамоамиз ўз ёш гуруҳида чемпионликни нишонлади. Бу жуда яхши натижа. Қолаверса, Республика миқ-ёсидаги мусобақаларда ҳам фахрли ўринларни банд этдик. Лекин шу нарсани айтишим керак, бизнинг асосий мақсадимиз жамоаларимиз иштирок этадиган турнирларда ўрин олиш эмас. Бош мақсадимиз «Пахтакор» клуби ҳамда турли ёш тоифасидаги терма жамоаларга муносиб номзодларни етказиб беришдан иборат. Юқори ўринларни эгалладик, деб мағрурланиб кетмаслигимиз ҳам керак. Эътибор берсангиз, Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари таркибида энг кўп номзод айнан «Пахтакор» академиясидан. Уларни кўриб биз мураббийлар хурсанд бўламиз.

- Академия ва футбол мактаби мураббийларининг малакаларини ошириш бўйича қандай ишлар олиб бориляпти?

- Мураббийларимиз ЎФФ томонидан ташкил этиладиган «А», «В», «С» тоифалари бўйича ўқув курсларида таҳсил олишади. Бундан ташқари, бир ҳафта ва ўн кунлик семинарларда иштирок этишади. Яқинда «Пахтакор» ва «Бунёдкор» стадионида олий ва биринчи лига мураббийлари, футбол академиялари ҳамда мактаблари раҳбарлари учун ҳам семинарлар ўтказилди. Шахсан ўзим ҳам уларда қатнашиб, билим ва кўникмаларимни бойитиб олдим. Семинарларни ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов бошқарди. Биз мураббийлар кўп нарса ўргандик. Энди билим ва кўникмаларимизни академия ва футбол мактабларидаги фаолиятларимизда амалиётга татбиқ этяпмиз.

- Бугунги кунда ўзини кўрсатаётган ёшлардан кимларни алоҳида кўрсатган бўлардингиз?

- Ўтган йили Жасур Абдураимов бошқарган Ўзбекистон ёшлар термаси жуда илиқ таассурот қолдирди. Бу жамоа таркибида истеъдодли ёшлар бисёр. Улар орасида «Насаф» клубига тегишли бўлган ёш футболчи Ға-ниев, «Пахтакор» жамоасидан Авилов ва Ибрагимовни алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардим. Бу футболчилар ўтган мавсумда ўзларини кўрсата олишди. Менимча, улар жорий мавсум кашфиётларига айланишади. Бу футболчиларнинг потенциали юқори. Фақат мураббийлар уларга ишонч билдиришса, кифоя. Масалан, Авилов «Пахтакор»нинг иккала хориж йиғинида ҳам иштирок этди. Ўртоқлик учрашувларида асосий таркибда майдонга тушди. Ибрагимов ҳақида ҳам шундай фикрдаман. Ға-ниевга Европа клубларидан таклиф тушаётган экан. Бу ёшлар ўз устиларида ишлашдан тўхтаб қолишмаса, ишончим комил, янада катта ютуқларга эришишади.

- Дилшод ака, сиз Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийисиз. Бу йилги режалар қандай? Осиё чемпионатига тайёргарлик режаси ишлаб чиқилганми?

- Ҳар ойда камида битта ўқув-машғулот йиғини ўтказамиз. Яқинда ўзимизнинг бир йиллик иш режамизни ЎФФ Терма жамоалар марказига тақдим этдик. Улар кўриб чиқиб, бу режани тасдиқлаб беришлари керак. Март ойидаги илк йиғинимиз Тошкентда ташкил этилади. Апрель ойида хорижда қисқа муддатли йиғин ва унинг доирасида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга чиқишни режалаштирганмиз. Бу йиғинларимиз йил мобайнида ўтказилади. Шу орқали сент-ябрь ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўриб борамиз. Ўз ўрнида бир нарсани айтиб ўтишим керак. ЎФФ нафақат бизнинг, балки қолган барча ёш тоифасидаги терма жамоаларимизнинг қитъа биринчиликлари, жаҳон чемпионати саралаш босқич баҳсларига ҳар томонлама мукаммал тайёгарлик кўриши учун барча зарур шароитларни яратиб беряпти. Хорижда ўқув-машғулот йиғинлари, ўртоқлик ўйин­лари ўтказиляпти. Энди бунга муносиб тарзда жавоб қайтаришимиз шарт. Ўсмирлар жамоаси ҳаракатлари миллий термамиз натижаларида акс этиши лозим. Тан олиш керак, авваллари бу каби юқори эътибор бўлмаган. Терма жамоа мураббийларининг хорижда йиғин ташкил этиш ёки ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича берган таклиф ва талаблари федерация мутасаддилари томонидан ижобий ҳал қилиняпти. Энди шунга яраша натижа ҳам бўлиши шарт. Ўз номимдан шуни айтишим керакки, ўсмирлар термаси Осиё ва насиб қилса, жаҳон чемпионатида ҳам муносиб тарзда иштирок этади.

- Мураббийлик фаолиятингиз давомида кўплаб футболчиларни тарбияладингиз. Улар эса, ўз навбатида, бугунги кунда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган клубларда ўйнашяпти. Биргина Виталий Денисовни эслаш кифоя бўлса керак. Ҳалигача эслаб, сизга қўнғироқ қилиб туришадими?

- Албатта. Шогирдларимдан миннатдорман. Анъанамиз бор, йил сўнгида Тошкентда тўпланамиз. Бу учрашувимизга Виталий Денисов, Санжар Турсунов, Акмал Шораҳмедов, Садриддин Абдуллаев ва бошқалар ҳам келишади. Хурсанд бўлганим, ҳалигача маслаҳат сўрашдан уялишмайди. Ана шундай футболчиларга устозлик қилганимдан хурсандман.

К.АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:26, 14.03.2017. Ўқилди: 10766 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
2 Пахтакор Игорь Сергеев 4
3 Бунёдкор Луис Качорри 4
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 3
6 ОКМК Али Абдураҳмонов 3
7 Пахтакор Умар Адҳамзода 2
8 Навбаҳор Аббос Ғуломов 2
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
10 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.