Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ. «Лестер» «Севилья»ни мусобақадан чиқариб юборди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўз тарихида илк марта Европа чемпионлар лигасида иштирок этаётган Англиянинг "Лестер" клуби чорак финалга чиқишга муваффақ бўлди. "Тулкилар" нимчорак финалда "Севилья"ни мусобақадан чиқариб юборишди.

Биринчи бўлимда инглизлар "стандарт" орқали ҳисобни очди: Морган тўпни дарвозага буриб қўйди. Бу ҳисоб "Лестер"ни тўла қаноатлантирарди. Шу боис, улар зич ҳимояни юзага келтиришди.

Иккинчи бўлим бошида Шекспир шогирдлари кам сонли ҳужумлардан бирини голга айлантиришди. Қанотдан етказилган узатмани ҳимоячи бош билан қайтарди. Тўпни эгаллаган Олбрайтон жарима майдончаси чизиғи устидан дарвозани ишғол қилди.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида "Севилья" тўпни назорат қилиш бўйича катта устунликка эга бўлди, аммо рақиб мудофаасини ёриб ўтишга қийналди. Боз устига баҳснинг 74-дақиқасида Варди "тулки"лик қилди ва Насриниг майдондан четлатилишига эришди. Жейми "провакация" уюштирди ва Самир унинг пешонасига бошини қўйган заҳоти ўзини жабрланувчи қилиб кўрсатди. Ҳакам ҳар иккала футболчига сариқ карточка берди. Бу Насри учун иккинчиси эди.

Шунга қарамай, орадан кўп ўтмасдан, андалусияликлар пенальти ишлашга муваффақ бўлишди. Нзонзининг зарбасини Каспер Шмейхель маҳорат билан қайтарди. Ёдингизда бўлса, Севильяда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда ҳам ушбу посбон пенальтини бартараф этганди.

Қолган дақиқаларда "Лестер" яхши ҳимояланишда давом этди. Ҳаттоки қарши ҳужумда гол уриш учун 2та имкониятга эга бўлди, аммо улардан фойдалана олмади.

Шу тариқа, дебютант "Лестер" еврокубокларда иштирок бўйича катта тажрибага эга бўлган "Севилья"ни ЕЧЛдан чиқариб юборди.

ЕЧЛ, нимчорак финал, жавоб ўйини, 00:45
"ЛЕСТЕР" - "СЕВИЛЬЯ" 2:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 27 Морган, 2:0 – 54 Олбрайтон.
Ноаниқ пенальти: Нзонзи (80, дарвозабон)
Лестер – Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Хут, Дринкуотер, Ндиди, Олбрайтон, Марез (Амарти, 90), Окадзаки (Слимани, 64), Варди.
Севилья – Рико, Пареха, Рами, Эскудеро, Меркадо (Мариано, 46), Нзонзи, Сарабия (Йоветич, 46), Насри, Иборра, Витоло, Бен-Йеддер (Корреа, 68).
Огоҳлантиришлар: Насри (18), Витоло (59), Варди (74), Шмейхель (79), Ндиди (84), Маҳрез (89).
Четлатиш: Насри (74).
Биринчи ўйин: 2:0

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:40, 15.03.2017. Ўқилди: 34210 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик