Бутунжаҳон бокс сериясининг (WSB) VII мавсум «C» гуруҳи 4-тури доирасида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Хитойнинг China Dragons боксчиларига қарши баҳс олиб борди.
Бокс оқшомининг сўнгги жангида +91 килограмм вазндаги боксчилар куч синашди. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Баҳодир Жалолов хитойлик Хайпенг Муга қарши беллашди ва 3-раундда рақибини техник нокаутга учратди.
Аввалроқ Uzbek Tigers вакиллари Аброржон Қодиров (-52 кг), Муроджон Аҳмадалиев (-60 кг), Шаҳрам Ғиёсов (-69 кг) ва Бектемир Мелиқўзиев (-81 кг)ўз рақибларини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди. Мазкур беллашувдан кейин Uzbek Tigers ҳисобни 5:0 кўринишини олди ва Узбек Тигер мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Uzbek Tigers WSB доирасида учта жанг ўтказган эди. Ўзбекистонлик боксчилар аввалига Хитойда China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилган бўлса, кейинроқ Қозоғистонда Astana Arlans’га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Тошкентда бўлиб ўтган 3-турда Uzbek Tigers Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасини 5:0 ҳисобида таслим қилганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).