Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Реал Мадрид” BBC учлигисиз яхшироқми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳозирда барча “Реал Мадрид”нинг бу мавсумдаги ўйинларини юрак ютиб томоша қилаётган бир пайтда ушбу саволни беришнинг айни пайти. Жамоа BBC учлигисиз яхшироқми?

Гарет Бэйл, Карим Бензема, Криштиану Роналду. Ушбу учлик бир неча ойлар олдин ҳар қандай рақиб ҳимоясини саросимага соларди. Ортиқ бу учлик тажовузкор эмас. Гарет Бэйл узоқ муддат жароҳати туфайли майдондан ташқарида қолганлиги, киритилган голлар бўйича Бенземадаги самарадорликнинг тушиб кетиши, Роналдунинг эса яқинда ўйинидаги пасайиш ҳақида иқрор бўлиши барчани турли саволлар гирдобида қолдирди. Бу фактни тасдиқлаётган ягона инсонлар эмасмиз. Мадрид ОАВси ҳам “уч тиш” ҳақида аллақачон таҳлилларни бошлаб юборган. АС газетасида фаолият юритадиган жоурналист Алфредо Релано ўз мақолаларидан бирида Зиданни бу масалага тўхталиб ўтишнинг айни пайти эканлиги ҳақида фикр юритган.

Чемпионлар Лигаси доирасида “Наполи”га қарши нимчорак финал жавоб учрашуви олдидан Мадрид матбуотининг интернетдаги саҳифасида ўтказилган сўровномада ҳам мадридликлар мухлисларинг кўпчилиги асосий таркибда BBC учлигини кўришни истамаган. Бироқ, Зидан барибир BBCни жангга ташлади ва 1-бўлимда “Сан Паоло”да қийинчиликка дуч келди.

Айтиш жоизки, BBC етарлича ҳимояланмайди, айниқса Роналду. “Наполи”га қарши баҳсдан олдин Ла Лига доирасида “Эйбар” билан куч синашган “Реал” ҳимояда ажойиб ўйин намойиш этди. Ҳужумда эса Хамес, Лукас ва Асенсиолар чақнади. Бу ҳолат Бенземани ҳам яхши ўйин кўрсатишига ёрдам берди.

Marca тарқатган хабарларга кўра бироз вақт муқаддам жамоа сардори Рамос барчани ҳимояга ёрдам беришга чақирган. Фақатгина Роналдуни ҳужумдаги самарадорлиги туфайли югуриши шарт эмаслигини айтиб ўтганди. “Эйбар”га қарши баҳсдан кейин бу мавзуда қайта тўхталган Серхио Рамос барча тенг эканлигини билдириб ўтди : “Барчамиз тенг ҳуқуққа эгамиз. Бугун баъзи ўйинчиларимиз ўйинга ташна эканлигини намойиш этди. Бу бизга илхом бағишлаши керак.” Бу ташна футболчилар эса ўз вақтини захирада кутиб ўтирган BBC нинг ўринбосарлари эди.

Ўтган мавсумда BBC мадридликларнинг 69 % голларини ўз ҳисобларига ёздириб қўйганди. Бу мавсумда эса кўрсаткич 41 % гача тушиб кетди. “Эйбар”га қарши ажойиб ўйин намойиш этган ёш Асенсио феврал ойида бир дақиқа ҳам майдонга туша олмай келаётганди. Зидан асосий таркиб футболчиларига ишонмоқда ва уни ротатсия қилишга эҳтиёж сезмаяпти. Бироқ, унинг бу ҳаракатлари жамоани беқарорликка етаклаши мумкин. Айниқса, жамоада ўз ўрнига эга бўлган футболчилар орасида. Шунингдек, Зидан жамоа юлдузларини мавсумнинг якуний қисмидаги муҳим ўйинларга юқори спорт формасида олиб келиши керак бўлади.

Майдонда BBC нинг йўқлиги эса жамоага тактик мослашувчанликни тақдим этади. Асенсио, Хамес, Иско, Ковачич каби футболчилар 4-2-3-1 ёки 4-4-2 ўйин схемасида қаттиқ ҳимояланувчи жамоаларга босим ўтказа олиши ва майдоннинг ҳар бир қаричида юқори прессинг кўрсата олиш хусусиятини тақдим эта олади. Чемпионлар Лигасида ҳужумкор жамоаларга қарши (масалан, “Бавария”) бундай тактик схема асқотиши мумкин. BBC нинг жамоага қўшган улкан ҳиссасини унутмаган ҳолда, Зидан жамоада тенглик хусусиятини таъминлаши керак бўлади.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 11:06, 19.03.2017. Ўқилди: 15117 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик