Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 17.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 0:2
      • Лечче
      • 17.02.2026 01:00
      • Жирона
      • 2:1
      • Барселона
  • Элит ОЧЛ
      • 17.02.2026 15:00
      • Сеул
      • 2:2
      • Санфречче Хиросима
      • 17.02.2026 15:00
      • Матида Зелвия
      • 3:2
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.02.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 2:0
      • Шангхай Шенхуа
      • 17.02.2026 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 1:0
      • Виссел Кобе
      • 17.02.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • 1:4
      • Ал-Иттиҳод
      • 17.02.2026 21:00
      • Ал-Ғарафа
      • 0:2
      • Трактор
      • 17.02.2026 22:45
      • Галатасарой
      • 5:2
      • Ювентус
      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • 2:3
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:0
      • Аталанта
      • 18.02.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 19.02.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • -:-
      • Байер
      • 19.02.2026 01:00
      • Брюгге
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.02.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • -:-
      • Интер
      • 18.02.2026 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • -:-
      • Аркадағ
      • 18.02.2026 23:15
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • -:-
      • Сепоҳон

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 15 8 10 33
2 Италия 9 4 12 25
3 АҚШ 7 11 6 24
4 Франция 6 7 4 17
5 Швеция 6 6 3 15
6 Нидерландия 6 6 1 13
7 Германия 5 8 8 21
8 Австрия 5 8 4 17
9 Япония 5 6 11 22
10 Швейцария 5 4 3 12
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ. Роналдунинг хет-триги «Реал»ни ярим финалга олиб чиқди

Баҳо:
+2 | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Жуда кескин курашларда остида кечган Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичидаги яна бир тўқнашув якунига етди.

Автогол, қизил карточка, қўшимча бўлимлар, ҳакамларнинг хатолари, Роналдунинг хет-триги... Ушбу воқеалар учрашувнинг жуда кескин кечганидан далолат бериб турибди.

Учрашувнинг дебютидаёқ Анчелотти шогирдлари ҳисобни очишлари мумкин эди. Алькантаранинг узатмасидан кейин Рибери чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Левандовски яқин масофадан йўллаган зарба йўлига Марсело ғов бўлди. Қайтган тўпни Роббен дарвоза томон тепди. Аммо тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

Биринчи бўлим ўрталарига қадар мюнхенликлар тўпни назоратни қилган бўлсалар-да, аслида "Мадрид" тўқнашув тақдирини ўз ихтиёрида ушлаб турди. Танаффусга қадар Зидан шогирдлари танаффусга қадар бир нечта вазиятларни яратишди. Нойер бошчилигидаги мудофаа чизиғи қийин вазиятларда совуққонлик билан хавфни бартараф этишга муваффақ бўлишди.

Иккинчи бўлим бошида "Реал" ҳужум ҳақида ўйлади. Аммо хавфли вазиятларни "Бавария" ярата бошлади. Дастлаб Роббеннинг зарбасидан кейин бўш дарвозага кираётган тўпни Марсело боши билан қайтариб қолди. Орадан 1 дақиқа ўтиб эса Каземиро хатога йўл қўйди ва ўз жарима майдончаси ичида Левандовскини йиқитди. Белгиланган пенальтини польшалик ҳужумчининг ўзи аниқ амалга оширди.

Икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенглашган бўлса-да, сафардаги гол эвазига "Мадрид" ҳамон устунликка эга бўлиб турганди. Боз устига, учрашувнинг 76-дақиқасида Каземиронинг узатмасидан кейин Роналду бош билан Нойер қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. 1:1.

Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас "Реал" ҳимоячилари рақибга совға тақдим қилишди. Марказий ҳимоячиларнинг ўзаро тушунмовчилигидан кейин Рамос ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Натижада иккита ўйин бўйича ҳисоб мутлақ тенглашди.

Жавоб ўйинида ҳакам чўнатигидан қизил карточкани олди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 6 дақиқа қолганида Кашшаи "Бавария" футболчиси Видални майдондан четлатди ва хатога йўл қўйди. Чилилик футболчи майдон марказида тўп учун курашда Асенсиога нисбатан чаққонроқ ўйнади. Видаль тўпни тепганидан кейин "Реал" футболчиси рақиб футболчиси оёғига урилиб йиқилди. Ҳакам иккинчи сариқ орқали мюнхенликлар футболчисини майдондан четлатди.

Бир киши кам бўлиб қолганидан кейин Анчелотти кўпроқ ҳимоя ҳақида ўйлашга мажбур бўлди. Мадридликлар эса устунликдан фойдаланишга ҳаракат қилишди. 99-дақиқада чап қанотдан етказилган узатмага Асенсио жарима майдончаси ичида зарба берди. Нойер яқин бурчакка кираётган тўпни қайтарди. Эсктра-таймларнинг дастлабкиси якунланаётган пайтда Роналда ўзининг иккинчи голини уришга муваффақ бўлди. Рамос узатма бераётган пайтда Криштиану офсайдда турганди, лайнсмен буни пайқамай қолди.

Иккинчи бўлимда Марсело майдон марказида тўпни эгаллаб, супер юришни амалга оширди — у 3 футболчидан ўтиб кетиб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ҳамда Роналдуга пас берди. Криштиану бўш дарвозани ишғол қилди. Хет-трик ва амалда ўйин тақдири ҳал бўлди!

Марко Асенсио бу баҳсни голсиз тарк этмади. У ҳимоячиларни алдаб жарима майдончасига кирди ва яккама-яка вазиятда олис бурчакни аниқ нишонга олди. 4:2.

Шу тариқа, Роналду иккита ўйинда "Бавария" дарвозасига нақ 5та гол уришга муваффақ бўлди. "Реал" эса Европа чемпионлар лигаси ярим финал босқичига йўл олди.

ЕЧЛ, чорак финал, жавоб ўйини
"РЕАЛ МАДРИД" - "БАВАРИЯ" - 4:2. Асосий вақт — 1:2. Қўшимча бўлимлар — 3:0
18 апреля, 23.45, «Сантьяго Бернабеу»
Голлар: 0:1 – 53, пенальти Левандовски, 1:1 – 76 Роналду, 1:2 – 77, автогол Рамос, 2:2 – 104 Роналду, 3:2 – 109 Роналду, 4:2 – 112 Асенсио.
Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос (Ковачич, 114), Иско (Васкес, 71), Роналду, Бензема (Асенсио, 64).
Бавария – Нойер, Боатенг, Хуммельс, Алаба, Лам, Видаль, Хаби Алонсо (Мюллер, 75), Алькантара, Роббен, Рибери (Дуглас Коста, 71), Левандовски (Киммих, 88).
Огоҳлантиришлар: Видаль (5), Каземиро (40), Хаби Алонсо (70), Хуммельс (75), Роббен (101).
Четлатиш: Видаль (84).
Дастлабки ўйин – 2:1

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:20, 19.04.2017. Ўқилди: 310110 марта. Фикрлар: 60 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.