Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Кубок Испании. 1/32 финала. "Конкенсе" - "Реал Сосьедад".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Трабзонспор".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Испании. 1/16 финала. "Уэска" - "Реал Бетис".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - "Партизан".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Адана Демирспор" - "Бешикташ".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Кубок Испании. 1/16 финала. "Барбастро" - "Барселона".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Эюпспор" - "Фенербахче".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Кубок Италии. 1/16 финала. "Лечче" - "Сассуоло".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Трабзонспор".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Испании. 1/16 финала. "Уэска" - "Реал Бетис".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - "Партизан".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.07.2025

      05:15 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Вышка.
      06:20 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Трамплин 3 м.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 10 в Монако.
      10:05 Автоспорт. Ралли. Чемпионат России 2025.
      10:35 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани. Групповая гонка. Мужчины.
      12:55 LIVE Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Команды. Прямая трансляция.
      15:00 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 3 м.
      16:15 Д/с "Век нашего спорта".
      16:45 "Небесная грация".
      17:00 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      17:55 LIVE Велоспорт. Альфа-Банк Первенство России в Пензе. Прямая трансляция.
      19:25 LIVE Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:45 Д/с "Сила воды".
      21:00 "Вопреки всему".
      21:25 LIVE Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Женщины. Прямая трансляция.
      22:45 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Личное первенство.
      00:55 Д/с "Век нашего спорта".
      01:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Команды.
      03:30 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Мужчины.
      04:50 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 3 м.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Fight Night 32" в Бангкоке, Таиланд. Аллиссия Хеллен Родригес против Йоанны Перссон, Владимир Кузьмин против Стефана Короди. Прямая трансляция.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Чемпионы".
      11:25 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      13:25 LIVE Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо". SMP TCR. Гонка 1. Прямая трансляция.
      14:25 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:20 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      16:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:15 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      17:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      17:10 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. Финал. Прямая трансляция.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Новости.
      19:00 LIVE Футбол. OLIMPBET Суперкубок России. "Краснодар" - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      22:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:30 Смешанные единоборства. Shlemenko FC 11 в Омске, Россия. Александр Шлеменко против Гильерме Кадены.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Нэшвилле, США. Предварительный кард. Крис Кёртис против Макса Гриффина, Чиди Нжокуани против Джейка Мэттьюса. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.07.2025

      07:00 Автоспорт. WEC. Этап 3. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      10:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 7. Сен-Мало - Герледан.
      12:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      14:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри.
      14:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Мужчины. Шорт-трек кросс-кантри.
      15:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 7. Сен-Мало - Герледан.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 8. Сен-Меэн-ле-Гран - Лаваль. Прямая трансляция.
      20:45 Велоспорт. Женщины. "Джиро д'Италия". Этап 7. Обзор.
      21:45 BMX. Чемпионат Европы в Валмиере, Латвия.
      23:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Кракове, Польша. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      00:00 LIVE Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы. Прямая трансляция.
      01:05 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 8. Сен-Меэн-ле-Гран - Лаваль.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 8. Сен-Меэн-ле-Гран - Лаваль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Улуғбек Бақоев: «Терма жамоамизда Эронга гол урадиган футболчи бор…»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Яқин йилларгача Ўзбекистон миллий терма жамоасининг моҳир ҳужумчиси сифатида гавдаланган Улуғбек Бақоев бугунги кунда ўзи туғилиб ўсган Бухорода мураббийлик фаолиятини бошлаган. Яқинда ёш мураббий «Эрудит Спорт» газетасига интервью бериб, мураббийлик фаолияти, терма жамоа ва бошқа қатор саволларга жавоб берди.

«ФУТБОЛЧИ БЎЛИШ, МУРАББИЙЛИКДАН ОСОНРОҚ»

– Улуғбек ака, сизни ажойиб ҳужумчи сифатида билардик. Бу йилдан эътиборан мураббийлик фаолиятингизни бошладингиз. Айтингчи, мураббийлик қийин эканми ёки футболчилик?

– Ҳар қандай соҳанинг ўзига хос «плюс» ва «минус»лари бор. Мураббий бўлганингиздан кейин сиз бутун жамоа, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсам, ҳар бир футболчи учун алоҳида жавоб берасиз. Интизомга биринчи нав-батда ўзингиз қаттиқ риоя этишингиз шарт! Акс ҳолда ўйинчидан нимани талаб қиласиз? Ўйинчига яқин бўлиб, керакли пайтда унинг дўсти, акаси-укасига айланасиз. Хуллас, ҳар қандай шароитда футболчи сизни ўзига яқин ҳис этиши лозим. Ўйинчи бўлган пайтда фақатгина кўрсатмани бажарасиз, тартиб-интизомга риоя этиб, майдонга тушиб ўйнайсиз, холос. Кўриб турганингиздек, ўйинчи бўлиш мураббийликка нисбатан осон.

– «Бухоро» жамоасида иш бошлашингиз қандай кечган эди? Таклифни кутганмидингиз?

– Ростини айтсам, бир кун мураббий бўлишимни билардим. Аммо воқеалар бундай тез ривожланиб, «Бухоро» жамоасида бош мураббий бўламан деб ҳеч кутмаган эдим. Бир оз чигал ва оғир бўлган вазиятда менга ишонч билдиришди ва мен ишга киришдим.

– Йил бошида жамоа олдига қандай мақсадларни қўйганди ва сиз шунга яраша таркибни кучайтира олдингизми?

– Мен ишни бошлаганимда ростини айтсам, жамоада кўп ўйинчи йўқ эди, буни кўпчилик билади. Ўтган йилги таркибнинг 80-90 фоизи жамоани тарк этганди. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман. Бунинг аниқ сабаби менга қоронғи. Жамоани ўйинчилар билан тўлдириш осон бўлмади. Ўша пайтда аксарият яхши ўйинчилар шартнома имзолаб бўлишган ва бошқа жамоаларда фаолият юритишаётган эди. Жуда оғир вазият юзага келди, уни қандай ҳал этиш борасида ўйлаб бош қотирардик, ташвишланардик: «Кимни, қачон жамоага таклиф қиламиз, муҳими улгурамизми? Ахир вақтимиз жуда оз эди». Аста-секинлик билан янги футболчиларни тўплаб, янги жамоани йиғдик. Менимча, жамоамиз билан ёмон ўйин намойиш этмаяпмиз.

«ЎТГАН ЙИЛГИ ТАРКИБНИ КУЧЛИ ДЕБ АЙТА ОЛМАЙМАН…»

– «Бухоро»нинг ҳозирги таркибини ўтган йилгиси билан таққослаганда, сизнингча, қайси бири кучлироқ?

– Олий Лига якунида жамоамиз нечанчи ўринни эгаллагани аниқ бўлганидан кейин бу саволингизга аниқ бир жавоб бўлади. Қайси таркиб кучлилиги борасида аниқ бир хулоса айтиш учун шунингдек, вазиятга реал нигоҳ билан боқиш зарур. Ўтган йилги ва мазкур йилги таркибда вазиятлар бошқа-бошқа эди! Уларда вақт бор эди… Аммо шунга қарамай, мен ўтган йилги таркибни бу йилги таркибдан кучли эди, деб айта олмайман. Айни дамдаги «Бухоро» таркиби йигитлари жонини бериб ўйнашаяпти. Бу саволингизга жавоб бериш бир оз мушкул, назаримда.

– «Бухоро» мавсумни ёмон бошламади. Чемпионат стартини жамоангиз учун қониқарли ҳисоблайсизми?

– Гоҳ омадли, гоҳ муваффақиятсиз ўйинларимиз бўлди. Ҳамма вақт чиройли ўйин кўрсатиб, ғалабалар билан ишқибозларни мамнун этишни истар эдик. Аммо бу футбол!

– Кўп йиллар давомида Олий Лигада тўп сургансиз. Бу йилги чемпионат ўтган йилгисидан нимаси билан фарқ қилади?

– Чемпионат жуда қизиқарли бошланди, олдиндан ҳеч кутилмаган натижалар қайд этилди. Шундан келиб чиқиб бир нарсани айта оламан, назаримда, чемпионат жуда қизиқарли бўлади. Ҳар бир ўйин кутилмаган натижа билан тугаяпти. Уларни зерикмасдан кузатасиз, томоша қиласиз. Бу нимадан далолат беради? Ўзбекистонда футбол ривожланяпти, ўсаяпти. Шу жумладан, футболчи йигитлар ҳам ўсиб бораяпти.

– Иван Нагаев газетамизга берган интервьюсида «Бухоро»га ўтишига айнан сиз сабабчи бўлганингизни таъкидлаб ўтган эди. Бу ҳақдаги фикрингиз…

– Нагаев билан биргаликда миллий жамоада ўйнаганмиз. Уни интизомли футболчи сифатида яхши танийман. Иван билан суҳбатлашганимизда у таклифимизни қабул қилди ва биз ишлашни бошладик.

– Ва табиийки, сиз унинг ўйинидан мамнунсиз…

– Албатта, ўйинчи тўп суриш давомида ажойиб голлар муаллифи бўлганида нафақат мураббий, балки ўйинни кузатаётган ишқибозларнинг ҳам ундан кўнгли тўлади. Нафақат Нагаев, назаримда, жамоанинг бошқа ўйинчилари ҳам яхши натижа учун ҳаракат қилишяпти.

«ЎЗБЕК ФУТБОЛИДА ҲУЖУМЧИ МУАММОСИ ЙЎҚ…»

– Сизни моҳир ҳужумчи сифатида билардик. Айни дамда Олий Лигадаги қайси ҳужумчиларни алоҳида тилга олган бўлардингиз?

— Ўзига хос ўйинга эга бўлган ҳужумчилар талайгина. Келинг, гапни жамоам ҳужумчиларидан бошласам. Масалан, ўша Нагаевни олайлик. У нимаси билан бошқалардан фарқ қилади, қай тарафлама у кучли? Унда тезлик жуда яхши, ҳимоячидан моҳирона қочишни эплайди, шунингдек, у голни ҳис эта олади. Ишонинг, голни ҳис этиш, ҳужумчи учун жуда муҳим. Шоғуломовни олайлик. Унда ўйинда ишлаш қобиялияти юқори. Яъни у ҳимоячиларга ҳам ёрдам бера олади, ҳам олд чизиқда яхши ҳаракатлана олади. «Пахтакор»даги Сергеевни ҳам тилга олиш мумкин. Ёки масалан, Абдухолиқовни олайлик, унда ҳам голни ҳис этиш туйғуси кучли. Бир неча нафар футболчиларнигина алоҳида тўхталиб ўтишни истамас эди. Ўзбекистонда яхши ҳужумчилар талайгина. Уларнинг ҳар бирида ўзига хос, ўз имзосига эга ўйин услуби бор. Менимча, ҳужумчи жамоасига фойда келтириб, ўз голлари билан ҳисобни тўлдириб келяптими, демак, у яхши ҳужумчидир.

– Афсуски, сўнгги йилларда ўзбек футболида ҳужумчилар муаммоси яққол билинмоқда. Сиз, Шацких, Ирисметов каби тўпурар ҳужумчилар авлоди етишиб чиқмаяпти. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

– Мен буни муаммо деб айтмасдим, назаримда, ўзбек футболида ҳужумчи муаммоси йўқ. Бу маълумот қаердан чиқди, билмайман. Турли хил услубга эга ҳужумчиларимиз бор ва уларнинг ҳар бири нимасидир билан кучли ва нимададир заиф. Ҳар бир мураббийнинг бу борада ўз қараши бор. Яхши ҳужумчиларимиз талайгина, улар ўзларини намоён этишлари учун вақт керак, холос.

«КЕЧАГИ ТЕРМА ЖАМОА БУГУНГИСИДАН КУЧСИЗ ДЕЙИШ ТЎҒРИ ЭМАС…»

– Миллий терма жамоада кўп йиллар давомида муваффақиятли тўп сурдингиз. Бугунги терма жамоани ўша сиз тўп сурган даврдагисидан кучлироқ деб ўйлайсизми?

– Ҳар бир давр ажралиб туради. Кечаги жамоа кучли, бугунги ундан заифроқ дейиш менимча тўғри эмас. Футбол ривожланаяпти ва у сиздан серҳаракат бўлишни талаб этаяпти. Майдонга тушган ҳар бир футболчи ўзини унга 100 фоиз бағишлаши, жон-жаҳди билан ўйнаши шарт! Миллий терма жамоа бугун ҳам кучли, бундан аввал ҳам кучли бўлган деб бамалол айта оламан. Ахир, унда Ўзбекистоннинг энг яхши ўйинчилари тўп суришади. Биз тўп сурган даврни эслайдиган бўлсак, ўшанда бизга бор-йўғи биттагина гол етмагани учун Жаҳон Чемпионатига чиқа олмадик. Имконият ҳамиша бор! Бугун ҳам футболчиларимиз ёмон ўйнамаяпти, демак, уларда ҳам интилиш, ҳам имконият мавжуд.

– 2012 йилда Эронда айнан сизнинг голингиз Ўзбекистон терма жамоасига жуда муҳим ғалабани келтирганди. Айтингчи, бу сафар бундай қаҳрамонликни ўз бўйнига оладиган футболчи борми? Эронни мағлуб этиб, Жаҳон Чемпионатига чиқа оламизми?

– Биласизми, бу ерда ким гол уришининг фарқи йўқ: ҳужумчи ёки ярим ҳужумчими… Бугунги кунда, энг муҳими натижа! Терма жамоада Эронга гол урадиган футболчи албатта бор. Ким гол урмасин, бу бутун Ўзбекистон учун катта қувончдир! Имкониятдан фойдаланиб, терма жамоамизга омад тилаб қоламан. Ҳамюртларимизга интиқ кутилган ғалабани олиб келиш уларга насиб қилсин! Ҳар бир футболчи қалбида катта ишонч билан майдонга чиқиб, бутун вужуди билан ўйинга киришса, натижа назаримда ўзини куттириб қўймайди.

– Суҳбатимиз сўнггида футбол ишқибозларига айтар сўзингиз борми…

– Футболни севиш баробарида озгина сабрли бўлишларини истардим. Ишқибозлар стадионда ёки телевизор қаршисида ўйинни кузатишадими, улар ўз ҳиссиётларини турли бақир-чақирлар билан чекинмасдан намоён этишади. Футболни шунчаки сукут сақлаб кузатиб, томоша қилиб бўлмайди. Бугун футбол театр каби, оддий одамлар стадионга келишади, футболчилар эса бевосита бу театр иштирокчиларидир. Шунинг учун ҳам футбол ишқибозларига футболни кўриш давомида сабрли бўлиб, кўпроқ ижобий ҳиссиёт олишларини тилаб қоламан. Бизга ишқибозлик қилишдан чарчашмасин, биз ҳам уларни хурсанд қилиб чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. «Бухоро» ишқибозларига ҳам сабр, соғлиқ ва фаровонлик тилаб қоламан.

Манба: erudit-sport.uz
Киритилди: 14:36, 27.04.2017. Ўқилди: 14008 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.