Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

«Комо» раҳбарияти Фабрегас кейинги мавсумда ҳам клубда қолишига ишонмоқда [0]

ЕЧЛ бош совринига ета олмаётган 7 нафар машҳур юлдуз [0]

АПЛ учун даҳшатли туш: «Манчестер Сити» чемпион бўлса-да, кубок «Арсенал»га топширилиши мумкин [0]

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 олдидан якуний тайёргарлик режаси эълон қилинди [0]

Италия клублари ва терма жамоаси халқаро турнирлардан четлатилиши мумкин. УEФА жиддий огоҳлантириш билан чиқди [0]

«Реал»нинг иқтидорли ҳимоячиси Германияга йўл олиши мумкин [0]

Коке: «Гризманн билан ЕЧЛ кубогини қўлга киритган ҳолда хайрлашиш — ажойиб бўларди» [0]

Суперлига. «Андижон» — «Динамо». Бошланғич таркиблар эълон қилинди [0]

Суперлига. «Сўғдиёна» — «Сурхон». Таркиблар маълум! [0]

«Атлетико» сардори «Арсенал»га қарши баҳс олдидан ички кечинмалари ҳақида гапирди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Император" Тотти Рим билан хайрлашмоқда ёхуд футбол дунёсидаги ҳафта воқеалари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жорий ҳафта якунларида мухлисларни бир-биридан қизиқарли бўлган ўйинлар кутиб турибди.

Кучли бешлик мусобақаларида баҳслар аллақачон қизғин паллага кирди. Буёғига йўқотиладиган очколар жамоаларнинг турган ўрнидан қўзғатиб юбориши ҳеч нап эмас. Қуйида ҳафтанинг энг диққатга сазовор ўйинларига тўхталиб ўтамиз.

Италия. ИМПЕРАТОР учун олтин бутса

Якшабна куни мавсумдаг тўртинчи ва сўнгги Рим дербиси гувоҳига айланамиз.

Шунингдек, бу июнь ойида «Рома» билан шартномаси тугайдиган Тотти учун аталадиган ўйин десак ҳам бўлади.

Агар 40 ёшли император жамоада қолса, балки кейинги мавсумда яна майдонга тушиши учун кичкина имконият бўлар. Аммо мазкур учрашув унинг учун охирги дерби бўлиш эҳтимоли бор шунинг учун бу дерби алоҳида аҳамиятга эга.

Бу йил Тотти асосий жамоага қўшилганига 25 йил бўлди. Шунинг учун италиялик афсона бу дербида алоҳида ишланган бутсаларда майдонга тушади.

Сўгги хабарларга кўра Тоттида кичкина жароҳат бор аммо ҳеч бўлмаса 5 дақиқа учун Лучано Спаллетти уни майдонга туширади.

Ла-Лига. ИСПАНИЯда мушук-сичқон ўйини

Класико Испания чемпионатига яна жўшқинликни қайтарди. Буёғига «Барселона» ва «Реал» қайсидир маънода ўйлаб қадам босишади. Чунки йўқотиладиган ҳар-бир очко мавсум уларнинг ўрнини ўзгартириб юориши ҳеч гап эмас. «Қироллик клуби» захирасида яна бир ўйин борлигини ҳам ёддан чиқармаслик зарур. Агар ўша ўйинда «Реал» ғалабага эришса яна биринчи ўринга қайтади. Ҳозирча эса ҳар икки клубда очколар сони тенг (78тадан) тўплар нисбати яхшилиги боис «Барселона» биринчи ўринни банд этиб турибди.

Аммо, психологик томондан барқарорроқ кўринган каталонияликларда ҳаттоки Маскерано ва Андре Гомес каби футболчилар ҳам голлар урмоқда. Ваҳоланки, аргентиналик футболчи «Барселона»даги кўп йиллик фаолиятида шу пайтгача ҳали гол ура олмаганди. Португалиялик Андре Гомес эса жорий мавсум омадсиз ўйинлари туфайли мухлислар томонидан жуда кўп танқидларга учради.

Бугун «кўк-анорранглилар»ни яна бир синов кутиб турибди. Аниқроғи, «Эспаньол»га қарши Каталония дербиси.

Каталония суперклуби мухлислари учун бир яхши, бир ёмон хабар мавжуд.

Ёмони шундан иборатки – жамоа сардори ва футбол «афсунгари» Андрес Иньеста бугунги баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

Яхши хабар эса – уч ўйинлик дисквалификацияни бошидан кечирган Неймар ниҳоят майдонга қайтади.

Энг қизиғи, бу турда «Реал»ни ҳам қийин учрашув кутиб турибди. Бутун мавсум давомида турнир жадвалидаги ўрнини тинимсиз ўзгартириб турган ҳамда биринчи даврада «мадридликлар»ни мағлуб этган «Валенсия» бугун «Сантьяго Бернабеу»да меҳмон бўлади.

Умуман, «кўршапалаклар» «Бернабеу»даги сўнгги 5та учрашувнинг бор йўғи 1тасида мағлубиятга учраган.

Шундай экан, бугун чиройли футбол гувоҳига айланишимизни тахмин қилиш мумкин.

Англия: «ЧЕЛСИ» қаршисида жиддий синов

ДАВОМИ

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 13:23, 29.04.2017. Ўқилди: 4882 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик