Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Динамо
      • -:-
      • Андижон
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3941 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Манчестер Юнайтед” учун энг идеал ҳужумчи ким?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Златаннинг жароҳат олиши ва унинг амалдаги шартномаси якунига етиши боис “Манчестер Юнайтед” келаси мавсум учун ўзига мос ва керакли ҳужумчини қидиришни бошлаб юборган.

Goal нашри клубнинг эътиборида турган бир қатор ҳужумчиларни қиёслаб чиқди. Бироқ, қайси футболчи жамоа учун идеал вариант? Алваро Мората, Килиан Мбаппе, Антуан Гризманн, Андреа Белотти… Жамоага келиши мумкин бўлган танловлар кўп. Аммо уларнинг ичидан энг яхшисини танлаш керак бўлади. Иброҳимовичнинг узоқ муддатга жароҳат олиб сафдан чиқиши, манчестерликларнинг ҳужум чизиғидаги вариантларни кескин камайтириб юборди. Олдинги чизиқда Руни, Марсял ва Решфордлар билан жамоа юқори марраларга етиша олмаслиги аниқ. Охирги икки футболчи эса асосан қанотларда ҳаракат қилишини ҳисобга олсак, жамоага янги ҳужумчига жудаям муҳтож. Демак, “қизил иблислар”нинг ҳужумини кучайтира оладиганлар қуйидагича кўриниш олган.

Алваро Мората (“Реал Мадрид”)

“Реал”да асосий таркибдаги ўрин учун курашиб келаётган захира ўйинчиси мавсум давомида ўзининг имкониятларини кўрсата олди. Моратанинг энг муҳим хислатларидан бири бу албатта, қўшимча дақиқаларнинг бошида ёки охирида гол уриб жамоасига муҳим очколарни улашишидир. Тўпни ажойиб тарзда рақибларидан олиб қўядиган Мората рақиб ҳимоячилари учун ҳақиқий бошоғриғи бўла олади. Ўйинни ўқий олиши, бош билан ажойиб ҳаракат қилиши ва муҳими голни сезиш қобилияти туфайли, Мората Моуриньо учун ҳақиқий топилма бўлиши аниқ. Испан матбуотига кўра, Моратани ўз таркибида кўришни хоҳлаганлар 70 миллион еврони тўлаб қўйишлари керак. Ҳозирча, Ла Лигада 24 ўйинда 15 гол, Чемпионлар Лигасида 7 учрашувда 3 гол урган Мората “Манчестер Юнайтед”га асқотиши кафолатланган.

Ромелу Лукаку (“Эвертон”)

“Туманли Албион”даги илк қадамини “Челси »да бошлаган « янги Дрогба » ҳам Моуриньонинг рўйхатидан жой олган. Жисмонан кучли бўлган белгиялик ҳужумчи ҳар ҳафта “Эвертон” сафида рақиб ҳимоячиларига муаммо туғидириб келмоқда. 35 учрашувда 24 гол урган Лукакуга янги жамоасида мослашиб олиш учун вақт керак эмас ва Англия футбол ҳавосидан бохабар Лукаку унга сарфланган пулларни дарҳол оқлашга киришиб кетиши аниқ. Унинг трансфер нархи “Эвертон” раҳбарияти томонидан 118 миллион евро дея баҳоланган. Агарда бу маълумот аниқ бўлса, Лукакунинг “Манчестер Юнайтед”га бу ёз кўчиб ўтиши кейинга қолдирилиши мумкин.

Килиан Мбаппе (“Монако”)

Ёш болакай Мбаппе “Манчестер Юнайтед”нинг бугуни бўлмаслиги мумкин, бироқ келажаги бўлиши аниқ. Футболдаги қадамларини эндигина ташлаган Мбаппе ҳақиқий топилманинг ўзи. 1 Лигада дебют қилганида 17 ёшга тўлмаган ҳам эди. Илк хет-трикини (11 феврал “Метс”га қарши) ва Чемпионлар Лигасидаги дебютини (“Манчестер Сити”) урганида 18 га ҳам тўлмаганди. Бироқ, « Монако » раҳбарияти уни қўйиб юбормоқчи эмас. Футболчининг ўзи хоҳласа, жамоа ундан катта маблағлар эвазига хайрлашиши мумкин. Ҳозирда уни Терри Анрига қиёслашмоқда. « Тўпчилар »нинг бош мураббийи Арсен Венгер эса Мбаппе ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди : « Ундаги алдамчи ҳаракатлар, якунловчи қисмдаги айёрликларнинг барчаси менга ёш Терри Анрини эслатмоқда. » Қисқаси, Мбаппе Премьер Лигада порлаши учун барча хислатларга эга.

Антуан Гризманн (« Атлетико »)

« Эл Чоло » қўл остида қаттиқ тартибни ва бошқа керакли хислатларни ўрганган Гризманн Моуриньога қўл келиши мумкин. 26 ёшли Антуан ҳозирда ўзининг энг юқори чўққисида турибди ва “Манчестер Юнайтед” билан янги даврни бошлашга шай. Тактик жиҳатдан, Дрогба ёки Златан каби ҳужумчиларни қадрлайдиган “Ўзгача”нинг ўйин услубида Антуанни тасаввур қилиш қийин. Бироқ, ўтган мавсумда барча мусобақаларда 32 гол урган францийалик ҳужумчи жамоага катта ёрдам бера олади. Тҳе Индепендент нашрига кўра, инглиз клуби унинг трансферини амалга ошириш учун 100 миллион евродан воз кечишга тайёр. Гризманн сўнгги уч мавсумда ўртача 27 гол урмоқда. Унинг самарадорлиги юқори марралар учун курашишда керак бўлади. Боз устига, дўсти Пол Погбанинг ҳам борлиги унинг жамоага мослашишини тезлаштириши аниқ. Унинг ҳужумнинг исталган нуқтасида ўйнай олиши универсаллигидан дарак беради ва “Манчестер Юнайтед” учун ҳақиқий етакчилардан бирига айланишини таъминлайди.

Андреа Белотти (“Торино”)

Белотти етакчи ҳужумчилардан бўлмаслиги мумкин, лекин бу мавсумда бу мақомга ҳам яқин қолганини исботламоқда. 2016 йил декабрида “Торино” билан амалдаги шартномасини 2021 йилгача узайтирган Андреанинг баҳоси 100 миллион еврога оширилди. Бу ҳақида футболчи камтарона жавоб берди. “100 миллион евро тураманми? Табиийки, йўқ. Бугунги трансфер бозорида рақамлар бўрттирилиб кўрсатилмоқда. » А серияда 32 учрашувда 25 гол урган Белоттини Жанлука Виалли ёки Кристиан Виерига қиёслашмоқда. Голни сезиши, ҳаводаги курашларда ҳокимлиги, тезлиги унинг кумири Шевченкога ўхшайди. Очиқчаси, унинг услуби Премьер Лигага мос эмас.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 01:59, 13.05.2017. Ўқилди: 11337 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.