Бугун Швециянинг Стокголм шаҳрида Европа Лигасининг финал босқичидан ўрин олган "Аякс" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви УЗРEПОРТ ва ФУТБОЛ ТВ каналлари орқали жонли эфирда намойиш қилинади.
Сиз Тошкент вақти билан соат 23:30дан бошлаб Узрепорт телеканалида мазкур беллашувни томоша қилишингиз мумкин. Футбол Твда ушбу ўйиндан трансляция соат 23:00дан бошлаб сизнинг эътиборингизга ҳавола қилинади. "Аякс" - "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги учрашувга эса соат 23:45да старт берилади.
Европа Лигаси. Финал.
"Аякс" - "Манчестер Юнайтед"
Стокҳолм. "Френдс Арена" стадиони. Соат 23:45.
Бош ҳакам - Дамир Скомина (Словения).
Тахминий таркиблар
"Аякс": Онана, Велтман, де Лигт, Санчес, Ридевалд, Классен, Шёне, Зиэш, Юнес, Траоре, Долберг.
Учрашувни ўтказиб юборади: Виргевер (дисквалификация), Синкгравер (жароҳат)
"Манчестер Юнайтед": Ромеро, Валенсия, Джонс, Блинд, Дармиан, Феллайни, Эррера, Погба, Мхитарян, Лингард, Решфорд.
Учрашувни ўтказиб юборади: Байи (дисквалификация), Шоу (жароҳат), Ибраҳимович (жароҳат), Рохо (жароҳат), Янг (жароҳат)
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).