Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба.

      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:2
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • 1:1
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • 0:1
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 0:1
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • 0:0
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Брентфорд
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс
  • «A» Серия
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • 0:2
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • 0:3
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 0:1
      • Ювентус
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • -:-
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • -:-
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Терма жамоанинг бор эътибори 12 июндаги ўйинга қаратилган

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган ҳафтадан Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиландга қарши ўтказиладиган ўртоқлик, Эрон билан бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 саралаш ўйинига тайёргарликни бошлади. Дастлабки кунги машғулотлар «Жар» стадионида ўтказилди. Хабарингиз бор, Самвел Бабаян жамоаси «А» гуруҳи 8-тури доирасидаги ўйинда Эрон термаси билан тўқнаш келади. Ушбу учрашув 12 июнь куни муҳташам «Озоди» стадионида бўлиб ўтади. Ундан аввал эса терма жамоамиз бугун «Бунёдкор» стадионида Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Мазкур баҳс бевосита Эрон билан бўлиб ўтадиган муҳим учрашувга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Самвел Бабаян бўлажак ўйинларга 28 футболчини жалб қилди. Улар орасида янги номлар ва шу билан бирга анчадан бери миллий терма жамоага чақирилмай қўйган футболчилар ҳам бор.

Жумладан, Акмал Шораҳмедовни бош жамоада кўрмаганимизга анча бўлганди. Ҳар ҳолда, мундиал саралашининг бу циклида уни мураббийлар терма жамоага чақиришмаганди. Тажрибали ҳимоячи «Насаф»га ўтганидан кейин янада ишончли ўйин кўрсата бошлади. Жамоасининг ҳар бир ҳужумида фаол иштирок этяпти. Айниқса, «Пахтакор» билан Ўзбекистон кубоги доирасидаги Тошкентда ўтган учрашувда ўйин қаҳрамонларидан бирига айланди. Унинг ўнг қанотдан ҳужумга фаол қўшилиши ва жарима майдончасига аниқ тўп узатишлари терма жамоа мураббийларини бефарқ қолдирмади. Ўша ўйинни Самвел Бабаяннинг ўзи ҳам бевосита «Пахтакор» стадионидан томоша қилганди. Акмалга ўзини кўрсатиши учун яхши имконият тақдим этилди. Лекин Бабаян Шораҳмедовни майдонга туширармикан? Чунки «Пахтакор» клубида бу чизиқни ёпиши мумкин бўлган ҳимоячилар бор-ку! Агар айни пайтдаги ўйин ҳолатидан келиб чиқилса, Шораҳмедов ўнг қанотда ўйнашга ҳар томонлама ҳақли. Боз устига, Ислом Тўхтахўжаев жароҳат олган. Афсуски, чап қанот ҳимоячимиз Виталий Денисов ҳам «Локомотив» таркибида жароҳат орттириб олди ва у ҳам терма жамоамизга ёрдам бера олмайди. Шунинг учун бўлса керак, Самвел Вячеславович «Насаф» жамоаси аъзоси Фаррух Сайфиевни йиғинга чақирди. Янги футболчилардан Исломжон Қобилов ҳам илк бор терма жамоадан чақирув олди.

Ярим ҳимоя чизиғида ҳам ўзига хос ўзгаришлар бор. Япония J-лигасида ўйнаган биринчи ва ҳозирча ягона футболчимиз Фозил Мусаев ниҳоят, терма жамоадан таклиф олди. Универсал ярим ҳимоячи «Жубило Ивата» таркибида анча мазмунли ўйин кўрсатяпти. Азизжон Ғаниев, Одил Ҳамробеков  ва Жавоҳир Сиддиқов сингари ёшларга ҳам эътибор қаратилди. Айниқса, Сиддиқов «Қўқон-1912» жамоаси сафидаги ўйинлари билан мухлису мутахассисларда катта таассурот қолдирмоқда. Бежизга ижарада ўйнаётган футболчи мавсум ўртасидаёқ яна «Пахтакор»га қайтарилмаяпти.

Ҳужумчилар масаласида кутилган трио. Игорь Сергеев «Пахтакор» таркибида бу йил ҳам сермаҳсуллик кўрсатмаган бўлсада, асосий ҳужумчимиз сифатида йиғинда иштирок этяпти. Темурхўжа Абдухолиқов Қатарнинг «Ал-Сайлия» клуби сафида тўпурарлик маҳоратини намойиш этди. Темурхўжа Сурия билан ўйинда терма жамоага чақирилганди. Лекин уни ўйинга мослашиб кетиши учун озгина вақт керак. «Сеҳрли таёқча» сифатида эътироф этилган Адександр Гейнрих ҳужумчилар учлигини якунлаб берди. Ярим ҳимоячилар рўйхатига киритилган Марат Бикмаевнинг ҳам ҳозир айни «очилган» пайти. Албатта, майдонга кимни туширишни бош мураббий ҳал қилади. Бизни қувонтиргани, терма жамоада янги номлар бор, анчадан бери кўриниш бермаган футболчилар чақирилган. Лекин уларнинг майдонга туширилиши бу бошқа масала.

Хуллас, сизу бизни олдинда июнь ойининг қайноқ ҳафтаси кутяпти. Эрон билан бўлиб ўтадиган ўйин гуруҳда кўп саволларга жавоб беради. Буни Карлуш Кейруш ҳам ўз интервьюсида таъкидлаб ўтди. Бу мутахассис Ўзбекистонга қарши кечадиган учрашувни Эрон учун жаҳон чемпионати финалига қиёслади. Бундан аввалги ЖЧ саралашида биз Теҳрондан ғалаба билан қайтганмиз. Бу натижани яна бир бор такрорлаш керак.

Маълумот учун, ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи «А» гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қиляпти. Жанубий Корея 13 очко билан иккинчи, Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Демак, кўриниб турибдики, вазият анча чигал. Уни янада чигаллаштириб олмаслик учун «Озоди»дан ғалаба билан қайтиш керак. Ҳеч бўлмаганда дуранг ҳисоб ҳам биз учун ёмон бўлмасди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:56, 06.06.2017. Ўқилди: 5085 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик