Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Навбаҳор» назорат ўйинида дуранг қайд этди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Навбаҳор» режага кўра, назорат ўйинида майдонга тушди.

Дастлаб рақиб сифатида Биринчи лига вакили “Хотира-79” жамоаси танланганди. Лекин, уйчиликлар сўнгги паллада ўртоқлик учрашувини ўтказмазишдан бош тортгач, мураббийлар ёшлар жамоаси билан баҳс юритишга қарор қилишди. Ҳар бир бўлими 35 дақиқадан иборат бўлган назорат ўйинида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Учрашувни анча фаол бошлаган иккинчи таркиб аъзолари тезкор гол уришга эришди. 7-дақиқада марказдан олдинга интилган Эргашев ўзи бошлаган ҳужумни самарали якунлай олди. Орадан бироз вақт ўтиб, Абдуазиз Султонов икки ҳимоячини доғда қолдирган ҳолда ўнг қанотдан олдинга интилиб, Аҳмад Мамадалиевни тўп билан таъминлади. Ёш футболчимиз эса якуний зарбани беришда хатога йўл қўймади – 0:2.

Асосий таркиб вакиллари бир қатор ҳужумлар ташкил этишган бўлса-да, узоқ вақт давомида уринишлардан самара чиқара олишмади.

31-дақиқага келиб эса улар ҳисобдани фарқни қисқаартиришга эришишди. Азизбек Турғунбоев ўзига ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима зарбасини голга айлантира олди.
Иккинчи бўлим давомида ҳар икки томонда ҳам гол уриш учун бир қатор вазиятлар юзага келди.

Шунга қарамай, ҳужумларни голга айлантиришда футболчиларга аниқлик етишмади.
Ўйин якунланиши арафасида Неманья Йованович Нодир Ашурматов дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний натижани дуранг бўлишини таъминлади.

Назорат ўйини.
10 июнь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
“Навбаҳор-1” – “Навбаҳор-2” – 2:2 (1:2).
Голлар: А.Турғунбоев (31), Н.Йованович (64-пен.) – Ҳ.Эргашев (7), А.Мамадалиев (12).
Ҳакамлар: М.Маматхонов, Р.Одилов, М.Нехочин.
“Навбаҳор-1”: 87. Акмал Ортиқов, 4. Аббос Отахонов (2. Аҳмад Мамадалиев, 49), 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов, 10. Мансур Саидов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев (4. Аббос Отахонов, 58), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич, 77. Азизбек Турғунбоев, 84. Неманья Йованович.
“Навбаҳор-2”: 12. Нодир Ашурматов, 2. Алишер Саматов, 3. Ҳасанбой Эргашев, 5. Искандар Сиддиқжанов (22. Ҳожиакбар Юнусов, 36; 95. Юнусбек Абдувоҳидов, 57), 7. Аҳмад Мамадалиев (21. Жавоҳир Олимжонов, 48), 8. Равшан Хурсанов, 9. Музаффар Абдуллаев (10. Билол Тошмирзаев, 36), 11. Абдуазиз Султонов, 17. Илҳом Бойдедаев, 20. Алишер Мирзаев, 33. Тоҳир Шамситдинов.
Огоҳлантиришлар: М.Ғофуров (46) – Т.Шамситдинов (47).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:35, 10.06.2017. Ўқилди: 2928 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик