Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гвардиола нега ёшларга имкон бермаяпти?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзи фаолият юритган клубларда ёшларни асосий таркибга жалб қилиши билан ҳам танилган Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити”да бу борада мақтана олмайди. Goal нашри журналисти Аксел Аллаг бунинг сабабларини қидириб кўрди.

Бускетс, Педро, Тиаго Алкантара, Коман ёки Киммих. Бу футболчиларнинг барчаси Пеп Гвардиола қўли остида ўз омадларини синаб кўрган. Рўйхатни эса яна давом эттириш мумкин. Дарҳақиқат Санпедролик мураббий кўплаб ёш иқтидор эгаларига имконият берган.

Гвардиола ўз шогирдларининг ривожланишини қўллаб-қувватлаган. Ўз методларидан келиб чиққан ҳолда ва шогирдининг салоҳиятини тушунган ҳолда тўғри йўл кўрсата олади. “Бавария” ва “Барселона”да ҳам бир қанча ёш иқтидор эгаларини дунё юлдузларига айлантира олди. “Мураббий қисқа, ўрта ва узун муддатни ҳисоблаши керак. Биз узоқ муддатни ўйлаган ҳолда трансферларни амалга ошираяпмиз. Шунинг учун жамоамизга Сане, Стерлинг ва Жезуслар олиб келинди. Уларнинг барчаси 20 ёшлар атрофида. Биз 28 ёшли футболчини ҳам сотиб олишимиз мумкин, бироқ у нари борса 3-4 йил юқори савияда ўйнай олиши мумкин. Биз келажак авлодни етиштирмоқдамиз”, дея тушунтириб берган эди « шаҳарликлар » устози.

Барчасига Англиядаги тизим сабабчими?

«Манчестер Сити »даги биринчи мавсумини тугатган Гвардиола ҳозирча ёшларни асосий жамоага ўтказиш ишларида сусткашликка йўл қўймоқда. Калечи Иҳеаначо бу мавсумда Премер Лигада атиги беш бора майдонга тушган бўлса, ярим ҳимоячи Алеш Гарсия эса бир марта бундай имкониятга сазовор бўлди. Тосин Адарабиоё Чемпионлар Лигасида бир марта, 19 ёшли қанот ҳимоячиси Пабло Маффео Англия Лига Кубоги ва Чемпионлар Лигасида 3 та ўйинда майдонга тушди. Январ ойида эса ҳимоячи « Жирона »га ижарага бериб юборилди. 21 май куни «Уотфорд»га қарши кечган учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Гвардиола ёшларнинг асосий жамоадаги имкониятлари ҳақидаги саволга Англиядаги тизимни сабабчи қилиб кўрсатди : « Улар жудаям яхши футболчилар. Мураббийларнинг олдидаги ягона муаммо асосий таркиб ва ёшлар иштирок этаётган лига орасидаги фарқ, боиси жамоанинг асосий таркиби ва ёшлар бир-бирига рақобат қила олишлари керак. Испанияда, « Барселона » ёки « Реал » бўлсин, ёшлар жамоаси ҳар дам олиш кунлари 40 000 мухлис олдида ўйнайди. Италия ёки Германияда эса янада қийин. Сабаби у ерда ёшлар 28, 29, ҳатто 30 ёшли футболчиларга қарши ўйнайди. Бу ривожланишнинг энг яхши йўли, сабаби профессионал футболчиларга қарши маҳоратларини тоблаб олишларига эҳтиёж қолмайди. Бу ерда (Англияда) ёшлар иқтидорли бўлишларига қарамасдан, рақобатчилик қилолмайди, ўйин амалиёти юқори эмас. Лекин, « Олд Траффорд » ёки « Стамфорд Бридге »да ўйнашларига тўғри келади. Мен уларнинг бир-бирлари билан қандай рақобатчилик қилишлари мумкинлигини билмаяпман. Биз бунга қарши чоралар кўришимиз керак.”

Манба: muhokama.com
Киритилди: 23:21, 12.06.2017. Ўқилди: 6379 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик