Ўзбекистонлик Равшан Эрматов Конфедерациялар кубоги -2017 мусобақасида видеоҳакам сифатида фаолият олиб боради.
Бугун ҳамюртимиз «Спорт-экспресс» сайти журналисти саволларига жавоб бераркан, янги технологияларнинг жорий қилиниши ҳакамларга бўлган босимнинг камайишига олиб келишини айтди.
- Видеоҳакам ёрдамидан фойдаланадиган бош ҳакам хотиржамликка берилиб қолиши муминми?
- Бу ҳакамнинг ўзига боғлиқ. Мисол учун, агар видеоҳакамлар хизматидан фойдалансам ҳам, ҳеч қачон хотиржамликка берилмайман. Ҳамма нарсани ўзим ҳал этишга ҳаракат қиламан.
- Ҳакамларга руҳий босим камаядими?
- Албатта! Катта мусобақаларда ҳакамлар кучли босим остида ишлайди. Мана шу туфайли янада кўпроқ хатога йўл қўйиши ҳеч гап эмас. Видео-ёрдамчиларнинг пайдо бўлиши ҳакамлар ишини енгиллаштиради, улар сал енгилроқ нафас ола бошлайди.
- Қачондан буён ҳакамлар замонавий футболчиларнинг тезлигидан ортда қола бошлади?
- Бир вақтлар ҳакамларнинг хатосига ўйиннинг бир қисми сифатида хотиржам муносабат билдирилган. Ҳозир эса ҳакамлардан катта хатоларга йўл қўймаслик талаб қилинмоқда.
- Фаолиятингизда катта хатоларга йўл қўйганмисиз, улар тушингизга кириб чиққанми?
- Хатолар ҳар бир ўйинда юз беради. Биз уларни таҳлил қиламиз. Энг муҳими ўйиннинг тақдири ва мусобақалар тақдирига таъсир қиладиган хатоларга йўл қўймаслик.
- Бунақа хатолардан сўнг, ҳакамларнинг виждони қийналадими?
- Гап виждонда эмас. У бизни ҳеч қачон тарк этмайди. Шунчаки, бу ерда инсон омили мавжуд. Вазиятни кўрмай қолиш мумкин. Қандай ишлашимизни кўрган бўлсангиз керак. Ҳатто футболчилар ҳам ўйинга бундай пухта тайёргарлик кўрмайди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).