Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

01/01 06:00 Кристал Пэлас - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лига. “Насаф” - “Навбаҳор” (превью)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Олий лига 15-турида “Насаф” Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади.

Учрашув Ғузор шаҳридаги марказий стадионда соат 19:00да бошланади. Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда ўзаро 41-учрашувида майдонга тушишади.
Жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги учрашув, 24 июн шанба куни Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи стадионида соат 18:00да бошланади.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувлари доимо кескин ва муросасиз бўлган. «Насаф» ўтган йилги чемпионатда “Навбаҳор”ни ўз майдонида 6:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Навбатдаги учрашув жамоаларнинг чемпионатдаги 41-ўйини сифатида қайд этилади. Бунгача жамоалар 40 бор ўзаро куч синашишган. 21 учрашувда “аждарлар” ғалабага эришишган. 10та ўйинда “лочинлар”нинг қўли баланд келган. Қолган 9та баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 70-59 “Насаф” фойдасига.

Мазкур жамоалар бунгача Қаршида 20 марта куч синашишган. Навбатдагиси ўзаро 21-учрашув бўлади. Бўлиб ўтган 20та учрашувнинг 17тасида “аждарлар” ғалабага эришган. Фақат 1 учрашувда муроса кўчаси танланган. Бу дуранг 2012 йили қайд этилган. Наманганликларнинг 2 учрашувда қўллари баланд келган. Бу учрашувлар 1998 ва 1999 йилги мавсумларда бўлиб ўтган.
Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда “Насаф” жамоаси футболчилари “Навбҳор” дарвозасини 47марта ишғол қилишган. Наманганлик футболчилар эса 18 марта гол уришга муваффақ бўлишган. Қаршида қайд этилган энг йирик ҳисоблар 5:0 (2013 йили), 5:1 (2015 йили) ва 6:0 (2016 йил) кўринишида.
Қаршидаги ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” жамоаси “Насаф”ни сўнгги бор 1999 йили мағлубиятга учратган ва 2012 йили охирги дуранг натижага эришган.

Қаршида ўтказилган сўнгги беш учрашув натижаси
2011 йил. “Насаф” – Навбаҳор” 3:2
2012 йил. “Насаф” – “Навбаҳор” 1:1
2013 йил. “Насаф” – “Навбаҳор” 5:0
2014 йил. “Насаф” – “Навбаҳор” 1:0
2015 йил. “Насаф” – “Навбаҳор” 5:1
2016 йил. “Насаф” – “Навбаҳор” 6:0

“Насаф” жамоаси эса 13 учрашувдан сўнг 23 очко жамғариб турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. Жамоамиз ўтган 14-турда “Пахтакор”га 2:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Натижада 2-ўринни яна “Қўқон-1912” жамоасига бўшатиб берди.
“Навбаҳор” жамоаси эса 14 учрашувдан кейин 19 очко билан чемпионат жадвалининг 8-поғонасини эгаллаб турибди. Наманганлик футболчилар ўтган 14-тур учрашувини ўз майдонида “Олмалиқ” билан ўтказди. 1:0 ҳисобида олдинда бораётган “лочинлар” сўнгги дақиқада ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди ва дуранг натижага эришишди.

“Насаф” жамоасининг айни дамда тўпурарлари рўйхатини сербиялик ҳужумчимиз Драган Черан бошқармоқда. У бу йилги чемпионатда 6 марта гол муаллифи бўлган. Лекин у олти ўйинки, рақиб дарвозасига йўл топа олмаяпти. Ундан клубимиз мухлислари гол кутишмоқда.
“Навбаҳор” жамоасида эса Неманья Йованович тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда, бу футболчи шу пайтгача 5та тўп киритган.

ЎзПФЛ 15-тур
“Насаф” (Қарши) - “Навбаҳор” (Наманган)
25.06.2017. “Ғузор” марказий стадиони. 19:00да
Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев, Акбар Пўлатов (Тошкент)
Захира ҳаками: Жасур Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Наиль Лутфулин.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 12:55, 22.06.2017. Ўқилди: 3419 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик