Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ваҳший «қора юлдузлар» ёхуд терма жамоаларнинг лақабларини биласизми?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳар бир клубда бўлгани каби терма жамоанинг ҳам лақаби бор. Футбол оламида деярли ҳар бир терма жамоага мухлислари томонидан лақаб қўйилган. Қуйида шу ҳақда сўз юритамиз.

«САРИҚ КАНАРEЙКАЛАР»ГА АЙЛАНГАН «САМБА ҚИРОЛЛАРИ»

Бразилия терма жамоаси футболчиларини сариқ футболкада кўриб, ўрганиб қолганмиз. Шу сабабли ҳам мухлислар бразилиялик чарм тўп усталарини «сариқ канарейкалар» деб аташади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, пентакампеонлар техника борасида жуда моҳирлар, ўйин пайтида турли бразилча рақслари билан ҳам мухлисларнинг олқишига сазовор бўладилар. Эҳтимол, айнан шу омил Бразилия термаси аъзоларининг «Самба қироллари» деб аталишига сабаб бўлгандир.

«АСОВ» ва «АРСЛОНЛАР»

Африканинг ажойиб табиати бағрида жойлашган ушбу мамлакат футболчиларини турли лақаблар: «Чаёнлар», «Турналар», «Тимсоҳлар», «Қоплонлар», «Зебралар», «Арилар», «Олмахонлар» ва ҳатто «Қора антилопалар» деб аташади. Аммо Камерун термасининг асосий лақаби битта — «Асов шерлар».

Қолаверса, ушбу давлатнинг аёллар терма жамоасига «Арслонлар», ёшлар термасига эса «Шербачалар» деб лақаб қўйилган.

«ҚАҲВАХЎРЛАР»

Колумбия термаси ҳақида сўз кетганда, кўз олдимизда, аввало, ҳурпайган сочлари ва ажойиб ўйинлари билан йодда қолган Карлос Валдеррама гавдаланади. У терма жамоа сафида майдонга тушиш борасида рекорд ўрнатган — 111 ўйин.

Ҳозирда Колумбия терма жамоаси футболчиларининг лақаби мамлакатнинг рамзига айланган асосий экспорт маҳсулоти — қаҳва билан боғлиқ. Яъни колумбиялик футболчиларни «Қаҳвахўрлар» деб чақиришади.

«ҚАРОҚЧИЛАР КEМАСИ»

Греция терма жамоаси эмблемасида «Эллинлар» сўзи ёзилган. Бу сўз қадимда юнон маданиятининг шарққа ёйилиши, умуман, улуғвор бўлгани билан изоҳланади.

Греция термасининг иккинчи лақаби 2004 йилги Европа чемпионатида қозонилган оламшумул ғалаба билан боғлиқ. Ўшанда чемпионатнинг очилиш маросимида майдонга кема чиқиб келади. Шунда таниқли грек шарҳловчиси Георгиос Халакис шундай дейди: «Греция терма жамоаси ўйинчилари қароқчилардир ва улар кубокни ўғирлаб кетишади». Айнан шу гап кейинчалик грекларнинг иккинчи лақабига асос бўлади. Терма жамоа чиндан ҳам ғалабани «ўғирлагач», «Қароқчилар кемаси» деб атала бошланади.

БАҲАЙБАТ «ФИЛЛАР»

Африкаликлар ўз мамлакатларини турли ҳайвонлар номи билан аташни хуш кўришади. Хусусан, биз Кот-д-Ивуар деб атайдиган давлатнинг номи, аслида, «Фил суяги қирғоғи» деб таржима қилинади. Шунга монанд терма жамоа «Филлар» деган лақабга эга.

Терма жамоа эмблемасининг кўк фонида хартумига тўқ сариқ рангли коптокни ушлаб олган фил тасвирланган. Бу кўриниш давлат байроғи ва терма жамоа формасида ҳам акс этган.

«ИККИ РАНГЛИЛАР»

Гондурас терма жамоасининг лақаби бўлган «Катрачо» таржима қилинмайди. Чунки «Катрачо» — Гондурас армиясининг умумий номи бўлиб, у Никарагуа билан бўлган жангда мамлакат қўшинига бошчилик қилган генерал Флоренсио Ксатруч исмидан олинган.

Гондурас терма жамоасининг яна бир лақаби — «Икки ранглилар». Бу номнинг ҳеч бир ажабланарли жойи йўқ. Чунки мазкур лақаб байроқдаги ранглар сони ҳисобга олинган ҳолда қўйилган.

МАҒРУР «СУПEРБУРГУТЛАР»

Африка миллатлари кубогининг амалдаги соҳиби, Африка қитъасининг энг кучли терма жамоаларидан бири бўлган Нигериянинг лақаби узун ҳам эмас, қисқа ҳам эмас. Бу терма ўйинчиларини «Супербургутлар» деб аташади, олдин шунчаки «яшил бургутлар» дейишарди. Боиси, терма жамоа эмблемасида мағрур қуш савлат тўкиб туради. «Супербургутлар» лақаби эса Нигерияга 1988 йилги Африка Миллатлари Кубоги финалида Камерун мағлубиятга учратилганидан кейин берилган. Қолаверса, мазкур терма жамоа ўйинчиларини мухлислар «Африкадаги бразилияликлар» деб ҳам аташади. Бу хушомад футболчиларга ёқиши ҳам аниқ.

«БEШ ҚАЛҚОНЛИ ЖАМОА»

«Европадаги бразилияликлар» — португалиялик футболчиларнинг машҳур лақаби. Биринчидан, Жанубий Америка қирғоқларига биринчи бўлиб португал саёҳатчилари етиб боришган, қолаверса, Бразилияда португал тилида сўзлашадиганлар анчагина. Шунингдек, португалияликларнинг дриблингларини Бразилия терма жамоаси аъзолариники билан ўхшаш экан.

Терма жамоанинг яна бир лақаби «Сараланганлар жамоаси». Шунингдек, ушбу термани «Беш қалқонли жамоа» деб ҳам аташади. Бу терма жамоа эмблемасидаги расм билан боғлиқ.

ВАҲШИЙ «ҚОРА ЮЛДУЗЛАР»

Африка қитъасининг яна бир кучли термаси Ганани турли ваҳший ҳайвонлар, ҳашаротлар ёки ўсимликлар билан аташади. «Қора юлдузлар» — терма жамоанинг оддий ва чиройли таърифи. Ганаликлар бу эътирофга 1990 йилги мундиалда Камеруннинг натижасини такрорлашгани, яъни чорак финалга қадар етиб боришгани учун сазовор бўлишган. Уругвай билан бўлган драматик ўйин эса мухлислар хотирасида узоқ йиллар сақланиб қолди. «Қора юлдузлар» ўшанда Гана байроғини безашган, терма жамоанинг оқ рангли формасини турли юлдузчалар билан тўлдиришганди.

«ҚИЗИЛ ИБЛИСЛАР» — БУ «МЮ» ЭМАС

Белгияликларни «Манчестер Юнайтед» клуби каби «Қизил иблислар» деб чақиришади. Аниқроғи, 1906 йилда журналист Пер Валкер Франция ва Голландия термаларини мағлубиятга учратган белгиялик футболчиларни беихтиёр шундай атаб юборган. Белгия термасининг бу лақабида мантиқ ҳам бор, чунки ўйинчилар узоқ вақтдан бери қизил либосда майдонга тушишади.

«САҲРО ТУЛКИЛАРИ»

Яна бир Африка жамоаси — Жазоир термасининг лақаби ҳам ўзига хос. Яъни бу жамоа ўйинчилари «Саҳро тулкилари» дея ном олишган. Бундай аталишларига эса мамлакатнинг 80% ҳудуди чўл билан ўралгани сабаб бўлган. Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли тунги ҳаёт тарзини кечирувчи фенек тулкиси (тулкининг бир тури, кичкина ҳайвон) билан дўстона муносабатда бўлишади. Мазкур ҳайвоннинг номи эса кейинчалик футболчиларнинг лақабига айланди. Таъкидлаш керак, фенек уй ҳайвони ҳисобланади.

Манба: penalti.uz
Киритилди: 19:33, 22.06.2017. Ўқилди: 11695 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.