Бугун 5 март, 2026 йил, пайшанба.

      • 04.03.2026 00:30
      • Борнмут
      • 0:0
      • Брентфорд
      • 04.03.2026 00:30
      • Эвертон
      • 2:0
      • Бёрнли
      • 04.03.2026 00:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Сандерленд
      • 04.03.2026 01:15
      • Вулверхэмптон
      • 2:1
      • Ливерпуль
      • 05.03.2026 00:30
      • Астон Вилла
      • 1:4
      • Челси
      • 05.03.2026 00:30
      • Фулхэм
      • 0:1
      • Вест Хэм
      • 05.03.2026 00:30
      • Брайтон
      • 0:1
      • Арсенал
      • 05.03.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • 2:2
      • Ноттингем Форест
      • 05.03.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • 2:1
      • Ман. Юнайтед
      • 06.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • Суперлига
      • 04.03.2026 18:45
      • Қўқон-1912
      • 1:2
      • Пахтакор
      • 04.03.2026 19:15
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Андижон
      • 05.03.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Бухоро
      • 05.03.2026 19:15
      • Машъал
      • -:-
      • Локомотив
      • 05.03.2026 19:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Нефтчи
      • 06.03.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Динамо
      • 06.03.2026 19:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Насаф
      • 06.03.2026 19:30
      • Хоразм
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.03.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • 3:0
      • Реал Овьедо

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Андижон 2 3
3 Нефтчи 1 3
4 Локомотив 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бунёдкор 1 3
7 Бухоро 1 3
8 Насаф 1 3
9 Қизилқум 2 3
10 Динамо 1 0
11 ОКМК 1 0
12 Хоразм 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қўқон-1912 2 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
2-тур Қизилқум 2-1 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболчига фалокат келтирган никоҳ узуги

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ҳар бир спорт тури ўз жароҳатлари, кутилмаган бахтсизликлари билан ҳам ажралиб туради. Кўпчилик футболни бошқа спорт турларига қараганда хавфсизроқ дейди. Бироқ миллионлар ўйини ҳам жиддий жароҳатлардан холи эмас. Биз бугунги саҳифамизда ана шу футбол оламининг жабрдийдалари ҳақида сўз юритамиз. Қизиғи, ушбу футболчиларнинг жароҳат олишига ўзларининг керакциз ҳаракати ва эътиборсизликлари сабаб бўлган.

ЎЙИН «ҚУРБОН»И

«Милан» клубининг собиқ футболчиси Алессандро Неста кераксиз жароҳат туфайли бир ой мобайнида майдонга туша олмайди. Гап шундаки, узоқ вақт мобайнида «Play Station» ўйнагани сабабли Нестанинг қўлида қон юришмай қолади. Футболчининг ўйинни тугатган заҳоти қилган кескин ҳаракати эса жароҳат олишига сабаб бўлади.

ШОШМА-ШОШАРЛИК ОҚИБАТИ

«Манчестер Юнайтед» жамоасининг собиқ сардори, Рио Фердинанд уйидаги диванни четроққа суриш учун уни кўтарган пайтда телефон жиринглаб қолади. Шунда у гўшакни оламан деб диванни қўйиб юборади. Оқибатда оёғини жароҳатлаб олади. Яхшиямки, жароҳат унчалик жиддий бўлмайди. Рионинг бу шошма-шошарлиги навбатдаги ўйинни ўтказиб юборишига сабаб бўлади, холос.

ОДEКОЛОН ШИШАСИНИ ТEПГАН ПОСБОН

Сантяго Канисарес ўзининг акробатик қобилиятига ишонарди. Айнан шу нарса унга панд берди. У хонасида шу усулни такрорлаётганда оёғи одеколоннинг идишига тегиб, шиша синади ва оёғини кесиб юборади. Бошида Сантяго бунга эътибор бермайди, аммо терма жамоа шифокорлари посбоннинг жароҳати жиддий эканлигини таъкидлайди. Натижада, Канисарес жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди. Энг ачинарлиси, Сантяго терма жамоанинг асосий посбони сифатида майдонга тушишни жуда истаётганди. Афсуски, бу орзусининг рўёби бироз кечикди.

ВАННАХОНАДАГИ КЎНГИЛСИЗЛИК

«Ювентус»нинг собиқ ҳужумчиси Карлос Тевес уйида ювинаётганда сирпаниб кетади ва натижада йиқилиб, тўпиғини жароҳатлаб олади. Ўша пайтда эндигина Англияга кўчиб ўтган аргентиналик футболчи «Манчестер Сити» таркибида ҳаракат қилиши керак бўлган биринчи ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

ДАЗМОЛ ҚИЛАМАН ДEБ...

«Барселона»нинг собиқ посбони Карлос Бускетс иккинчи даражали куйиш жароҳатини олади. У ўғлининг кўйлагини дазмоллаётган пайтда, тасодифан дазмолни тушириб юборади ва оёғини куйдириб олади. Натижада, посбон бир неча ҳафта даволанишга мажбур бўлади.

ИТ ЙИҚИТСА...

Дарвозабони Карло Кудичини ўзининг севимли кучуги туфайли оғир жароҳат орттириб олади. У итини айлантиришга чиққанида кучуги нимадандир чўчиб, уни тортиб кетади. Буни кутмаган Карло эса мувозанатини сақлолмай, ерга ноқулай йиқилади. Оқибатда оёғидан жиддий жароҳат олади ва операция столига ётиб, бир неча ой тикланиш муолажаларини олишга мажбур бўлади.

ҲАДДАН ТАШҚАРИ ЭЪТИБОР

Ричард Райт навбатдаги муҳим ўйинга жиддий тайёргарлик кўриш учун машғулотларга бор диққат-эътиборини қаратади. У машғулотларга шунчалик берилиб кетадики, ҳатто майдон четроғидаги «Майсазор томонга ўтманг» деган белгини кўрмай қолади ва унга қоқилиб, йиқилиб тушади. Ўша пайтларда «Эвертон» шарафини ҳимоя қилаётган посбон ноқулай йиқилгани туфайли жароҳат олади, бу эса унга «Челси»га қарши ўйинда майдонга тушиш имконини бермайди. Ричард ўша ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

КОЛЯСКА АЙБДОРМИ ЁКИ...

Фаолиятини «Лидс Юнайтед»да якунлаган ярим ҳимоячи Девид Батти олган жароҳат ҳам унга қимматга тушади. У ўз ҳовлисида фарзандини уч оёқли коляскада ўйнатаётганда кутилмаганда товонини велосипеднинг қиррали жойига уриб олади. Бунинг оқибатида эса товони йиртилиб кетади. Ўшанда Англиянинг «Блекберн Роверс» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ўйинчи бир қанча машғулотларни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

НОҚУЛАЙ ҲАРАКАТ ОҚИБАТИ

Германиялик посбон Михаэл Рензинг ҳам аҳмоқона жароҳат орттириш борасида бошқалардан қолишмайди. У оёқ кийимининг ипини боғлаётган пайтда ноқулайроқ эгилгани учунми, орқасида қаттиқ оғриқ туради. Буни қарангки, жароҳат у ўйлаганидан жиддийроқ бўлиб чиқади ва Еврокубоклардаги муҳим ўйинлардан бирини ўтказиб юборади.

ҚУЛАБ ТУШГАН ТЎСИҚ

Аргентиналик ҳужумчи Мартин Палермо «Вилярреал» сафида тўп суриб юрган кезларида жиддий жароҳат олади. Ўшанда ўйинларнинг бирида гол киритган Мартин севинчи ичига сиғмай, тўғри мухлислар ва майдонни ажратиб турувчи тўсиқдан ошиб ўтиб, қувончини мухлислар билан баҳам кўрмоқчи бўлади. Бироқ у энди тўсиққа чиққан пайтда тўсиқ ишқибозлар босимига дош беролмай, қулаб тушади. Натижада, Палермо йиқилиб, жуда жиддий жароҳат олади, кейинроқ шифокорлар унинг катта ва кичкина болдир суяги шикастланганини аниқлашади. Мартин эса узоқ муддат футбол билан хайрлашишга мажбур бўлади.

ҚИММАТГА ТУШГАН УСЛУБ

Каталониянинг «Эспанол» жамоаси ҳужумчиси Серхио Гарсия ҳам голини нишонлаш вақтида жароҳат орттириб олади. У «Бетис»да тўп сурган вақтида ҳужумчи голини нишонлаш учун ҳужумчилар орасида одатга айланиб улгурган усулни танлайди — тиззаси билан сирпанишга қарор қилади. Аммо у чимнинг ҳали майдалиги ва майдоннинг сирпанчиқ эмаслигини инобатга олмаганди. Оқибатда бу сирпаниш Серхиога анча қимматга тушади. Оёғи қаттиқ лат еган футболчи тўлиқ бир ой яшил майдон билан хайрлашишга мажбур бўлади.

ҚЎРҚИНЧЛИ ЖАРОҲАТ

Пауло Диого голини нишонлаш пайтида жароҳат олган яна бир футболчи. Ўша вақтларда «Серветта» жамоаси сафида ҳаракат қилган ўйинчи рақиб дарвозасини ишғол қилганидан кейин мухлислар томон югуради. У голини ишқибозлар билан нишонлаш учун панжарани ошиб ўтиши керак эди. Пауло панжарага тирмашиб, ўзини пастга отади. Бироқ панжара унинг никоҳ узугини илиб қолади. Кутилмаганда футболчи шунчалик қўрқинчли жароҳат оладики, унга ҳатто асаби жуда мустаҳкам инсонлар ҳам қарай олишмасди.

Манба: penalti.uz
Киритилди: 22:55, 23.06.2017. Ўқилди: 6482 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
2 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
3 Қўқон-1912 Тома Табатадзе 1
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 1
5 Қизилқум Ислом Кенжабоев 1
6 Андижон Александр Андроникашвили 1
7 Андижон Драган Черан 1
8 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
10 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.