Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лукас Васкес: «Истагим – ЖЧ ҳавосидан баҳра олиш»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Реал» ярим ҳимоячиси Лукас Васкес жорий мавсумда энг кўп майдонга тушган футболчилардан бўлди. Жорий мавсумда Зайниддин Зидан жамоаси совринлар борасида «дубль» қайд этишга эришди.

25 ёшли Васкес «Реал»нинг 60та ўйинининг 50тасида майдонга тушди. Аммо ЕЧЛ финалида таркибга киритилмади. Шунга қарамай, Лукас бундан хафа эмас.

Яқинда Marca нашри Васкес билан суҳбат уюштирди.

- Тўртта соврин, 1958 йилдан буён илк маротаба «дубль» (Испания чемпионати, ЕЧЛ). «Реал»нинг якунланган мавсумдаги фаолиятига қандай баҳо берасиз?

- Бу ажойиб мавсум бўлди. Жамоа бошидан охиригача яхши ўйнади. Ла лигада деярли бутун мавсум давомида пешқадамлик қилдик ва якунда ҳақли равишда чемпион бўлдик. Чемпионлар Лигасидаги ғалаба эса алоҳида таҳсинга лойиқ. Биз бу мусобақада қаторасига икки марта зафар қучдик. Олдинлари ҳеч қайси клуб бу ишни уддалай олмаганди.

- Сиз мавсум давомида 50та учрашувда майдонга тушдингиз. Бу жамоадаги энг яхши натижадир. Бироқ ҳар доим ҳам асосий таркибга киритилмадингиз.

- Умуман олганда, 50та ўйин ўтказганимдан хурсанд бўлишим керак. Бундай натижага эришишимда мураббийнинг ҳиссаси катта. 50 марта майдонга тушибманми, демак мураббий шунча ишонч билдирган.

- Зидан сиз билан ҳамиша очиқ гаплашдими? Жамоадаги ролингиз қандай бўлишини бошиданоқ тушунтирганмиди?

- Ҳа. У мавсум бошидаёқ барчамизга ўз ғояларини тушунтирди ва ҳар бир футболчининг роли қандай бўлишини айтди. Якунда у ўз ваъдасининг устидан чиқиб, барчамизга ўзимизни кўрсатишимиз учун имкон яратиб берди. Зидан ҳамиша маш­ғулотларда чин кўнгилдан тер тўкишимизни сўрайди. Шунга қараб, қайси ўйинда ким майдонга тушишини ҳал қилади.

- Зидан сиздан шахсан нималарни талаб қилади? Ярим ҳимояда кўпрооқ ишлашними ёки ҳужумдаги креативликними?

- Унисини ҳам, бунисини ҳам. У кўпроқ ҳимояда ёрдам беришимни сўрайди. Яъни марказга ўтиб, марказий ярим ҳимоячиларга ёрдам беришимни. Ҳужум ҳақида гапирадиган бўлсам, бу зонада барчамизга эркинлик яратиб беришни истайди.

- Мавсумда 50та учрашув ўтказганингизга қарамай, Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги сизни чақирмади. Бу борадаги фикрингиз қандай?

- Менимча, терма жамоага чақирув олмаганидан ажабланганлар жуда кўп. Ҳар бир футболчи ўз миллий терма жамоаси учун ўйнашни истайди. Бу катта шараф. Шу боис ҳам таркибга кирмай қолсангиз, ажабланишингиз турган гап. Шунга қарамай, мураббийнинг кейинги рўйхатидан жой олиш учун қаттиқ меҳнат қилишда давом этишимиз керак. Келаётган жаҳон чемпионати олдидан бу жуда муҳим.

- Демак, мақсадингиз 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бориш. Шундайми?

- Албатта, бу менинг асосий мақсадим. Жаҳон чемпионатида ўйнаб, унинг ҳавосидан баҳра олиш ҳар бир футболчи учун юқори чўққи. Умид қиламанки, буни ҳис қиламан. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бунинг учун тинимсиз меҳнат қилиш керак. Европа чемпионатида ўйнаганман. Кўпчилик бу мусобақани жаҳон чемпионатининг «қариндоши» дейди. Лекин истагим ҳар икки мусобақа ҳавосидан нафас олиш.

- Орадан 59 йил ўтиб «Реал» Ла лигада зафар қучди ва қаторасига икки бор ЕЧЛда ғолиб чиқди. Бу нимани англатади?

- Тўғриси, икки ҳафтада икки марта Сибелесга йўл олиб, мухлислар билан ғалабани баҳам кўриш - буни сўз билан тушунтириб бўлмайди. Бу натижалар туфайли ўзимизни омадли ва бахт­ли ҳис қиляпмиз.

- Нима учун «Реал»дек клуб узоқ вақт бундай натижани қайд эта олмади?

- Чунки совринларни қўлга киритиш ҳамиша қийин.

- Келинг, Ла лига ҳақида гаплашамиз: «Эль Класико»да сўнгги дақиқаларда имконият бой берилгач, жамоада тушкунлик пайдо бўлдими?

- Агар ўз майдонингизда чемпионлик учун рақобатчи жамоага имкониятни бой берсангиз, айрим нарсаларни ўйлашингизга тўғри келади. Бироқ биз яхши холатда эдик, яъни «Сельта»га қарши захира ўйинимиз бор эди. Шу боис ҳам барчаси ўз қўлимизда эканини яхши билардик. Ҳаммаси ўзингизга боғлиқ бўлса, ўзингизга ишонишингиз керак. Биз айнан шундай қилдик. Хайриятки, барчаси яхши якунланди.

- Чемпионатда беш йил зафар қучилмади. Шу жиҳатни инобатга олсак, Ла лигадаги ғалаба ЕЧЛдаги ютуқдан муҳимроқмиди?

- Танлаш қийин. Ҳамиша ҳар икки мусобақада ҳам ғолиб чиқишни истаймиз.

- «Сельта»га имкониятни бой бериб, Қирол кубогидан чиқиб кетдинглар. Натижада «требл» қилишнинг имкони қолмади. Бу ўйинни неча марта муҳокама қилдинглар?

- Ҳақиқатан ҳам Испания кубогида зафар қучишни мақсад қилгандик. Келгуси мавсумда бу турнирда ғалаба қозониш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

- Бир йил олдин «Сан-Сиро»да бўлиб ўтган ЕЧЛ финалида пенальтини аниқ амалга оширгандингиз. Кардиффда эса майдонга тушмадингиз. Бунга муносабатингиз қандай?

- Футбол ўзи шунақа. Иккита бир-бирига ўхшаган ўйин бўлмайди. Жумладан, ЕЧЛ финаллари ҳам.

- «Ювентус»га қарши учрашувнинг танаффусида Зидан нима деди? Жамоада қандай ўзгариш бўлди?

- У бизга барча ўз кучига ишониши лозимлигини уқтирди. Агар шундай қила олсак, албатта, ғалаба қозонишимизни айтди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:09, 25.06.2017. Ўқилди: 4404 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик