Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Дзюдо
Рукн: Янгиликлар
A A A

13-16 июль кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри дзюдо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Мусобақанинг дастлабки икки кунида қитъа чемпионати ёшлар ўртасида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этишди. Ҳамюртларимиз якунда 3 тадан олтин ва кумуш ҳамда 6 та бронза медалига эга чиқиб, жами 12 та медаль билан умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни банд этишди.

Жанубий Корея терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан иккинчи поғонадан жой олган бўлсалар, Қозоғистон термаси 2 та олтин, 6 та кумуш ва 7 та бронза медаллари билан кучли учликни якунлаб берди.

15-16 июнль кунлари энди ўсмир спортчилар қитъа чемпионатида татамига чиқишди. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ёш тоифасида ҳам самарали иштирок этди. Терма жамоамиз аъзолари ўсмирлар ўртасидаги мусобақада жами 10 та медалга сазовор бўлишди. Уларнинг 2 таси олтин, 5 таси кумуш ва 3 таси бронза медалларидир. Аммо ушбу натижа Ўзбекистон терма жамоасига умумжамоа ҳисобида кучли учликка кириш учун етарли бўлмади.

Дзюдо ватани ҳисобланган Япония термаси 5 та олтин ва 6 та бронза медаллари билан биринчи ўринни банд этган бўлса, Жанубий Корея терма жамоаси аъзолари 3 тадан олтин ва кумуш ҳамда 2 та бронза медали билан иккинчи ўриндан жой олишди. Қўшниларимиз – қозоғистонлик дзюдочилар эса 3 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза билан учинчи ўринга лойиқ кўрилишди. Натижада Ўзбекистон терма жамоаси ана шу учта терма жамоадан сўнг тўртинчи ўрин билан кифояланди.

Энг асосийси, ҳар иккала ёш тоифасида терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионатида умумий 22 та медалга сазовор бўлишди. Бу эса ўз навбатида мамлакатимизда бир қатор истеъдодли дзюдочилар камол топаётганидан дарак беради. Бугун Бишкек татамиларида кураш олиб борган ёш спортчиларимиз насиб қилса, яқин келажакда миллий терма жамоамиз сафида жаҳоннинг энг йирик спорт ареналарида, жаҳон ва қитъа чемпионатлари, Олимпия ва Осиё ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Демак, спортнинг ушбу турида юртимизда мавжуд бўлган мустаҳкам анъаналар хали узоқ йиллар давом этади. Зеро ўзбек дзюдосининг келажаги ишончли қўлларда.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:18, 17.07.2017. Ўқилди: 4455 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик