Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4593]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4421]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2600]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2394]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2308]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1932]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1883]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1622]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1619]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1606]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фарҳод Тожиев: «Фаолиятимнинг энг яхши даври Самарқандда ўтганлиги учун «Динамо»га қайтдим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Иккинчи давра олдидан «Динамо» жамоаси ўз сафини тажрибали ҳужумчи Фарҳод Тожиев билан кучайтирди. Самарқанд футболи учун бегона бўлмаган ушбу форвард билан йил якунига қадар шартнома имзолангач, Фарҳод Тожиев клуб расмий сайтига интервью берди.

- Фарҳод, суҳбатимизни «Динамо»га ўтишингиз қандай рўй берганлигидан бошласангиз…

- Йил бошидан буён Малайзияда тўп сураётгандим. Яқинда эса клубим билан шартномам якунига етгач, Ўзбекистонга қайтишга қарор қилгандим. Малайзиядан қайтишимдан 2-3 кун олдин, «Динамо» клуби бош менежери Илҳом ака Шарипов билан қўнғироқлашгандим. Ўшанда Илҳом ака мен ва Дилшод Шарофутдиновдан Самарқандга қайтишимизни сўрагандилар. Тошкентга қайтаганим заҳоти яна Илҳом ака алоқага чиқиб, мени «Динамо»да кутаётганлигини айтдилар. Ўша пайт «Олмалиқ»дан ҳам таклиф чиққан ва улар Белоруссиядаги йиғинда иштирок этишимни сўрагандилар. Минскдаги йиғин якунида Самарқанддан яна қўнғироқ бўлгач, «Динамо»га ўтишга қарор қилдим.

- Бошқа таклифлар эмас, айнан «Динамо» танловига тўхталишингизга нима сабаб бўлди?

- Сабаби, ўзим ҳам Самарқандда тўп суришни истадим. Чунки, фаолиятимнинг энг ёрқин дамлари, энг яхши хотираларим айнан «Динамо» билан боғлиқ. Биласиз, 2007 йилда айнан «Динамо»да Олий Лигада дебют қилиб, ўшанда чемпионатнинг энг яхши тўпурарларидан бирига айлангандим. «Динамо» ҳам ўшанда 5-ўринни эгаллаганди. Самарқанд ва «Динамо» юрагимдан жой олганлиги, фаолиятимнинг энг яхши даври шу ерда ўтганлиги учун яна ўша натижаларни такрорлаш учун қайтдим.

- «Динамо»га ўтиш олдидан кимлар билан маслаҳатлашдингиз?

- Илҳом ака Шариповни жуда ҳурмат қиламан. Собиқ футболчи сифатида у киши барчамизни жуда яхши тушунади. Энг асосийси у киши «Динамо»да ўйин амалиётим бўлишини айтдилар. Қолаверса, клубга келмасимдан олдин Алексей Николаев, Темур Жўраевлар ҳам жамоа ҳақида илиқ фикрлар билдиришганди.

- «Олмалиқ»да ҳам қолишинигиз мумкинмиди?

- Биласизми, футболчи ҳамма жойда ҳам ўз сўзини айтиб, ўзини кўрсата олмайди. Олдинги йил «Олмалиқ»да тўп суриб, унчалик омадим келмаган. «Динамо»да эса бунгача икки марта ўйнаган бўлсамда, икки сафар ҳам бу жамоа айнан меники эканлигини ҳис қила олганман. Худога шукурки, негадир айнан Самарқандда доимо омадим юришади. Ўзимни ҳар томонлама кўрсата олганман. Шу боис бўлса керак, самарқандлик мухлислар билан ҳалигача алоқада эдим, уларнинг қўллаб-қувватлашини доим сезганман. Бу сафар ҳам «Динамо» сафида уларнинг ишончини оқлаш учун бор куч ва имкониятимни ишга соламан.

- 2007 йилги фаолиятингизни эслаб турсангиз керак…

- Бу дамларни эсдан чиқариб бўлмайди. Ҳар ўйинда Самарқанддаги «Олимпия» ўйингоҳи мухлислар билан тўларди. Фаолиятимдаги энг чиройли голимни ҳам айнан Олий Лигадаги дебют ўйинимда Зарафшонда «Қизилқум» - «Динамо» (1:2) ўйинида акробатик тарзда нишонлагандим. Раҳбарият ҳам жамоани доимо қўллаб-қувватларди, биз ҳам бир оила бўлиб кейинги ўйинни интизорлик билан кутардик. Ўша мавсум адашмасам, 19 та гол ургандим. Ундан кейин «Пахтакор», «Локомотив» ва яна бошқа жамоаларда ҳам фаолият юритган бўлсамда, айнан «Динамо»даги фаолиятим бир умр ёдимда қолган. Тачмурод Агамуродов қўл остида жуда аҳил жамоа йиғилганди. Бугун ҳам Илҳом Шарипов қўл остидаги жамоага қўшилиб, жамоа бир оилага айланганлигига гувоҳ бўлиб турибман.

- Малайзиядаги фаолияти давомида ҳам Олий Лигадан бохабар эдингизми?

- Албатта, чемпионатимизни интернет орқали кузатиб борардик. Йил бошида «Динамо»нинг пешқадамлигини кўриб, очиғи жуда қувонгандик. Чунки энди элитага қайтган ёш жамоадан ҳеч ким бундай натижа кутмаганди.

- Малайзияда бир қатор собиқ «Динамочилар» билан бирга тўп сургансиз…

- Чинданам, 2015 йили Малайзия чемпионатига Садриддин Абдуллаев, Боян Миладиновичлар билан илк марта борганимизда Дилшод Шарофутдинов ўша ерда эди. Энг қизиғи, биз борган клубда «Динамо»даги собиқ жамоадошимиз Дэвид Ония ҳам бор эди. Ўз вақтида, аниқроғи 2007 йил Дэвид Ония Самарқандга келганида биз унга рус тилини ўргатиб, ёрдамлашган бўлсак, 2015 йилда айнан Дэвид Малайзияда инглиз тили борасида бизга ёрдам берганди. Раҳматли юрак хуружи туфайли вафот этди. Ўшанда ажойиб дўстимизни йўқотганимиз учун жуда қайғуга ботгандик. У 7 йил Самарқандда яшаб, оилали бўлганлигини айтиб, яна бу шаҳарга қайтишини таъкидларди.

- Иккинчи даврадан нималарни кутаяпсиз?

- Бизни жуда қизиқарли ўйинлар кутиб турганлигига шубҳам йўқ. Умумий гапирадиган бўлсам, чемпионлик учун ҳам кураш қизийди деб ўйлайман. Кўпчилик, «Локомотив»ни чемпионликка жуда яқин дейишмоқда, аммо ҳали бу ҳақда гапириш жуда эрта. «Пахтакор», «Насаф» жамоалари ҳам чемпионлик учун кураш олиб боришса керак. «Динамо» эса Самарқандда ўтадиган «Пахтакор», «Бунёдкор», «Локомотив»га қарши ўйинларда ҳам грандларга жиддий қаршилик кўрсатишига ваъда берамиз. Ўзимнинг режа ва мақсадларимга келсам, «Динамо» сафида яна голлар уриб, Самарқанд жамоасини юқори ўринларга олиб чиқишга бор куч ва ғайратимни ишга соламан. Кубокда ҳам финалга чиқишимиз шарт.

Суҳбатимиз якунида миллий терма жамоамиз мухлислардан ҳар қандай ҳолатда ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. Айрим футболчилар шаънига интернетда жуда ножўя сўзлар айтишдан тийилиш лозим, бу футболчиларга салбий таъсир қилади. Олдимизда иккита ўйин қолди. Шундай экан, йигитларимизни ҳар доимгидан ҳам яхшироқ қўллаб-қувватлашларини сўраб қолган бўлардим. Жамоамиз айни дамда мухлислар далдасига муҳтож.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 11:00, 08.08.2017. Ўқилди: 4171 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик