Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:1
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 1:1
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:1
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Моуриньонинг таянчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Нима учун Неманья Матич «Манчестер Юнайтед»нинг жорий йилдаги энг муҳим трансфери эканлиги ҳақида.

«МЮ»га янги таянч яримҳимоячи нега керак бўлди?
«Позиция, барқарорлик ва назорат» — Жозе Моуриньонинг жамоасидаги таянч яримҳимоячилари ана шу учта талабга жавоб беришлари шарт. Ўтган мавсумда «Манчестер Юнайтед»нинг марказий чизиғида ана шу талабларга жавоб берадиган қаҳрамон топилмади. «Јизил иблислар» ўз имкониятларидан келиб-чиқиб жўн ўйин намойиш этишга, яъни тўпни тезроқ Златан/Феллайнига узатиш ёки бор эътиборни қанотларга қаратишга мажбур бўлишди. Бунга жамоада ҳимояни ҳужум билан боғловчи кадр йўқлиги сабаб бўлди. Погба кўпроқ олдинда ҳаракат қилгани боис прессинг кучли бўлган ўйинларда борлиги сезилмай қоларди, Андер Эррера рақиб ҳужумини синдиришда жуссасининг кичкиналиги, Каррикка ёшининг катталиги, Феллайнига эса тўпни оширишдаги ноаниқлик панд берарди. Шунинг учун ҳам Моуриньо бу нуқтани кучайтиришга қарор қилди. Жозе «Порту»да ишлаб юрган кезларидаёқ бу нуқтага жуда катта эътибор қаратган. Ўшанда унинг ғояларини Коштинья рўёбга чиқарган. «Челси»да бу улкан вазифани Макелеле билан Камбьяссо, «Реал»да эса Хаби Алонсо ўз зиммасига олганди. Жозе ушбу нуқтадаги футболчи нафақат рақиб ҳужумини тўхтатиши балки аниқ зарбаси билан ўз жамоаси ҳужумини ташкил эта билиши лозим, деб ҳисоблайди.

Нега айнан Матич танланди?
Агар рақамларга қаралса, Матич таянч яримҳимоядаги рақибларидан анча ортда қолади. Тўпни рақибдан олиб қўйишда Жозе Фабиньо ва унинг «Монако»даги собиқ шериги Тьемуа Бакайоко тенгсиз ҳисобланишади. Ўз жамоаси ҳужумини ташкил этишда эса Вильям Карвальонинг олдига тушадигани йўқ, лекин неажабки ана шундай етук кадр нима учундир португал Примейрасида адашиб юрибди. Уларнинг барчасидан Неманьяни ажратиб турадиган жиҳат – бу барқарорликдир.
Серб қандай ҳимояланиш кераклигини жуда яхши билади. Ўтган мавсумда таянч яримҳимояни Канте эгаллагани учун Конте Матични ҳужумга яқинроқ бўлган нуқтага ўтказди. Италиялик мураббий сербияликни аниқ ва кучли зарбага эга бўлгани учун ҳам ҳужум чизиғига ўтказганди.
«МЮ» бошқа футболчиларни трансфер қилолмасди. «Монако» Фабиньо учун катта пул сўради, Бакайоко «Челси»га ўтишни ихтиёр этди, Дайер эса талабга жавоб бермасди. Матич учун ҳам кам пул сарфланмади – 40 млн. фунт озмунча сумма эмас, лекин бугунги қийматдан келиб чиқилганда бу рақам фантастик ҳисобланмайди.

Яна бир қизиқ маълумот. Sky Sportsнинг қайд этишича, Моуриньо жамоасининг ўртача бўйини оширишга интилаётган экан. Бир йил аввал у клубга Байи (187 см), Ибрагимович (195) ва Погба (191)ларни таклиф қилганди. Уларнинг орасида фақат Мхитарян (177 см) ажралиб турганди. Жорий йилда «Юнайтед»га Линделёф (187 см), Лукаку (191) ва Матич (194 см)лар ўтишди. «МЮ»ни кучайтириши мумкин бўлган номзодлар орасидан Моуриньо энг бўйдорида тўхталди. Жозе «иккинчи қават»даги курашга алоҳида урғу қаратмоқчига ўхшайди. 2015/16 мавсум билан қиёс қилинадиган бўлса ўтган мавсумда бош билан зарба бериш 100%дан 109%га ошган, яккакурашлардаги аниқлик 25% ва қанотлардан амалга оширилган кросслар аниқлиги 45%га ўсган. Афтидан, Жозе келажакда футболчиларнинг ушбу хислатидан унумли фойдаланишни режалаштираётган кўринади.

Матич билан «МЮ» қандай ўйнайди?
Матичнинг трансфери ҳужумга шай бўлган Погба билан Эрреранинг қўлларини бўшатибгина қолмай, ёши ўтаётган Каррикка дам берилишини ҳамда жамоанинг марказдаги ўйини ранг-баранг бўлишини таъминлайди. Кўпчилик Матичнинг Погба ва Эрреранинг ортида ўйнаб, рақиб ҳужумини “синдириши” ва тезкор равишда тўпни ҳужумдаги жамоадошларига етказишини тахмин қилишмоқда. Ўтган мавсумда Каррик ана шундай вазифани бажарганди, лекин катта масофани босиб ўтиши учун ветеран ўйинчига ёши тўсқинлик қилганди. Матич эса «Челси»да олдинга ўтган Оскар ва Фабрегасларнинг йўқлигини билдирмаганди. Погба ва Эррералар ҳимояга қайтиб, прессинг уюштиришда фаол қатнашиши ҳеч кимга сир эмас. Матичнинг ташрифидан сўнг улар биргаликда майдон марказини «гуллатиши»га шак-шубҳа йўқ. Бу трио ўзаро тил топишса, тотал футбол қайта туғилишига гувоҳ бўлишимиз аниқ!

Иккинчи вариант –Матич таянч яримҳимояда Эррера, Каррик ёки Тимоти Фосу-Менса билан биргаликда майдонга туширилса, бу «МЮ»га рақиб ҳужумини бутунлай буғиб қўйиш имкониятини беради.

Учинчи вариант – Неманья box-to-box ўйинчиси сифатида фойдаланиш мумкин. «Челси»даги охирги мавсумида футболчи айнан мана шундай вазифани бажарганди. Сербиялик футболчи жаримадан жаримагача бўлган ҳудудда турли вазифаларни адо эта оладиган универсал ўйинчи ҳисобланади. Жозенинг айнан уни танлашида Матичдаги ана шу универсаллик сабаб бўлгандир, эҳтимол.

«Замонавий трансфер бозорида ишлаш осонмаслигини биламан, — деганди Моуринью трансфер мавсуми арафасида. – Бошда менга бешта янги ўйинчи кераклигини айтгандим, энди эса ҳар бир нуқтада биттадан ўйинчи кифоя қилишини англадим». У кутгандек «МЮ» даставвал мудофаа ва ҳужумни мустаҳкамлади. Энди эса ўтган мавсумда жуда оқсаган марказий нуқта беркитилди. Жозе энди ҳеч нарсадан нолимаса керак. Агар ҳакамликни ҳисобга олмаса албатта.

Манба: erudit-sport.uz
Киритилди: 23:26, 08.08.2017. Ўқилди: 5278 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик