Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба.

  • Суперлига
      • 11.08.2025 19:00
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Насаф
      • 11.08.2025 20:00
      • Динамо
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 12.08.2025 18:15
      • ОКМК
      • -:-
      • Қизилқум
      • 12.08.2025 19:00
      • Андижон
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 12.08.2025 20:30
      • Шўртан
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 13.08.2025 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Хоразм
      • 13.08.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 Динамо 18 34
4 ОКМК 17 33
5 Бунёдкор 17 31
6 Пахтакор 18 30
7 Навбаҳор 17 28
8 Андижон 17 21
9 Қизилқум 17 21
10 Сўғдиёна 18 20
11 Сурхон 17 20
12 Хоразм 17 18
13 Машъал 18 15
14 Бухоро 17 13
15 Қўқон-1912 17 12
16 Шўртан 17 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

12/08 18:15 ОКМК - Қизилқум
12/08 19:00 Андижон - Навбаҳор
12/08 20:30 Шўртан - Қўқон-1912
13/08 19:00 Бухоро - Хоразм
13/08 20:00 Сурхон - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 884 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Интернасьонал".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Ботафого".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - ТСЦ (Бачка-Топола).
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.08.2025

      05:05 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 81 кг.
      06:15 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 76 кг.
      07:25 "Физруки. Будущее за настоящим".
      08:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 81 кг.
      09:10 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 87 кг.
      10:20 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Произвольная программа. Финал.
      11:50 "Культовые".
      12:20 Д/ф "Энди Маррей".
      13:10 "Вы это видели".
      14:05 Сёрфинг. Альфа-Банк Wakesurf Cup 2025 в Москве. Wakeskim. Женщины.
      15:20 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
      17:35 "География спорта". Красногорск.
      18:00 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 2.
      19:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      19:50 "Физруки. Будущее за настоящим".
      20:25 LIVE Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Мемориал Иштвана Дьюлая в Будапеште, Венгрия. Прямая трансляция.
      22:30 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Соло. Произвольная программа. Финал.
      00:00 Д/ф "В поисках самой сложной трассы".
      00:55 "Культовые".
      01:25 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 89 кг.
      02:35 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 96 кг.
      03:45 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Свыше 87 кг.
      04:55 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 89 кг. Прямая трансляция.
      13:25 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 96 кг. Прямая трансляция.
      15:50 Новости.
      15:55 Есть тема! Прямой эфир.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Акрон" (Тольятти) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Рубин" (Казань). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Спартак" (Москва) - "Динамо" (Махачкала). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Смешанные единоборства. UFC 294 в Абу-Даби, ОАЭ. Ислам Махачев против Александра Волкановски. Реванш.
      03:30 "Взойди на свой Олимп".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "Металлург" (Новокузнецк).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.08.2025

      06:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4.
      08:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      09:00 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      10:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4.
      11:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Женщины, мужчины.
      13:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4.
      15:00 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/16 финала. Прямая трансляция.
      18:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 3. "8 часов Судзуки" в Японии. Лучшие моменты.
      20:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Обзор.
      21:30 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/16 финала. Прямая трансляция.
      00:30 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 1 эп.
      01:00 Американский футбол. "Полоса испытаний. Тренировочная база Баффало Биллс", 1 эп.
      02:00 Велоспорт. Женщины. Тур Польши. Этап 1.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/16 финала.
      04:30 Велоспорт. Женщины. Тур Польши. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Линделёв-халоскор ёхуд собиқ жамоасини инқироздан қутқарган футболчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ҳа, футболда шунақаси ҳам учраркан. Бунга мисол тариқасида Швециянинг учинчи дивизионида қатнашувчи «Вестерос» клубини келтириш мумкин.

2011 йили ўйинчисини сотган мазкур жамоа шу трансфер орқали ин­қироздан қутулиб қолди. Қандай қилиб дейсизми? Унда қуйидаги мақола билан танишинг.

«Вестерос» бахти

«Бенфика» скаутларини чин маънода сеҳргарларга қиёслаш мумкин. Акс ҳолда, қайси топ-клуб Швеция учинчи дивизионида тўп сурувчи 17 ёшли ҳимоячига эътибор қаратарди? Агар ушбу позицияни скаутинг учун энг мураккаб деб ҳисобласак (мудофаа марказидаги ўйин параметрларига тўғри баҳо бериш жуда мушкул), Виктор Линделёф трансфери мўлжалга аниқ урилганидан даракдир.

«Вестерос»дагилар бир неча йилдан сўнг ушбу йигитнинг жамоа халоскорига айланишини хаёлларига келтирмаган бўлсалар керак. Клубнинг директорлар кенгаши раиси, Швециядаги машҳур енгил атлетикачи, 1980 йилги Москва Олимпиадаси иштирокчиси Кристина Лиффнер бир уринишда клубнинг барча молиявий муаммоларига чек қўйди. Линделёфни «Бенфика»га сотиш чоғида шартнома шартларига кўра, «Вестерос» 100 минг евро, шунингдек, мабодо у бошқа клубга ўтса, ушбу трансфернинг 20 фоизини олиши ҳам киритилганди. Бундан ташқари, Викторнинг Швеция ёшлар термасидаги учинчи ўйини ва Португалия примейрасида 10та учрашувда майдонга тушиши ҳам унинг собиқ жамоаси ғазнасига мўмай фойда келтирди. Ҳа, «Бенфика»дагилар шундай даромад манбаини сотиб олишаётганини тахмин қилмаганликлари аниқ.

Орадан олти йил ўтди. Линделёф ёрдамида Швеция иккинчи лигасига йўл олган «Вестерос» яна учинчи дивизионга тушиб кетди. Молиялаштириш бўйича муаммолар пайдо бўлди, аксарият футболчилар ойлаб маош олишмади, клуб банкротликни эълон қилиш арафасида турганди. Раҳбарият, ўйинчилар ва ишқибозлар Линделёфнинг «МЮ»га трансфер қилинишини орзиқиб кутишаётганди. Ва уларнинг ниятлари амалга ошди. Англия клуби тўлаган 35 миллион евронинг 4,1 «лимон»и «Вестерос» ҳисобига ўтказилди. Агар Виктор «Бенфика» билан амалдаги шартномани янгиламаганда, ушбу сумма 7 миллион бўлиши ҳам мумкин эди. Аммо мазкур келишувдан сўнг шартлар бироз ўзгарди.

- Биз учун бу барибир, катта пул, - деди Кристина Лиффнер. - Мазкур трансфер ўзига хос қутқарув воситасига айланди. Энди клуб ходимларига маош бериш ҳақида туни билан ўйланиб чиқишимга ҳожат қолмайди.

Лиффнернинг келажакдаги режаларида клуб академиясини очиб, янги Линделёфларни тайёрлаб, уларни трансфер қилиш ҳам бор. Бу, шубҳасиз, аксарият мамлакатларнинг қуйи дивизионлари учун ажойиб намуна.

Ким ўзи у Линделёф?

Хўш, «МЮ» ким учун 35 миллион евро сарфлади? Зеро, бу харид футбол тарихидаги ҳимоячилар трансфери орасида энг қимматларидан бирига айланди. Виктор Линделёф фақатгина «Вестерос» халоскори сифатида танилмаган. Бир неча йилдан сўнг у ўз позициясида жаҳоннинг энг кучли футболчиларидан бирига айланиши муқаррар. Моуриньонинг январь ойидан буён «Юнайтед» скаутларини «Бенфика»нинг ҳар бир ўйинини кузатишга ундагани бежиз эмас, албатта. Швеция термаси иштирокидаги баҳс давомида камералар «Беназир»нинг юз ифодасини суратга олиб, ўша пайтдаёқ «МЮ»нинг ушбу ўйинчига бефарқ эмаслигини исботлагандек бўлдилар. Ўшандаёқ кўпчиликнинг хаёлида фикр туғилди: Линделёф - «қизил иблислар»га мос тушадиган идеал номзод. Назарий жиҳатдан Викторнинг янги мавсумда жамоа етакчиларидан бирига айланиши кутилмоқда. Ваҳоланки, ҳозир Моуриньо қўл остида тўп сураётган марказий ҳимоячилар билан солиштирганда, унинг статистикаси у қадар мақтовга муносиб эмас.

Линделёф ҳамда «МЮ» мудофаа чизиғидаги ҳамкасблари қайд этган рақамлар ўртасидаги тафовут «Бенфика»нинг манчестерликларникидан анча фарқланадиган футбол намойиш этганидан дарак бермоқда. «Бургутлар» ўтган мавсум тўпни эгаллаб туриш борасида ўртача ҳисобда 60 фоизлик кўрсаткич қайд этишган. Бу эса ҳақиқатан анча кўп. Рақиб кам ҳужум уюштиради, демакки, ҳимоячиларнинг мудофаадаги ҳаракатлар чоғида очко тўплаш имкониятлари пасаяди.

Линделёфдаги заифликлардан бири - кўпинча позиция танлашда муаммога йўлиқади. Шунга қарамай, бу камчиликни у вазиятни ўз вақтида тўғри баҳолаш ва рақибидан ўзиб кетишдаги ақлли ўйини эвазига «ювади». Боз устига, Викторнинг тезлиги бинойидек. Қолаверса, Моуриньонинг ёш ҳимоячилар билан ажойиб тарзда ишлай олишини ҳам унутмаслик даркор. Португалиялик мутахассис қўл остида Лусио, Самуэль, Карвалью, Пепе, Варан ва кўплаб футболчилар ўсишга эришишган.

Линделёфнинг энг устун жиҳатларидан бири - пас беришдаги аниқлик. У «МЮ» клубининг интернетдаги каналига берган интервьюсида «Вестерос»да дастлаб ярим ҳимояда тўп сургани, шу боис тўп билан ажо­йиб тарзда ишлашини айтганди. Бунга рақамлар ҳам гувоҳлик бермоқда. Пас ва яккакурашлар бўйича у Европанинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиб турибди. Ҳар икки оёғидан бир хилда унумли фойдаланиши эса унинг фойдалилигини янада ошириши тайин. Линделёф ўтган мавсум примейрада паслар сони (1746) бўйича учинчи, узатмалар аниқлиги (90 фоиз) борасида эса энг юқори ўринни эгаллади. Назарий жиҳатдан бу футболчи Гвардиола жамоасига кўпроқ мос келарди. Янги мавсумда «МЮ» бўйдор футболчиларга юқоридан тўп узатишларга катта эътибор қаратмаслигини тахмин қилиш мумкин. Демак, ҳужумларни ўзгача тарзда ташкиллаштириш чоғида Линделёф Моуриньонинг ўзига хос «кўзир»ларидан бирига айланиши аниқ.

- Фикримча, мен оғир-босиқ ўйин­чиман. Тўп билан ҳаракатланишни ёқтираман, уни олдинга аниқ йўналтиришда муаммога йўлиқмайман, деб ўйлайман. Ўйинни ўқиб, олдиндаги шерикларим хотиржам ўйнашларини таъминлайман. Чунки улар сўнгги паллада тўғри ҳимояланишимни билишади, - дейди Виктор.

Линделёф ўзининг совуққонлиги ва хотиржамлиги эвазига «Бенфика»да Iceman тахаллусига лойиқ кўрилганди (бу номнинг скандинавларга мутлақо алоқаси йўқ). «МЮ»да қизишиб кетганда ўзини назорат қилолмайдиган Байи, Смоллинг, Рохо ва Жонс ўйнашини инобатга олсак, Моуриньо жамоасига айнан шу тоифа футболчи керак эди. Линделёф агрессив ҳимоячилар муаммоларига терс ўлароқ, уларнинг камчиликларини керакли пайтда ёпиши мумкин. Ҳужумларни сифатли ташкил этиш масаласига тўхталсак, бу йўлда кўпинча «МЮ» марказий ҳимоясида Дэйли Блинддан фойдаланилар, рақиб жамоа ўйинчилари эса унинг устидан тўпни осонгина ошириб қўя қолишарди. Эндиликда «қизил иблислар»да бундай муаммо бўлмайди.

Хуллас, Линделёф трансфери - ҳар тарафлама идеал келишув. «Бенфика» ушбу ўйинчи эвазига мўмай маблағга эга чиқди, «Вестерос» инқироздан қутулди, «МЮ» эса АПЛ чемпионлиги пойгасида кўп асқотиши мумкин бўлган ажойиб ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:11, 11.08.2017. Ўқилди: 3288 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.