Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 18 26
10 Фулхэм 18 26
11 Тоттенхэм 18 25
12 Эвертон 18 25
13 Брайтон 18 24
14 Ньюкасл 18 23
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс
18-тур Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Зайниддин Зидан: «Бизни янада қийинроқ ўйин кутиб турибди» (матбуот анжумани ҳақида батафсил)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Репортажлар
A A A

Испания суперкубоги доирасида "Барселона"га қарши жавоб ўйини олдидан "Реал" бош мураббийи Зайниддин Зидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Фахр туйғуси

«Футболчилар амалга оширган ишдан фахрланаман. Бундай вазиятга етиб келиш осон бўлмади. Бизда иқтидорли футболчилардан ташкил топган жамоа бор. Аммо бунинг ортида улкан меҳнат ётибди. Яхши қилинган меҳнат самара беради. Бунда нафақат мураббийлар штаби ёки футболчилар ишлашмоқда, балки яна кўпгина инсонлар меҳнат қилишмоқда. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Бу узун ва қийин мавсумнинг бошланиши. Кундан-кунга қийинлашиб бораверади».

Ҳакамлар ҳақида

«Мен ғазаб қилмайман, аммо вазиятдан ҳафсалам пир бўлди. Ҳозир ҳакамлар ишини муҳокама қилмоқчи эмасман. Лекин бўлиб ўтган воқеани кўриб чиқиб Криштиану 5та ўйинда иштирок этмаслигини ўйлай бошлайсан... Бу ерда нимадир бўляпти. Бу менинг жаҳлимни чиқармоқда. Юзага келган вазиятдан ҳамма ғазабда. Кичик вазият учун у бундай жазога муносиб эмасди.

«Бўлар иш бўлди. Лекин вазиятни диққат билан кузатиб, савол беришни бошлайсан: бунинг учун унга қандай қилиб 5та ўйин бериш мумкин? Умид қиламан, ишни қайтадан кўриб чиқишади. Битта нарсани хоҳлардим — вазиятни диққат билан ўрганишсин. Дисквалификация ҳақида ўйласам — жаҳлим чиқяпти».

«Нима бўлишини билмайман. Мен шунчаки ўйинни қайта кўриб чиққанимдан кейин ўз фикримни айтяпман. Бундан жаҳлим чиқиши — нормал ҳолат. Мен ҳакам ҳақида гапирмаяпман. Боиси, бу қийин вазият ва у хато қилиши мумкин.

Марко Асенсиога бериладиган ўйин амалиёти ҳақида

«Бэйл ва Асенсио яхши ишлашмоқда. Олдинда ҳали ўйинлар кўп, йил давомида ротация бўлади. Майдонга турли таркиб тушади. Ҳар бир футболчи ўзига имконият берилганида яхши ўйнаши учун ҳаракат қиляпмиз».

Криштианунинг ҳолати ҳақида

«Мен Суарес билан боғлиқ вазиятга изоҳ бермайман. Фақат шуни айтишим мумкинки, Криштиану ҳам ғазабда. Боиси, у ўйнашни хоҳлайди. У ўйнамаса, бундан норози бўлади».

Жамоанинг тайёргарлиги ҳақида

«Мен ўз жамоам ва барча футболчиларнинг ҳолатидан қониқиш ҳосил қиляпман. Уларнинг барчаси жамоада қолади. Лекин 31 августгача ҳамма нарса юз бериши мумкин. Буни мен назорат қилмайман. Шуни айтишим мумкинки, ихтиёримдаги футболчилардан қониқиш ҳосил қиляпман».

Криштиануни сафдан чиқаришга уриниш ҳақида

«Билмайман, бу ҳақида ўйламаяпман. Умид қиламан, аслида бундай эмас. Ҳакам бу ишни тоза виждон билан амалга оширганига умид қиламан. Мен фақат 5та ўйиндан иборат дисквалификация ҳақида ўйлаяпман. У ерда бунча ўйинга четлатишга мос иш бўлмаганди. Ҳар ким ўз ишини бажаряпти. Мен футболчилар билан ўз ишимни қиляпман. Аммо Криштиану узоқ вақт бизга ёрдам бера олмаслигидан барча ғазабда».

«Кутамиз, эртага Қўмита йиғилади ва вазиятни муҳокама қилади. Шундан сўнг бир қарорга келамиз».

«Барселона»нинг камбэки ҳақида

«Футболда олдиндан ҳал қилинган иш бўлмайди. Олдимизда жавоб баҳси кутиб турибди. Уни яхши ўтказишимиз керак. «Барса» – ажойиб жамоа, у бизга исталган пайтда муаммо яратиши мумкин. Дастлабки ўйинда улар бир қанча вазиятларни яратишди. Суперкубокда ғалаба қозониш учун энг охирига қадар ўйнашимиз керак».

Жамоанинг ўйини ҳақида

«АҚШдаги йиғин пайтида 8 август куни яхши ўйнаш учун тайёргарлик кўраётганимиз ҳақида гапиргандик. Якунда ўз мақсадимизга эришдик: биз ғалаба қозондик, характер намойиш қилдик. Йиғин давомида натижаларимиз яхши бўлмаган бўлса-да, ажойиб иш амалга оширилди. Ҳозир янги мавсум бошланмоқда ва биз жамоанинг ҳолатидан қониқяпмиз. Ҳали олдинда қиладиган ишларимиз кўп, аммо биз ҳозирча бугун ҳақида ўйлаяпмиз».

«Барселона»даги ўзгаришлар ҳақида

«Эртага кўрамиз. Эртага майдонга тушадиган тушадиган жамоа яхши ўйнашга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Лекин биз бўшашмаймиз — бизни янада қийинроқ ўйин кутиб турибди».

Манба: realmadrid.ru
Киритилди: 06:41, 16.08.2017. Ўқилди: 14374 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Тоттенхэм Ришарлисон 7
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.