Бугун 12 октябрь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6297 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.10.2025

      05:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      06:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      14:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:40 "Непобедимый".
      19:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      01:00 Д/ф "Месси".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.10.2025

      05:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      05:55 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      06:20 Д/ф "17 часов до вершины".
      06:55 "Непобедимый".
      07:25 LIVE Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка. Прямая трансляция.
      08:15 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      10:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:30 "Вы это видели".
      11:20 "География спорта". Камышин.
      11:50 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
      13:40 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на трассе "Ростов Арена".
      14:30 "Команда мечты".
      15:00 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
      17:55 LIVE Волейбол. Кубок Победы. Мужчины. Финал 4-х в Москве. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      20:00 "Непобедимый".
      20:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      20:55 LIVE Волейбол. Кубок Победы. Мужчины. Финал 4-х в Москве. Финал. Прямая трансляция.
      23:00 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      23:25 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка.
      00:25 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 7 в Краснодаре, Россия.
      02:25 "Команда мечты".
      02:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США. Прямая трансляция.
      04:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.10.2025

      07:00 Матч! Парад.
      08:00 Профессиональный бокс. Мэнни Пакьяо против Эрика Моралеса. Бой за титул WBC International во 2-м полулёгком весе.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 Д/ф "Лев Яшин - номер один".
      12:40 "Вы это видели".
      13:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. Финал. Прямая трансляция.
      16:45 LIVE Футбол. Женщины. Winline Кубок России. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      19:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:30 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Зенит" (Санкт-Петербург) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      22:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Рио-де-Жанейро, Бразилия. Чарльз Оливейра против Матеуша Гамрота.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/4 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.10.2025

      06:30 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      07:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/4 финала.
      09:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      14:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      14:50 LIVE Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Мужчины. Прямая трансляция.
      17:20 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      20:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала.
      21:15 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Южном Лимбурге, Нидерланды. Мужчины.
      22:15 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Олимпийский кросс-кантри. Прямая трансляция.
      00:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Даунхилл.
      00:15 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри. Прямая трансляция.
      02:15 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала.
      04:30 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Шевченко: «Украина Италия эмас-да…»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Машҳур собиқ ҳужумчи Андрей Шевченко Украина терма жамоаси бош мураббийи лавозимидаги бир йиллик фаолияти давомида касбдошларимизни қайсидир маънода ошкора мулоқотга ўргатди.

Тан олайлик, кўплаб мураббийлар бу усулни ёқтиришмайди. Шева шунинг баробарида ишга кириши ҳамоно шогирдларига асосий эътиборни тўп назоратига қаратишни сингдирди.

Бу ҳам украинлар бош жамоасига ёт эди. Ҳа, Украина термасида ҳозир ҳам ўйин савияси бобида муаммолар етарли, шунга қарамай, бош мураббий шогирдлари талаб даражасидаги салоҳиятга эга эканликларини таъкидламоқда.

Хуллас, Шевченко ишонч билан гапирмоқда: «Жамоа ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритиш учун барча имкониятларни ишга солади».

- Терма жамоамизнинг барча аъзолари майдонда бор куч-қувватлари билан ҳаракатланмоқдалар ва айнан шундан мамнунман,-дея сўз бошлади Андрей Шевченко. - Уларга йил давомидаги ўйинлар орасида фақат Мальта термасига қарши кечгани юзасидан эътироз билдиришим мумкин. Аммо бунга ҳам футболга дахлсиз омиллар сабабдир.

- Туркия ва Исландия термалари билан бўладиган ҳал қилувчи учрашувлар олдидан сизни қайси чизиқлар кўпроқ хавотирга солмоқда?

- Ҳа, саралаш босқичи давомида кузатилган муаммоларга яна бир марта дуч келяпмиз. Яъни бир қатор футболчилар клубларда ўз позицияларида тўп сурмаяптилар. Афсуски, ихтиёримизда айрим чизиқларни тўлдириш учун 100 фоизли захира мавжуд эмас. Ҳа, Украина клубларида ўйинчилар етарли. Аммо улар терма жамоа савиясига жавоб беролмайдилар. Ҳимоядаги муаммоларга келсак, ўнг қанот вакили Богдан Бутко «Шахтёр»да майдонга тушмаяпти. Шунингдек, ҳужумчилардан ҳеч бири ўз клуби асосий таркибида мунтазам ўйнаётгани йўқ. Масалан, Евгений Селезнёв мавсумни бошланғич таркибда бошламади. У бу муаммони қандай ҳал қилиши менга номаълум. Балки бошқа жамоага ўтиши маъқулдир. Умуман, терма жамоа номзодларини саралаш учун вақт етарли. Таркибга айнан кимларни чақиришим яқин вақтдаги ўйинларга боғлиқ. Хуллас, ўзларини тўлиқ кўрсатган футболчиларни жалб этаман, албатта. Акс ҳолда, мавжуд таркиб билан майдонга тушишдан ўзга чорамиз қолмайди. Лекин асосий муаммо бу эмас...

- ...Унда нима?

- Шахсан мен учун «Динамо» ва «Александрия»нинг тегишлича ЧЛ ҳамда ЕЛ гуруҳ босқичига чиқиши муҳим эди. Бундан ташқари, терма жамоа аъзоларининг сўнгги паллаларда жароҳатга йўлиқмасликлари ҳам катта аҳамият касб этади.

- Ёрдамчиларингиз - Мауро Тасотти ва Андреа Малдера «Динамо»нинг «Янг Бойз»га қарши ўйини хусусида қандай ҳисобот беришгани кўпчиликни қизиқтириши табиий...

- Улар аввало, майдоннинг ёмон ҳолатда эканлигини таъкидлашди. Ўйлашимча, шу омил ҳам натижага бевосита таъсир қилди. Яъни футболчилар майдонга мослашишда қийналишди. Умуман, «Динамо» ўйинини алоҳида изоҳлашни истамайман.

- Ҳужумчилар масаласига қайтамиз: жамоангиз исландларга қарши учрашувда номинал ҳужумчисиз ҳаракатланди. Бошқача айтсак, ярим ҳимоячи Виктор Коваленко олдинги чизиқда сохта «9-рақам» ролини бажарди. Ҳозирги вазиятни назарда тутсак, бу каби экспериментлар давоми этадими?

- Агар ҳужумчиларимиз учрашув кунига қадар етарли амалиётга эга бўлмасалар, турли тажрибаларга қўл уришдан бошқа йўл тополмасам керак.

- Умуман, Коваленко янги позицияда ўз вазифасини уддалай олдими?

- Тезкор ҳаракатларга асосий устунлик сифатида қарашимиз, яна жисмоний жиҳатдан рақиблардан кучлилик қилишимиз шарт. Чунки Украина чемпионати барвақтроқ бошланди. Қайтараман, биринчи навбатда, етарли иш ҳажмини бажаришга қодир ўйинчиларга ишонч билдирамиз. Шунинг баробарида клубларда майдонга тушмаётган баъзи футболчиларни ҳам таркибга қўшишга мажбурмиз. Фақат улардан машғулотлар жараёнида ўз салоҳиятларини кўрсатишлари талаб этилади. Қисқаси, юқори савияни намойиш этганларгагина имконият берилади.

- Кўпинча сизни асосан «Динамо» ва «Шахтёр» вакилларига ишонч билдиришингиз туфайли танқид қилишади. Дейлик, италиялик касбдошингиз Жампьеро Вентура миллий жамоага «Аталанта», «Женоа» ва «Торино» каби камтарин клублардан ҳам мунтазам футболчи чақирмоқда. Мисол учун, Донецкнинг «Олимпик» клуби Украина чемпионатининг старт қисмида ўз дарвозасидан гол қўйиб юбормади ва турнир жадвалининг юқори бўғинида бормоқда. Нима, бу жамоа футболчиларида терма жамоадан таклиф олиш имконияти йўқми?

- Аслида бундай айблов ноўрин. Ахир фақат топ-клублар эмас, бош-қа жамоалар вакилларига ҳам ўзларини кўрсатишлари учун имконият тақдим этяпман. Мисол тариқасида «Карпати» ҳимоячиси Николай Матвиенкони айтишим мумкин.

- Бироқ Матвиенко ҳам ўша вақт шартнома бўйича «Шахтёр» аъзоси эди...

- Факт шуки, у «Карпати»да тўп сурарди. Тушунинг, Украина Италия эмас. Юртимизда ҳар бир ноёб иқтидор соҳиби учун чинакам рақобатни ўрнига қўядиган 2тагина жамоа бор. Улар маҳоратли ўйинчиларнинг 80 фоизини ўз сафларига қўшиб оладилар, кейин бошқа клубларга ижара асосида юборадилар. Масалан, «Ворскла», «Заря» ва «Александрия» клублари сафида ижарачилар кўп. Тан оламан, айни пайт «Олимпик» алоҳида эътиборга лойиқ. Умуман, маҳаллий премьер-лиганинг ҳар бир иштирокчиси доимий назоратимизда. Якуний рўйхатни шакллантириш учун ҳали вақт етарли. Табиийки, барча номзодларни амалда синаб кўрганимдан кейингина қарор қабул қиламан. Айрим позициялар хусусида муаммолар бор ва бу борада бош қотиряпмиз. Қани эди, бизда ҳам худди ўша Италиядагидек миллий жамоа савиясига жавоб берадиган номзодлар сафи кенг бўлса....

- Навбатдаги рақиб - Туркия термаси ҳозир украиналикларга яхши таниш Мирча Луческу раҳбарлигида шуғулланмоқда. Тушунарлики, руминиялик мутахассис шогирдларингиз имкониятини яхши билади...

- Турклар Луческуни бош мураббий сифатида тайинлашгани ҳақидаги хабарни хотиржам қабул қилдим. Олдимизда турган вазифа - Мирча билан беллашиш эмас, балки Туркия термасини маҳв этиш. Рақибимиз устозининг украин футболидан яхши хабардорлиги - айни ҳақиқат. Унга кучли ҳурмат билан ёндашаман ва омад тилайман. Фақат биз билан ўйин бундан мустасно, албатта.

- Украина миллий жамоасини қабул қилгач, барча ёш тоифасидаги термаларда битта тизимни йўлга қўйиш ғоясини илгари сурдингиз. Ислоҳотлар жараёни қандай кечмоқда?

- Зарур маълумотларни тўплаш босқичига келдик. Зеро, лойиҳани амалга ошириш учун аввало, маълумотлар базасини шакллантириш талаб этилади. Бу қисқа вақт ичида бажариладиган иш эмас. Камида бир йил керак. Ҳозир махсус мутахассислар гуруҳи маълумотларни таҳлил қилиш билан банд. Дейлик, ўзим ёшлар жамоалари мураббийлари - Александр Головко ва Владимир Езерский билан доимий алоқадаман. Биринчи навбатда, уларга  мустақил ишлаш имкониятини бериш керак. Шундан кейин ўйин услубига тегишли ўзгаришлар киритамиз. Ҳар бир мураббий ўз ғояларини илгари суриш ҳуқуқига эга. Қишда ҳаммамиз тўпланиб, амалга оширилган ишлар хусусида федерацияга ҳисобот берамиз. Бир қатор муҳим масалалар бўйича келишиб олганмиз. Фақат «Челси»да малака ошириш режаси ҳали амалга ошмади. Боиси, айрим мураббийларимиз виза олишга улгурмадилар. Умид қиламанки, ноябрь ойида Англияга борамиз.

- «Челси» италиялик Антонио Конте раҳбарлигида чемпионликка эришди. Вақтида майдонда бевосита унга қарши тўп сургансиз, хусусан, ЧЛ финалида ҳам. Ўзаро муносабатларингиз қандай?

- Яхши, агар учрашиб қолсак, мириқиб суҳбатлашамиз. Антонио ажойиб тайёргарлик услубига эга ва «Челси»ни сезиларли даражада ўзгартириб, буни тўлиқ исботлади. Муҳими, Конте ҳеч бир майда жиҳатни ҳам эътибордан қочирмайди ва иш услуби маъқул. Ўйлайманки, мураббийларимиз Лондон сафаридан зарур тажрибага эга бўлган ҳолда қайтадилар.

- Айтингчи, охирги вақтларда айнан қайси учрашув сизда кучлироқ таассурот уйғотди?

- Биринчи навбатда, «Барселона» - «ПСЖ» баҳси. Ўша ўйинни стадионда томоша қилдим ва исталган лаҳзада мўъжиза юз бериши мумкинлигини ҳис қилиб турдим. «Камп Ноу»даги муҳит шундан далолат бераётганди. Хуллас, «Барса» футболчилар ва мухлислар томонидан вужудга келган мафтункор шароит ёрдамида 6 дақиқа ичида 3та гол урди! ЧЛ финали ҳам кучли таассурот бағишлади. Очиғи, «Реал»нинг иккинчи бўлимдаги устунлиги ҳайрон қолдирди. Чунки «Ювентус»нинг ҳар қандай босимга дош беришини кутгандим. Лекин барчасини «Реал» ўйинчиларининг юксак савияси ҳал қилди.

- Сизга яқин «Милан» сўнгги трансферлар мавсумида фаоллик кўрсатди. Монтелла жамоасидан нималар кутяпсиз?

- Тўғриси, нима кутишни ҳам билмаяпман. Натижага эришишнинг йўллари кўп. Унга пухта режага асосан ёки тасодифан эришиш мумкин. Назаримда, ҳозир «Милан» пала-партиш ҳаракатларга кўмилган. Аниқ режа кўзга ташланмаяпти. Аслида Монтелла ўз нуқтаи-назари ва муайян таркибга эга эди. Энди бирданига шунча футболчи харид қилинди. Қизиғи, миланликлар муайян позицияга кимнидир таклиф этиб, бир ойдан кейин иккинчи номзодни сотиб олишяпти. Шу сабабли трансфер кампанияси қандай натижа беришини айтолмайман. Лекин жонажон жамоамга омад тилайман, албатта.

- «Милан» анчадан буён совринлардан четда қолмоқда. Айтингчи, Сильвио Берлускони бошлаган олтин давр тугадими?

- У клубни сотганидаёқ клубнинг муайян даври ўтгани аниқ бўлди. Кўрайликчи, янги даврда жамоа қандай натижаларга эришаркан?

- Сиздан аввал «Милан»да асли украиналик Пьетро Верховод тўп сурганди. Унинг отаси украиналик бўлиб, уруш пайти Италияда асирликка тушган ва кейинчалик ўша ерда яшаб қолган. Хуллас, унинг ўғли - Пьетро Италияда славян авлодлари ҳурмати «шоҳ» тахаллусини олганди. Кейинчалик бундай эътироф сизга нибатан ҳам ишлатилди. Ўзи Пьетро билан шахсан танишмисиз?

- Ҳозир ҳам «Милан» афсоналари жамоаси аъзосиман. Сўнгги марта Хитойга бордик. Хуллас, фахрийлар жамоаси ўйинлари баҳонасида Верховод билан ҳам кўришяпман. У жуда камтарин инсон ва Украина ҳақида ҳам кўп суҳбатлашганмиз. Зеро, Пьетро Украинага асло бефарқ эмас.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:02, 26.08.2017. Ўқилди: 4384 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.