Рўзим Аҳмедов 4 йилдан сўнг қаторасига учта ўйинда гол урди
Олий лига 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор"-"Динамо" (1:0) учрашувида мезбонлар ҳужумчи Рўзим Аҳмедовнинг голи эвазига ғалаба қозонди.
Бу Аҳмедовнинг қаторисига учинчи учрашувдаги голи саналади. Футболчи "Қизилқум" (3:2), "Нефтчи" (1:1) ва "Динамо" (1:0) га қарши учрашувларда гол киритди. Бундан роппа-роса тўрт йил муқаддам Аҳмедов қаторисига учта ўйинда гол киритган эди. 2013 йилги мавсумда ҳам "Навбаҳор"да тўп сурган ҳужумчи "Қизилқум", "Гулистон" ва "Олмалиқ" (2 та) жамоаларига қарши ўйинларда гол киритганди.
Агарда Рўзим Аҳмедов кейинги "Машъал"га қарши кечадиган учрашувда ҳам гол киритса ўз рекордини ўрнатади. Ҳозиргача Аҳмедов ўз фаолияти давомида кетма-кет тўрт учрашувда гол киритмаган эди.
Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 10:50, 27.08.2017. Ўқилди: 2844 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).