Бугун 4 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • CAFA Nation's Cup
      • 04.09.2025 17:00
      • Афғонистон
      • 0:0
      • Ҳиндистон
      • 04.09.2025 20:30
      • Тожикистон
      • -:-
      • Эрон
      • 05.09.2025 17:00
      • Туркманистон
      • -:-
      • Ўмон
      • 05.09.2025 19:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Қирғизистон

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 2 4
2 Ўмон 2 4
3 Туркманистон 2 1
4 Қирғизистон 2 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 2 6
2 Ҳиндистон 3 4
3 Тожикистон 2 3
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Афғонистон 0-0 Ҳиндистон

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

04/09 20:30 Тожикистон - Эрон
05/09 17:00 Туркманистон - Ўмон
05/09 19:30 Ўзбекистон - Қирғизистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3271 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 04.09.2025

      05:15 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      07:15 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      14:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      22:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      02:00 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      03:55 "Всё о главном". Сергей Рогачёв.
      04:20 LIVE Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор. Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 04.09.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. Финал.
      10:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. 1/2 финала.
      12:05 "География спорта". Йошкар-Ола.
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      14:15 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. Финал.
      15:35 "Страна спортивная".
      15:55 LIVE Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия. Прямая трансляция.
      18:00 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      20:20 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. Финал.
      22:35 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. 1/2 финала.
      01:00 "Культовые".
      01:30 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. Финал.
      02:50 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт.
      04:40 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 04.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 во Франции. Женщины.
      07:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      14:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Волейбол".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "С мячом в Британию".
      21:00 LIVE Футбол. BetBoom матч сборной. Россия - Иордания. Прямая трансляция.
      00:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:55 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:00 "Команда мечты".
      04:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 04.09.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 11. Бильбао - Бильбао.
      08:30 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      10:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 7 эп.
      10:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Верхней Савойе, Франция. Мужчины. Даунхилл.
      11:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 11. Бильбао - Бильбао.
      12:00 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      13:00 Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала.
      14:15 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 11. Бильбао - Бильбао.
      14:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 12. Ларедо - Лос-Корралес-де-Буэльна. Прямая трансляция.
      18:00 Велоспорт. Тур Будущего во Франции. Обзор.
      19:00 Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала.
      21:00 Конный спорт. Выездка. Чемпионат Европы в Крозе, Франция. Обзор.
      22:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 12. Ларедо - Лос-Корралес-де-Буэльна.
      00:00 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      00:30 LIVE Теннис. US Open. Женщины. 1/2 финала. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Машҳур мураббийлар трансфер нархларининг ошишига қарши

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ойига юз миллионлаб маблағ сарфлаб, сўнг бўрттирилган нархлардан шикоят қилиш жуда осон.

Бу ҳақда Гвардиола, Моуриньо ва бошқалар нима дейишяпти? Футболчиларнинг нархи борасидаги ақл бовар қилмас воқеалар хусусида фақат мухлисларгина гапиришмаяпти. Йўқ, бу мавзу бўйича барчанинг фикри бир жойдан чиқади. Жумладан, мураббийларнинг ҳам. Боз устига, кўп маблағ сарфлаётган клублар етакчиларининг қарашлари ҳам муштарак. Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган цитаталар бунга исбот бўла олади.

Жозе Моуриньо, «Манчестер Юнайтед»

Жорий йилнинг ёзида сарфланган маблағ: 120 млн. евро

Бозордаги нархнинг ошишига португалиялик мутахассис қайсидир маънода дахлдор - бу кўпчиликнинг фикри. Аммо Моуриньонинг мазкур масалада ўз қарашлари бор:

«Топ-ўйинчи учун катта пул сарфлаш муаммо, деб ўйламайман. Погбанинг трансфери ёки айтайлик, Неймарнинг хариди - булар оддий ҳол. Бу воқеалар бир йилда бир-икки марта содир бўлади. Энг катта муаммо бошқа трансферларда. Биз 30, 40, 50 млн. евро каби миқдорлар ҳақида жуда осон гапирамиз. 100га яқин шундай трансферларни амалга оширадиган клублар-чи?! Бундай келишувлар жуда кўп, улар анъанавий бўлиб қолди ва айнан шу нарса мени хавотирга солмоқда. Катта клублардан ташвишланмаяпман, уларда керакли маблағни топиш масаласида ҳеч қачон муаммо туғилмайди. Бошқа жамоалар тўғрисида эса бундай деб бўлмайди, молиявий «фэйр-плей» асосчиларининг иши ҳали кўп. Ахир стратегиялар бор ва айнан улар бу қоидани четлаб ўтиш имконини бермоқда. МФП бунинг уддасидан чиқиши керак».

Аслида, бу цитатани сиёсатшунослик дарслигига жойлаштириш мумкин. Моуриньо мўмайгина сарфлар (Пог­баники каби) йирик, аммо омадсиз харажатлардан фарқ­ланишини тушунтирмоқчи бўлади ва шу тариқа «Манчес­тер Юнайтед» билан бирга трансферлар пойгасида иштирок этаётган клубларга шаъма қилади. Ҳатто бу ҳаракатини ночорларга ҳомийлик қилиш билан изоҳламоқчидай туюлади. Жуда ҳам ажойиб.

Антонио Конте, «Челси»

Жорий йилнинг ёзида сарфланган маблағ: 140 млн. евро

Бир йил аввал Конте хавотирга тушганди: «Жорий мавсумлар оралиғида бозор ўзгарди. Футболчилар билан келишувга эришиш мураккаб бўлиб бормоқда, мазкур жараён каттагина маблағ талаб қилади. Ушбу ҳолат қанча давом этишини билмайман-у, аммо мавжуд муаммо ҳозир ҳамма клубларни қийнамоқда. Ўйинчиларнинг жамоа алмаштириши 80, 100 млн. еврога тушмоқда ва бу ақл бовар қилмас ҳол».

Бир йилдан сўнг у фикрини ўзгартирди: «Бозор ақлдан оздими? Ҳа! Оддий футболчи учун клублар 45-50 млн. евро сарфлашлари керак. Бунга кўникиш лозим. Тўғри танлов ва адашмаслик муҳим, ахир гап ўта йирик миқдордаги пуллар ҳақида кетяпти».

 

Хосеп Гвардиола, «Манчестер Сити»

Жорий йилнинг ёзида сарфланган маблағ: 240 млн. евро

Бу ёзда «Сити» ноанъанавий тарзда кўп маблағ сарфлаяпти. Гвардиоланинг ўзи ҳам бундан хурсанд эмаслигини айтяпти, лекин қўлидан нима ҳам келарди: бошқа вариантлар йўқ.

«Ўзимга қолса, клуб камроқ сарфлашини хоҳлардим, аммо бозор - бозор экан-да. Нафақат биз, ҳамма клублар катта харажат қилишмоқда. «Манчестер Сити» «фулбек»­лар учун сўнгги 7-8 йилда пул ажратмаганди. Биз жамоани ёшартиришга қарор қилдик ва имкон қадар кўпроқ кучли футболчилар билан келишувга эришдик. Мураббийларнинг тақдири натижага боғлиқ. Агар натижа яхши бўлмаса, ҳар нарсани кутиш мумкин. Биз яхшигина футболчилар билан шартнома имзоладик ва улар ҳар қандай мураббийни қизиқтириши турган гап. Энг муҳими - шу. Нархлар ҳаддан ташқари тез кўтариляпти. Бир неча йил олдин мен бир футболчи 100 млн. туриши мумкинлигини тасаввур ҳам қилолмасдим. Аммо бу ҳол юз берди ва ҳали давом этади. Нима ҳам қила олардик?».

 

Юрген Клопп, «Ливерпуль»

Жорий йилнинг ёзида сарфланган маблағ: 51 млн. евро

Немис мураббийи трансферлар учун ҳеч қачон катта маблағ ишлатмаган. Ўрни келганида, бозор ҳақида ўз фикрини билдиришдан ҳам қочмаган. Масалан, бир неча ой аввал у шундай деганди: «Ақл бовар қилмайдиган даврлар келди. Футбол дунёдаги энг муҳим нарсага айлангандек, гўё. Буни тушуниш учун трансферларга назар солиш кифоя. Аммо мавжуд ҳолатга ҳамманинг парвойи фалак».

Жорий йилнинг ёзида унинг фикри бироз ўзгарди. Аниқроқ айтганда, у мухлисларни «Ливерпул»да пул етарли эканлиги ва клуб уларни сарфлашга тайёрлигига ишонтирмоқчи бўляпти. Бунинг уддасидан чиқиш эса осон иш эмас.

«Бундеслигада ҳамон 5 млн. евролик трансферлар давом этяпти. Бу ҳолнинг Англияда юз бериши мумкинлигини тасаввур қила оласизми? Бу - муаммо. Биз учун ҳаддан ташқари қиммат бўлган келишув йўқ. Клубда ҳеч ким менга фалон футболчининг харидига қурбимиз етмайди, демаган. Гап пулда эмас. Ўйинчилар ва клублар хоҳиши ҳам муҳим. Тасаввур қилинг, сиз орзуйингиздаги автомобилни кўриб қолдингиз. Ҳамёнингизни оласиз-да, машина хўжайини билан келишиб олишни хоҳлайсиз. У эса: «Мен сотишни истамайман», - дейди. Натижада шунга ўхшаш, аммо бошқа рангдаги транспортни таклиф қилишади. Сизга эса ўзингиз ёқтирганингиз керак! Бу - ҳаёт. Мухлисларга ҳаммаси осондек туюлади. Аммо менда ўзимга керакли футболчилардан жамоа тузиш имкони бўлганида, клубдаги биринчи кунимдаёқ орзумдаги таркибни тузган бўлардим. Аммо бу иложсиз, чунки мураккабликлар бисёр», - дейди Клопп.

Ҳозир «Ливерпуль» «Лейпциг» билан Наби Кейта масаласида савдолашяпти ва таклиф қилинган пул миқдори ҳақиқатан ҳам 70 млн. евродан ошиб кетди. Аммо Клопп­нинг фикрича, бу фақат бошланиши, холос. Яна бир цитата: «Неймар учун 222 млн.? Агар мазкур хабар шунчаки миш-миш бўлмаса, демак, у бошқа сайёрадан. Шундай ҳол юз бериши мумкинлигига ишонгим келмайди. Агар бу юз берса, ҳаммаси ўзгаради».

 

Арсен Венгер, «Арсенал»

Жорий йилнинг ёзида сарфланган маблағ: 53 млн. евро

«Мен ҳамиша футболчиларнинг баҳоси ошишда давом этмаслигини айтардим, аммо адашган эканман. Айни пайт «Арсенал» бошқа клублар каби бунчалик кўп маблағ сарфлолмайди. Агар ўйинчи 40 млн. турса, ҳамма унинг маҳоратли эканлигини билади. Нима, айнан шу футболчи учун 2 млн. сарфланса, у ёмон бўлиб қолармиди?»

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Арсен Венгер бугунги трансферлар дунёсида ўзгармай қоляпти. Бошқа томондан олганда, жорий йилнинг ёзида 50 млн., ўтган йили эса 110 млн. - бу унинг шахсий меъёрлари бўйича инқилоб.

 

Маурисио Почеттино, «Тоттенхэм»

Жорий йилнинг ёзида сарфланган маблағ: 46 млн. евро

«Етакчи клублар таркибни кучайтириш учун катта маблағ сарфлашади. Аммо бизнинг ўз йўлимиз бор. Академиямиз ёшларига ишонганимиз боис тинч ва хотиржаммиз. Фалсафамиз бизни бошқа клублардан фарқ­лаб туради. Мавсум оғир бўлади, лекин танлаган йўлимиз тўғрилигига ишонамиз». Аввалроқ шундай фикр билдирган мутахассис, барибир, бир харидни амалга оширди - «Аякс» ҳимоячиси Давинсон Санчес «Тоттенхэм» аъзосига айланди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:01, 27.08.2017. Ўқилди: 3542 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
3 Ўзбекистон Игорь Сергеев 2
4 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
5 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
6 Эрон Мажид Ҳуссайний 1
7 Афғонистон Умид Мусавий 1
8 Тожикистон Шаҳром Самиев 1
9 Ҳиндистон Анвар Али 1
10 Ҳиндистон Сандеш Жҳинган 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.