Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 25.10.2025 00:00
      • Лидс
      • 2:1
      • Вест Хэм
      • 25.10.2025 19:00
      • Челси
      • 1:2
      • Сандерленд
      • 25.10.2025 19:00
      • Ньюкасл
      • 2:1
      • Фулхэм
      • 25.10.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • 4:2
      • Брайтон
      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 26.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 26.10.2025 19:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 26.10.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 26.10.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Бёрнли
      • 26.10.2025 21:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.10.2025 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:1
      • Севилья
      • 25.10.2025 17:00
      • Жирона
      • 3:3
      • Реал Овьедо
      • 25.10.2025 19:15
      • Эспаньол
      • 1:0
      • Эльче
      • 25.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Хетафе
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • 0:2
      • Вильярреал
      • 26.10.2025 18:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Леванте
      • 26.10.2025 20:15
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Барселона
      • 26.10.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Сельта
      • 27.10.2025 01:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Алавес
  • Суперлига
      • 25.10.2025 16:30
      • Шўртан
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 25.10.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • 2:0
      • Навбаҳор
      • 26.10.2025 16:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Насаф
      • 26.10.2025 18:30
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Машъал
      • 27.10.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 25.10.2025 18:00
      • Парма
      • 0:0
      • Комо
      • 25.10.2025 18:00
      • Удинезе
      • 3:2
      • Лечче
      • 25.10.2025 21:00
      • Наполи
      • 3:1
      • Интер
      • 25.10.2025 23:45
      • Кремонезе
      • 1:1
      • Аталанта
      • 26.10.2025 16:30
      • Торино
      • -:-
      • Женоа
      • 26.10.2025 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Рома
      • 26.10.2025 19:00
      • Верона
      • -:-
      • Кальяри
      • 26.10.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Болонья
      • 27.10.2025 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 19
2 Сандерленд 9 17
3 Манчестер Сити 8 16
4 Ман. Юнайтед 9 16
5 Борнмут 8 15
6 Ливерпуль 9 15
7 Тоттенхэм 8 14
8 Челси 9 14
9 Кристал Пэлас 8 13
10 Брентфорд 9 13
11 Ньюкасл 9 12
12 Астон Вилла 8 12
13 Брайтон 9 12
14 Эвертон 8 11
15 Лидс 9 11
16 Фулхэм 9 8
17 Бёрнли 8 7
18 Ноттингем Форест 8 5
19 Вест Хэм 9 4
20 Вулверхэмптон 8 2

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Лидс 2-1 Вест Хэм
9-тур Челси 1-2 Сандерленд
9-тур Ньюкасл 2-1 Фулхэм
9-тур Ман. Юнайтед 4-2 Брайтон
9-тур Брентфорд 3-2 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

26/10 19:00 Арсенал - Кристал Пэлас
26/10 19:00 Борнмут - Ноттингем Форест
26/10 19:00 Астон Вилла - Манчестер Сити
26/10 19:00 Вулверхэмптон - Бёрнли
26/10 21:30 Эвертон - Тоттенхэм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7416 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Токай бошқа давлатларга қарсак чаламиз». Ўзбек футболини «евроремонт» қилиш пайти келди

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Бунёдкор»да Жанубий Кореяга қарсак чалган қўллар

Футболчиларни қўйинг-у, лекин мухлисни энг зўрини биздан изланг. Саркаш футбол федерацияси, жамоаларимиз ишқибозларни ҳарчанд футболдан кўнглини қолдиришга уринишмасин, қатъиятли футболсеварларнинг тўп ўйинига бўлган меҳри ҳеч пасайиб қолаётгани йўқ. Ҳар сафар, йўғ-ей... сурункали равишда мундиал йўлида қоқилганимизда: «Энди терма ўйинига қизиқиш пасайса керак» деб ўйлаймиз. Қайсар мухлислар эса янада баттарроқ уринишади. Футбол федерацияси эса янада заҳмат чекиб, атайин саралашларда терма учун тиконли йўлларни танлайди. Савияли терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари уюштиришга уринмайди, ҳатто бировнинг хаёлига ҳам келмаган мутахассисни (унинг чиндан мутахассислиги шубҳали) бош мураббий қилиб қўяди. Ишқибозлар эса терманинг ўйинига воҳа, водийдан тўп-тўп бўлиб келаверадилар. 

Саралашдаги сўнги ўйинни мухлислар билан бирга стадионда кўрдим. Тўғриси, Европанинг энг зўр «футбол мамлакатлари» ҳам ҳавас қиладиган даражадаги ишқибозларимиз бор. Улардаги  мухлислик маданияти рисоладагидек. Футболни жуда теран тушунадиган тоифа шаклланган бизда. Бир бўлим давомида ношуд мураббий танлаган оҳангга йўрғалай олмаган 11 йигитни чин дилдан олқишлаб турган 30 мингдан зиёд мухлис, иккинчи бўлим охирларида «омад кабутари» парвоз этмаслигини пайқади. Мураббий шарафига: «Бабаян беғараз!», «Қўшмозор бўл» бақириқларини ишлатишгани бор гап. Нима энди, минглаб километрдан пул сарфлаб келади-ю, аччиғи чиқмайдими?

Лекин, ўйин сўнгида рақиб бўлса ҳам сифатли ўйин кўрсатган корейс жамоасига 5 дақиқа қарсак чалиб туришди. Шунақа мард бизнинг ишқибозлар. Бироқ, агар футболимиз мутасаддилари шу кетишда иш олиб боришса, биз ҳали узоқ йиллар нотавонларча ўзга юрт футболига чапак чалиб юраверамиз.

Футбол федерациясини ким бошқаради?

Ўша ўйиндан сўнг твиттер ва фейсбукда: «ЎФФда мухлисларга ёқадиган жўяли ўзгаришлар бўлишига ишонасизми?» деган сўровнома ўтказиб кўрдим. 
          
Қатнашувчиларнинг 54 фоизи ўзгариш бўлишига умуман ишонмайди. Қолган 41 фоизи умид қилаётганлар қаторида. Фақат 5 фоиз некбин кишилар бор экан. Ана сизга мухлисларнинг футболимизнинг энг юқори органига нисбатан эътирофи! Футбол хўжалигига раҳбар бўлиб турган ташкилот ўтган 25 йил давомида футбол ривожи учун нима қилиб қўйди, ўзи? Ахир, ўтган чорак аср давомида болалар спортидан тортиб, терма жамоагача бўлган самарали футбол тизимини ишлаб чиқиб, ҳаётга  татбиқ этиш мумкин эмасмиди?

Ҳа, бир марта 2006 йилги мундиал йўлида Баҳрайн билан ўйинни ташкилот аризасига биноан қайта ўйнаб «қовун туширганимиз» ёдимизда. Федерация фикримга бир дунё рақамлар ёзилган жавоб қайтариши мумкин. Лекин, ўша муассаса мамлакат футболи учун энг олий мақсад – термани мундиалга олиб чиқолмагани унинг иши «2» баҳога лойиқ эканини кўрсатади. Ачинарлиси, мухлисларнинг футбол ташкилотига ишончи сўнган. Ҳар бир вилоятида давлат ҳисобидан камида учтадан футбол интернати, туманларда ҳам шунча футбол мактаблари фаолият юритаётган, учта лигаси бор юртдан 11 нафар савияли футболчини тарбиялаш  шу қадар қийинмикан?

12 сентябрь куни ана шу ташкилотга янги раҳбар сайланаркан. Мухлислар мана шу хабарни эшитганидан бери жони ҳалак. Ишқилиб, тўп ўйинини тушунадиган инсон келсин. Номма-ном айтиш ноўрин, лекин ўзимизнинг футболда улғайиб, кўҳна қитъада тажриба орттирган, Африка футболида ишлаган ёш мутахассислар бор. Ана кеча футболда ном қозонган, яқин йилларда футболчилик фаолиятини якунлаш арафасидаги ўйинчимизнинг телеэкрандаги сўзларини эшитдик. Юракдан гапирди шу йигит. Унда келажакдаги терманинг бош мураббийини кўрдик. Ўзбек футболи мутахассислардан ҳеч танқислик сезмаган. Таваккалига – ёш, шижоатли, энг асосийси футболни севадиган кишини бошқонликка қўйиб кўриш вақти келди-ёв.. Раҳбарлик лекин жуда нозик масала, кишида шунга яраша қобилият бўлиши ҳам даркор. Лекин, ёшларга имконият бериш керак. 

ЎФФ президентлиги жиддий масала. Лекин, уни ҳам демократик тамойиллар асосида ўтказиш пайти келгандир... Лекин, термага бош мураббий танлашда мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилса тўғри бўлар эди.

Ўзбек футболини «евроремонт» қилиш зарур

Барчамизга маълум, қайсидир юрт бирор соҳада бошқалардан илгарилаб кетса, улардаги мавжуд ижобий жиҳатлардан бошқалар ҳам ўрганиб фойдаланишга ҳаракат қилади. Уч ой олдин германиялик мутахассислар биздаги бокс мактаби билан танишиб кетганидан хабаримиз бор. Билиб турибмиз, футболимиз ўсишдан тўхтаб қолди. Демак, миллионлар ўйинида биздан илғор бўлган бўлган Европа футболи андозасини олиб, ўзимизда татбиқ қилишимиз зарурияти туғилган.

Мен юртимизга Жозе Моуриньо ёки Пеп Гвардиолани олиб келиш керак, деган фикрдан йироқман.

Янги иш бошлайдиган Футбол федерацияси ҳар бир вилоятга қўҳна қитъанинг Португалия, Нидерландия ва Англия каби давлатларидан тажрибали болалар мураббийларини олиб келиб, футбол мактабларида ишлаётган устозларга семинарлар ташкил этиш керак ва жуда зарур. Улар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ўзимизнинг анъаналаримизга мослаб, футболда ғалаба қозонишнинг «ЗАМОНАВИЙ ЎЗБЕКОНА ФАЛСАФАСИНИ» ишлаб чиқиш пайти келди, менимча. Вилоятларимизнинг чекка қишлоқларида қурилиб ишга туширилаётган кўплаб мини-футбол стадионларига бориб кўринг-а.. Ўйингоҳлар эрта-ю-кеч терлаб тўп тепаётган ўсмирлар билан банд. Чунки, бизда футболга бўлган қизиқиш аъло даражада. Табиатимизни йилнинг деярли тўрт фаслида футбол ўйнаш учун қулайлиги айтмайсизми? Фақат копток қуваётган йигитлар қандай ўйин ўйнаётгани, бутун жаҳонни маҳлиё қилган ўйин фалсафасини билмайдилар, холос. Мактабларимиздаги машғулотлар савияси жаҳон андозаларига тўғри келгандагина қитъа ва дунё миқёсидаги муваффақиятлар ҳақида ўйлашимиз мумкин. 

Футбол – худди тирик организмдек. Доим ўсишда. Бизнинг терма жамоа ва клубларимиз ютуқларга эриша олмаяптиларми, демак мураббийлар изланмаяпти. Чунки, футболнинг боши, ўртаси ва якуни мураббийга боғлиқ. Машҳур мураббий, тотал футбол асосчиларидан бири – Валерий Лобановский «Мураббий бутун умри давомида ўқиши, изланиши лозим. Ким ўрганмай қўйдими – у мураббий эмас. Вақтни алдаб бўлмайди» деганди.

Қани кўрамиз, футболимиз мутасаддилари  «дўппини бошдан олиб» ўйланар энди...

Элмурод Эрматов, Андижон

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 12:11, 09.09.2017. Ўқилди: 9555 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 9
2 Борнмут Энтойн Семеньо 6
3 Бёрнли Джейдон Энтони 4
4 Брентфорд Игор Тиаго 4
5 Сандерленд Вильзон Изидор 3
6 Вест Хэм Жеррод Боуэн 3
7 Челси Мойсес Кайседо 3
8 Ливерпуль Юго Экитике 3
9 Тоттенхэм Ришарлисон 3
10 Кристал Пэлас Исмаила Сарр 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.