Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 37
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 30
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал» нега Неймар ва Мбаппени сотиб олмади? Мадрид клубининг ўзгарган трансфер сиёсати ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мадриднинг «Реал» клуби совринларни коллекция қилувчи суперклубга айланганига анча бўлган, аммо айнан сўнгги йилларда муваффақиятлар мукаммалликка интилмоқда. 2016/17 мавсумида клуб қаторасига иккинчи марта Чемпионлар Лигасида шоҳсупага чиқди. Бундай вазифани охирги марта 27 йил олдин «Милан» уддалаганди, аммо биринчидан, у пайтларда бутунлай бошқа турнир – Европа Чемпионлар кубоги бўлган, иккинчидан, футболдаги рақобат ва харажатлар ўз чўққисига етган бугунги даврда бу ишни амалга ошириш янада мушкул экани шубҳасиз. Бундан ташқари, Мадрид клуби Испания чемпиони бўлди, Европа ва Испания Суперкубогини қўлга киритди, шу билан бирга клублар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди.

Клубнинг молиявий ҳолатига ҳам ҳавас қилса арзийди, хусусан, «Реал» трансфер бозоридаги сиёсатини ҳам бирмунча ўзгартирди. Энди клуб ғалабаларни пулга сотиб олишни эмас, анча ақлли харажатлар амалга оширишга ўтди.

«Реал»нинг охирги том маънодаги йирик трансфери 2014 йилга тўғри келади, ўшанда 75 миллион еврога сўнгги жаҳон чемпионатида порлаган колумбиялик Хамес Родригес сотиб олинганди. Аммо орадан бир ой ўтмай, клуб бу трансферни Анхел Ди Мариянинг «Манчестер Юнайтед»га сотилиши билан қоплади. Ўшандан бери «Реал»нинг трансфер харидлари 30 миллион евродан ошмади, бунинг устига, ҳар йили клуб ўз юлдузларини яхшигина нархларда сотишдан қайтмаяпти. Пайдо бўлаётган бўш ўринлар эса, академиядан келаётган ёш футболчилар ёпмоқда.

Мисол учун, 2016 йилда «ПСЖ»га 25 миллион еврога сотилган Хесе ўрнига «Ювентус»дан Алваро Мората 30 миллионга олиб келинди. Бир йил ўтиб, «Реал» бу ҳужумчини икки баробардан кўпроқ нархга «Челси»га сотди. Ҳужумчининг ўрнига таркибга қўшилган ёш Борха Майорал эса, аллақачон Испания чемпионатида гол уришга ҳам улгурди.

Бундай стратегия, айниқса, топ клублар учун тентакона ўтган сўнгги трансфер даричасига мос эмасдек. «Реал» сўнгги ёзда атиги икки футболчи сотиб олди: ҳимоячи Тео Эрнандес «Атлетико»дан 30 миллион еврога, Дани Сабальос эса, «Бетис»дан 16.5 миллион еврога олиб келинди.

Фото: Readfootball

Агар «ПСЖ» (238 миллион), «Манчестер Сити» (244.3 миллион) ёки «Барселона» (192.5 миллион) билан солиштирсак, жуда камтарона харидлар. Ҳатто ёз бўйи Мадридга келиши ҳақида гап борган Килиан Мбаппе ҳам якунда Париж клуби таркибидан жой олди.

Ўз навбатида, «Реал» футболчиларни сотишдан 124 миллион евро ишлаб ҳам олди. Данилонинг «Манчестер Сити»га ўтиши клуб ғазнасини 30 миллионга кўпайтирди, Хамес Родригеснинг «Бавария»га ижараси 13 миллион евро даромад келтирди.

Фото: Бавария

Савол туғилади, нега доимо йирик трансферлар қилишдан уялмаган «Реал» бу қадар камтар бўлиб қолди?

Қурилиш бизнеси орқали 2 миллиард евро атрофида бойлик йиққан Флорентино Перес аслида 90-йилларда «Реал» президенти бўлишга уринган эди. 1994 йилги сайловлар омадсиз кечди, у Рамон Мендосга ютқазиб қўйди. Орадан бир йил ўтмай, Мендоснинг ўрнини Лоренцо Санс эгаллайди. 2000-йилларга келиб, янги сайлов бўлди.

Бу сафарги круашга Перес яхшилаб тайёрланганди, у овоз берувчиларни ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлди. Сайловолди дастурининг энг муҳим қисми клубнинг ташқи қарзларига барҳам бериш ва таркибни дунё миқёсидаги юлдузлар билан тўлдириш бўлганди. Худди шу шаклда «галактикос» даври бошланди, клуб ҳар йили дунёнинг энг яхши футболчиларини Мадридга олиб кела бошлади. Бу трансферлар натижасида Роналдо, Бекҳэм, Зидан, Фигу ва бошқа топ футболчилар бир вақтнинг ўзида жамоа таркибидан жой олишарди. Аммо шу билан бирга жамоа Испания чемпионатида ишончли ўйин кўрсата олмас, айниқса, Чемпионлар Лигасида узоқ вақт, ҳатто ярим финалга ҳам чиқа олмай қолди.

Йирик харидлар клубга янги бозорларни забт этиш, глобал брендлардан бирига айланиш имконини берди. Халқаро фан-база йилдан-йилга тўхтовсиз ошиб борди. Айнан шу йўналишга катта эътибор қаратган Перес бир жиҳатни – маҳаллий мухлисларнинг талабларини унутиб қўйди. Ахир уларга фақат чиройли ўйин ёки юлдузлар эмас, совринлар ҳам керак эди. Бир қатор аламли мағлубиятлар 2006 йилда Переснинг истеъфосига сабаб бўлди.

Флорентино Перес 2009 йилда яна президентлик курсисига қайтди ва илк ишларидан бири яна катта пул сарфлаш бўлди – бирданига Криштиану Роналду, Кака ва Карим Бензема «Реал» таркибидан жой олди. Аммо бу трансферларнинг моҳияти яна аввалгидек таркибни юлдузлар билан тўлдириш эмас, келажакдаги муваффақиятли лойиҳага пойдевор қўйиш бўлганидан кейин ўз исботини топди. Ижтимоий тармоқларда ёки маркетинг бозорларида миллионлаб таъқибчиларни етаклаб келадиган юлдузларгагина эмас, майдонда чинакамига меҳнат қилиб, ғалабага ҳисса қўшадиган футбочлиларга ҳам эътибор қаратила бошланди. Бугунги «Реал» – трансфер бозорида доимий равишда мусбат қолдиққа интилувчи клуб.

Фото: Челси

Мората ва Хамеснинг сотиб юборилиши ҳақидаги саволларни изоҳлар экан Флорентино Перес энди клуб асосий таркибда ўйнаши мавҳум бўлган юлдузларни ушлаб турмаслигини тушунтирди. Албатта, футбол юлдузлари Мадриддаги юқори рақобатга киришишдан кўра, бошқа клубда етакчи бўлишни афзал билишлари табиий. Яна шуни эътиборга олиш керакки, «Реал»нинг таркиби шундай кейин ҳам юлдузли бўлиб қолаверади, фақат энди топ-юлдузларнинг сони камаяди холос. Энди аввалгидек иккита эмас, битта юлдузли таркиб бўлади. Аммо энди захира ва ротация учун иқтидорли ва ёш футболчилар бўлади. Бу ҳам жамоадаги ижобий муҳитни ушлаб туриш, айниқса, юқорида айтилганидек, трансфер бозорида фойда қилиш учун ҳам яхши шароит яратади. Мисол учун, жамоа таркибида атиги 8 ўйинда майдонга тушган Мариано Диас «Лион»га худди шунча миллионга сотилди.

Энг муҳими, эндиликда, «Реал» маркетинг нуқтаи назаридан, ўз брендини ёйиш учун юлдуз футболчиларга эҳтиёж сезмаяпти. Шундоғам, Мадрид клуби жуда катта аудиторияга эга бўлган глобал брендга айланиб бўлган.

Яна бир тарафи, футбол юлдузлари бозори ҳам бироз ўзгарган. 1997-2008 йиллар мобайнида 10 футболчи (Роналду, Зидан, Ривалдо, Фигу, Оуэн, Недвед, Шевченко, Роналдиньо, Каннаваро, Кака) «Олтин тўп» олди – буларнинг 6 нафари оқибатда «Реал» ўйинчисига айланди. Кейинги ўн йилликка қарасак, атиги 2 футболчи бундай шарафга лойиқ бўлганини кўрамиз. Улардан бири ўзи «Реал» футболчиси, иккинчиси эса, Месси. Аргентиналик ҳужумчининг «Реал»га келиши имконсиз, аммо унинг «Барселона»да экани ва Роналду билан рақобатининг ўзи ҳам Мадрид клубига кам фойда келтирмайди – бу ҳам қайсидир маънода маркетинг фойдаси.

Дарвоқе, Переснинг бу ўзгаришини изоҳлайдиган яна бир талқин бор – айтишлари ча, у 80-йиллар охиридаги «Реал»дан илҳомланган. Ўшанда асоси академия тарбияланувчиларидан ташкил топган мадридликлар қаторасига беш марта Испания чемпионлигини қўлга киритгандилар. Беш футболчи уларнинг ичида энг машҳури Эмилио Бутрегеньонинг исмидан олиниб, «Бутре бешлиги» деб аталгандилар. Қолган тарбияланувичлар  Маноло Санчис, Рафаел Васкес, Мигел Пардеса ва Мичел бўлганди.

Мувозанатли сарфлар «Реал»га нафақат футбол майдонларида балки, бухгалтерия ҳужжатларида ҳам катта фойда келтирмоқда. Яқинда клуб 2016 йил учун ҳисоботларни тақдим этди. Барча солиқлар тўлангандан кейинги соф фойда 21,4 миллион еврони ташкил этди. Даромадлар эса, 674.6 миллионга етди, бу ўтган йилги кўрсаткичлардан салкам ўн фоизга кўпроқдир.

Даромаднинг таснифи ҳам мувозанатга эгадек кўринади: 20 фоиз даромад  ўйин кунлари чипталардан («Сантьяго Бернабеу»нинг режадаги реконструкцияси амалга ошса, бу кўрсаткич янада кўпаяди), 37 фоизи, телетранслациялардан, 42 фоиз эса ҳомийлик шартномалари орқали юзага келмоқда. Шунингдек, Fly Emirates титул ҳомийлиги учун йилига 70 миллион евро тўлайди, бу шартнома ҳам яқинда 2022 йилгача узайтирилди. Даромадлар борасида «Реал» «Барселона» билан деярли тенглашиб олган. Икки испан гранди фақат бу йўналишнинг аждарҳоси «Манчестер Юнайтед»дан ортда бормоқда холос.     

«Реал» ва «Барселона» маошлар учун деярли бир хил суммани сарфлайдилар, даромадлар ҳам бир-бирларига жуда яқин, аммо сўнгги йилларда «Реал» футбол майдонида «Барселона»дан ҳам, бошқа топ клублардан ҳам яхшироқ натижаларни қайд этмоқда. Бу эса, клубнинг сарф-харажатлари ақллироқ ва самаралироқ бўлиб бораётганини ифодалайди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 03:55, 08.10.2017. Ўқилди: 12007 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.