Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистонда «Aspire» академиясининг ваколатхонаси очилади

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Расмий тадбирлар / Учрашувлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Қатар амирлик оиласининг энг нуфузли вакилларидан бири, Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ол Сонийнинг акаси, бугунги кунда Қатар амирининг  дипломатик масалалар ва спортни ривожлантириш бўйича бош маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб бораётган Шайх Жассим бин Ҳамад бин Халифа ол Соний билан учрашди.

Учрашув чоғида томонлар икки мамлакат ўртасида футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар ҳақида ўзаро фикр алмашдилар. Умид Аҳмаджонов Шайх Жассим билан Ўзбекистонда замонавий талабларга жавоб берадиган болалар-ўсмирлар футбол академиясининг ваколатхонасини очиш масаласини муҳокама қилиб, ЎФФ бу борада Қатар билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Гап Доҳадаги “Aspire” спорт академияси ҳақида бўлиб, бу иншоотга 2004 йилда Қатар амирининг фармони билан асос солинган. Академиянинг бош мақсади Қатар спортининг келажаги учун ёш иқтидорларни излаш, уларни академияга олиб келиб, шу ернинг ўзида таълим бериш ва катта спортчи қилиб тарбиялашдан иборат. Академиянинг “Иқтидорларни излаш дастури” мавжуд бўлиб, бу борада улар Қатар олимпия қўмитаси ва Қатар давлатининг олий таълим кенгаши билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Дастур Қатар давлатидаги мактаб ўқувчилари орасидан иқтидорли болаларни излаб топиб, уларга спорт бўйича грант дастурларида иштирок этишни таклиф қилади.

Академияга дунёнинг энг кучли менежерлари, мураббийлари ва экспертлари жалб қилинган. Футбол таълимининг стандартлари бўйича “Aspire” дунёнинг энг яхши академияларидан бири саналади. Жаҳон футболининг афсоналари Пеле, Месси, Рауль ва Хави кабилар академиянинг халқаро ареналардаги элчиси сифатида фаолият юритади.

“Шайх Жассим жаноблари билан суҳбатда биз “Aspire” академиясининг ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш бўйича келишувга эришдик”, - дейди Умид Аҳмаджонов ЎФФ матбуот хизматига. “Менда ушбу академия жуда катта тассурот қолдирди. Шайх жаноблари билан бу борада якуний келишувга эришганимиздан хурсандман”.

Шайх Жассим 2004 йилдан бери дунёга машҳур ва донғи кетган “Aspire” академиясига раҳбарлик қилиб келади.  Шу билан бир вақтда у 2022 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг вице-президенти ҳам ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Шайх Жассим бин Ҳамад бин Халифа ол Соний Қатар футболининг бугунги муваффақиятларининг бошида турган катта намояндалардан бири ҳисобланади. У 1850 йилдан бери Қатарни бошқариб келаётган Ол Сонийлар амирлик оиласининг ишонган вакили сифатида ҳукумат раҳбарлари ва шу каби бошқа нуфузли меҳмонлар билан учрашади. Бундан ташқари, у Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ол Сонийнинг акаси ҳисобланиб, Қатар амирлигининг собиқ валиаҳдидир. Шу сабабли ҳам Шайх Жассим Қатар амирининг номидан иш юритадиган давлат намояндаси саналади.

Умид Аҳмаджоновнинг Шайх Жассим билан учрашуви ЎФФ президентининг Қатарга расмий ташрифи доирасида амалга оширилаяпти. Ташриф доирасида ЎФФ президенти Шайх Жассим раҳбарлик қиладиган “Aspire”  академиясида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишган эди. Умид Аҳмаджонов, шунингдек, “Aspetar” спорт тиббиёти маркази ва Қатар Футбол Уюшмаларида ҳам бўлиб, ташкилотларнинг бугунги кундаги фаолиятини кўздан кечириб, Қатар Футбол Федерацияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросимида иштирок этган эди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 16:18, 18.10.2017. Ўқилди: 2905 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик