Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марат Измайлов: «Иккинчи дивизион умуман бошқа дунё»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Россия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Марат Измайлов «Советский спорт» нашрига интервью берди. 35 ёшли футболчи суҳбат чоғида «Арарат»да ўйнаган даври ва иккинчи дивизиондан олган таассуротлари ҳақида гапириб ўтди.

- «Арарат»дан кетгандан сўнг, кейинги ойларда нима билан машғул бўлдингиз?

- Футболга алоқадор бўлмаган ишлар билан. Агар профессионал шартномага эга бўлсангиз, бошқа ишга вақтингиз бўлмайди. Ҳар холда менда шундай. Бор эътиборимни ишга қаратаман ва берилиб кетаман. Қолганлари эса иккинчи, учинчи ўринларда. Натижада, қолган ишлар йиғилиб қолади. Айни пайтда шу масалаларни ҳал қилиш билан овораман. Эрталабдан кечгача югураман. Ҳеч нимага улгурмаяпман.

- Агентингиз Пауло Барбоза билан алоқалар борми? Фаолиятингизни давом эттиришингиз учун таклифлар-чи?

- Ҳа. Пауло ва футбол дунёсининг бошқа инсонлари билан ҳам алоқаларим бор. Таклифлар етарли. Ҳар доим бўлиб турибди.

- Айтишларича «Арарат»ни жароҳат туфайли тарк этибсиз.

- У ердан жароҳат туфайли кетганим йўқ. Кетишимнинг асл сабабини айтишим ноўрин. Чунки, бу нафақат менга, балки мен ҳурмат қиладиган клуб раҳбарларига ҳам боғлиқ. Биз илиқ хайрлашдик. Бу бизнинг орамизда қолгани маъқул. Фақат шуни айтишим мумкин: бу жамоада ҳеч қандай можаролар бўлмади. Барчасини замонавий одамлардек ҳал қилдик. Бундан хурсандман.

- Демак, кетиш сабабчиси ўзингиз.

- Ҳа.

- Сиз «Арарат»да уч ой ўйнадингиз. Келишув эса бир йилга тузилганди. Шартномани бекор қилиш осон бўлдими?

- Албатта, йўқ. Профессионал футболчи шартномаси якунланмай кетмоқчи бўлса, ҳеч қачон осон бўлмайди. Келишувни бекор қилиш учун маълум вақт кетди. Лекин муҳими, бир-биримизни тушундик.

- Ўн йиллик танаффусдан сўнг сиз яна Москва клубида ўйнадингиз ва уни тарк этдингиз. Ота-онангиз хафа бўлишмадими?

- Ота-оналар ҳамиша фарзандлари учун яхши бўлишини исташади. Бу борада улар менга ишонишади. Тўғри, отам бироз асабийлашди. У киши яна стадионда ўйинимни жонли кўришни бошлагандилар. Ҳозир эса бундай имкониятга эга эмаслар.

- Сиз тўртта ўйин ўтказиб, иккита гол урдингиз. Аммо кам ўйин ўтказдингиз. Бунга жароҳатлар сабабми?

- Жамоага бошқалардан кейинроқ қўшилдим. Мавсум аввалида формамни тиклаб олишимни ва жамоа сафида ўйнашимни айтишди. Бошқа футболчилар йиғинлар чоғида бир-бирларини яхши тушуниб олишганди. Аста секинлик билан ўйин схемасига, жамоага мослашиб кетаётгандим. Бир нечта ўйин ўтказгандан сўнг Белгородда жароҳат олдим. Бир ойча даволандим ва яна жамоа билан машғулотларда қатнаша бошладим. Лекин бахтга қарши ўша пайтга келиб жамоа билан хайрлашишимга тўғри келди.

- «Арарат»ни аввалига Сергей Булатов бошқарди. Августда эса унинг ўрнини Александр Григорян эгаллади. Уларнинг қай бири билан ишлаш осонроқ эди?

- Ҳозиргача мураббийлар билан деярли муаммога дуч келмаганман. Булатов ва Григорян ҳам шулар жумласидандир. Уларнинг ҳар бири билан ишлаш қизиқарли эди.

- Александр Григорян сиз ҳақингизда илиқ фикрлар билдирди. Унинг ўзи қандай мутахассис? ДАВОМИ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:24, 19.11.2017. Ўқилди: 1842 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик