Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба.

      • 16.08.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • 4:2
      • Борнмут
      • 16.08.2025 16:30
      • Астон Вилла
      • 0:0
      • Ньюкасл
      • 16.08.2025 19:00
      • Брайтон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • 3:0
      • Бёрнли
      • 16.08.2025 21:30
      • Вулверхэмптон
      • 0:4
      • Манчестер Сити
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.08.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Эвертон
      • 16.08.2025 00:30
      • Вильярреал
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 16.08.2025 22:30
      • Мальорка
      • 0:3
      • Барселона
      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • 2:1
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 18.08.2025 00:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.08.2025 00:00
      • Эльче
      • -:-
      • Бетис
  • Суперлига
      • 16.08.2025 18:00
      • Навбаҳор
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 16.08.2025 19:00
      • Динамо
      • 1:0
      • ОКМК
      • 16.08.2025 20:15
      • Насаф
      • 2:0
      • Шўртан
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Бухоро
      • 18.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 ОКМК 19 34
5 Пахтакор 19 33
6 Навбаҳор 19 31
7 Бунёдкор 18 31
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

17/08 18:00 Қўқон-1912 - Сурхон
17/08 19:00 Машъал - Андижон
17/08 20:15 Бунёдкор - Бухоро
18/08 19:00 Хоразм - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1508 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Майкл Оуэн: «Қайси ишга қўл урсам, дебютда омадим чопарди»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Ливерпуль» ҳамда «МЮ»да муносиб тўп сурган Англия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн яқинда Stan Collumore Show теледастурида иштирок этди.

«Олтин тўп» соҳиби мусоҳаба чоғи хусусан, «уч шерлар» сафидаги дебютини эслади, ЖЧ-98да Аргентина термаси дарвозасига йўллаган ажойиб голини эса ҳаёти давомида кузатилган энг завқли воқеа сифатида таърифлади.

- Майкл, кеча «Уимблдон» ўйинини кузатиб, бир воқеани эсладик: АПЛдаги илк голни шу жамоа дарвозасига ургандинг. Шунингдек, куч-салоҳиятига тўла ишонадиган йигитчадек тасаввур уйғотганинг ҳам эсимизда. Айтчи, ўша вақт яқин келажак - 1997 май -1998 июнь оралиғида сени олдинда улкан воқеалар кутаётганини сезганмидинг?

- Ҳаётда нималар бўлишини олдиндан билиш мумкинми? Фақат айтишим керак, қайси ишга қўл урсам, дебютда омадим чопарди. Дейлик, ўсмирлар термасида ҳам, Англия миллий жамоасида ҳам шундай бўлган.

Мақтанишни ёқтирмайману, лекин 12-19 ёш оралиғида чиндан ҳам, мамлакатнинг энг яхши футболчиси эдим. Кейинчалик энг сара футболчилар қаторида ўйнадим.

- Профессионал футболга мослашиш жараёни қандай кечди, жамоа услубига мослашганингни қачон ҳис этдинг?

- Футболчи машғулотларга киришганидан кейин аста-секин янги жамоа услуби, суръатига кўникиб боради. Шу жараён ортидан расмий дебют, дастлабки гол келади. Бора-бора ўз маҳоратингга нисбатан шубҳа-гумонлар йўқолади.

Шахсан мен Стэн Коллимор ва Робби Фаулер каби уста ижрочилар билан ёнма-ён ўйнаётганимдан бахтиёр эдим. Дастлабки самарали ҳаракатлар ва голдан кейин янада кучлироқ ғайрат-шижоат билан ишга шўнғидим.

Чунки олдимда нав­батдаги чўққи - терма жамоа турарди. Унинг сафида тўп суриш шунчаки, хомхаёл эмаслигини англадим. Тўғри, бунга қурбим етиш-етмаслиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмагандим.

Миямда битта савол чарх урарди: «Бунинг учун нима қилишим керак?»

- Умуман, 1996-1997 йилларда жаҳон чемпионатида ўйнашни ўйлаганмисан? Эҳтимол, бор эътиборни фақат «Ливерпуль» сафидаги ўйин­ларга қаратгандирсан...

- Ҳа, ўша вақт терма жамоа либосини кийиш ҳаттоки, хаёлимга келмаганди. Ахир таркибда қандай юлдузлар тўп суришганини бир эслаб кўринг - ўта кучли жамоа шаклланганди.

- Дарҳақиқат, Дион Даблин, Ник Бармби, Алан Ширер, Тедди Шерингем, Эндрю Коул, Робби Фаулер, Иан Райт, Лес Фердинанд...

- Ҳа, Лес Фердинанд, қандай фантастик юлдузлар.

- Улар ҳар мавсум  20талаб гол уришар, бир нечта позицияда бирдек ишончли ҳаракатланишарди.

- Ҳозир 20та гол уриш асносида терма жамоадан жой ҳозирлаш имкони бор. Бундан 20 йил олдин эса 30та гол ҳам таклиф олишга кафолат саналмасди.

- Дейлик, Энди Коул ҳолати каби...

- Тўғри, у ўз клубида ҳар мавсум 30талаб гол урарди. Аммо бу ЖЧга боришини англатмасди. Хуллас, шундай футболчиларни кузатиб, беихтиёр «Менга йўл бўлсин» қабилида ўйлаганим ҳам рост. Яъни нимадандир умидвор бўлишга чўчиганман.

«Ливерпул»да ярим йил тўп сургач эса, бу вазифани уддалай олишга ишончим ортди. Тан олайлик, ўша давр инглиз футболи юксак савияда эди. Терма жамоа ўз уйидаги Евро-96да муваффақиятли қатнашганида таркиб ажойиб ижрочиларга тўла бўлганини эсланг.

Шундай жамоадан чақирув олиш улкан бахт ҳисобланарди. Энг асосийси, мен учун дебют чемпионат нафақат ўзим, балки оиламга ҳам чинакам фахр туйғуларини ҳадя этди.

- ЖЧ-98 «заявка»сига киритилганингни эшитгач, қай аҳволга тушгандинг?

- Испанияда ташкиллаштирилган йиғинга 27 ёки 28 нафар футболчи борганди. Якуний руйхатдан 23 киши жой олишини билардим. Демак, кимлардир уйга қайтишлари аниқ. Якунда ҳар биримизни суҳбат учун мураббий хонасига чақира бошлашди. Очиғи, ўша дақиқаларда...

- ...АПЛнинг энг яхши тўпурари сифатида «Олтин бутса» соҳибига айлангандинг ва...

- Ҳа, мундиалга борадиган таркибдан жой олишимга шубҳа қилмаётгандим. Тез орада Гаскойн таркибдан четда қолгани боис, хонада ғавғо кўтаргани ҳақида гап-сўз тарқалди. Натижада навбатдаги футболчини қабул қилиш ярим соатга кечиктирилди.

Шу воқеа барчамизни хавотирга солди: «Гаскойн таркибга киритилмаган экан, бизга йўл бўлсин?!»  Бироқ кўп ўтмай, шубҳалар тумандек тарқади - мураббий ҳузурига кирганим ҳамоно у гапни чўзиб ўтирмади:

«Термада жойинг нақд. Дастлабки ўйинларда илк дақиқалардан майдонга тушириш ҳақида ваъда беролмайман. Лекин мусобақада ўзингга яраша роль бажаришингга имкон яратаман, албатта.

Бошида захирадан майдонга тушасан. Асосий таркибдан жой олишинг ҳам мумкин, фақат бунинг учун Ширер ва Шерингемдан яхшироқ ўйнашинг талаб этилади. Фаолликни ошир...».

- Имконият ва вақт кутиш ҳиссиё­ти қандай бўларкан?

- Гуруҳ босқичини Тунис термасига қарши ўйин билан бошладик. Майдонга тушганимда, 2:0 ҳисобида олдинда бораётгандик. Яъни ўйин тақдири деярли ҳал бўлганди. Мен учун олтин лаҳзалар руминлар билан бўлган кейинги ўйинда келди.

Учрашув тугашига деярли ярим соат қолганида, жамоамиз 0:1 ҳисобида ютқазаётганди. Майдон четида машқ қилар эканман, битта хаёл миямдан кетмади: «Шайлан, бу сенинг имкониятинг».

Ҳаво анча иссиқ бўлиб, футболчилар чарчаб қолишганди. Мураббийга тез-тез қараб, унинг ишорасини кутдим. Бироқ у бепарво эди, вақт эса ўтиб борарди...

- Хуллас, югура-югура чарчадинг...

- Йўқ, кута-кута зерикдим. Лоақал ярим соат ўйнашга умид боғлагандим. Охирги 20 дақиқа. Кутишнинг чеки йўқдек туюлди. Ниҳоят, майдонга тушдим ва шу заҳоти тўп мен томон келди. Узоқ ўйлаб ўтирмай, дарвозанинг олис бурчагини нишонга олдим.

Биласизми, ЖЧдек турнирда ватан шарафини ҳимоя қилаётиб, урган голинг таърифланмас ҳиссиётларни тортиқ этади! Хуллас, ўша лаҳзадаёқ захира вакили эканлигимни унутдим, ўзимни жамоанинг бир қисми ва мусобақанинг тўлақонли иштирокчисидек ҳис қила бошладим.

Ўйлайманки, айни ўша зарба бошланғич таркибдан жой олишим ёки Шерингем ва Ширер ортида навбат кутиб ўтиришим масаласига ойдинлик киритди.

- Гуруҳ босқичи муваффақиятли якунлангач, нимчорак финалда Аргентина термасига дуч келдинглар. Буни алоҳида аҳамиятли учрашув сифатида қабул қилдингми ёки...?

- Очиғи, шахсан мен учун навбатдаги беллашув эди. Мисол учун, рақиб сафидаги ўйинчиларни сўрашса, ло­ақал 5 нафари номини ҳам айтолмасдим. Менимча, учрашувларга тўғри ёндашганман.

Умуман, рақиб вакилларининг ўйинчилик хусусиятлари мени заррача қизиқтирмасди. Фикрим оддий эди - «Улардан тезкорроқман, албатта, гол ураман». Айнан қўрқув ҳиссидан йироқлигим фойда бергани аниқ.

Хуллас, Аргентина термаси қандай рақиблигию, кучли ва заиф жиҳатлари ҳақида ҳеч нарса билмасдим. Шу туфайли ҳам 100 фоиз тайёргарлик билан майдонга тушганимни баралла таъкидлай олмайман, албатта. Аммо фақат ўз кучим ва маҳоратимга ишонганим самарасиз кетмаганди.

- Натижада ўта чиройли ва такрорланмас гол урдинг. Тўпни қабул қилгач, нималар ҳақида ўйлаганинг ёдингдами?

- Бекхэм тўп узатган вақт майдон марказида тургандим. Қолаверса, Айя­ланинг мендан олисда қолганини ҳам пайқамаганман. Лекин ёнимда ҳимоячи борлигини аниқ ҳис қилганман:

«Шу таъқибчидан ўтиб кетишим шарт. Агар буни уддаласам, дарвозага яқинлашиш имконияти туғилади». Бироқ футболда вазият сониялар ичида ўзгариб туради. Қарасам, олдимда фақат бир ҳимоячи бор - у ҳам дарвозага яқин жойда.

Хуллас, дадил олға бориш лозимлини тушундим. Чунки шундай ҳолатда ҳимоячи мени тўхтатолмасди. Тўп билан олдинга интилганимда, Скоулз ёнимда келаётганини сездим. Аммо жарима майдонига ундан аввалроқ яқинлашдим.

- Кейин узатмага ҳожат қолмади.

- Ҳа, тўпни унга оширгандан кўра, дарвозани нишонга олишни маъқул кўрдим, зарба йўллашда сира иккиланмадим. Ортга қайтаётганимда эса, кўнгилдагидай гол урганимни ўйладим.

- Нақадар камтарлик...

- Ишонинг, хаёлимдан фақат шу фикр ўтди. Ҳа, гол чиройли чиқди, муҳими, биз 2:1 ҳисобида олдинга ўтиб олдик. Бир зумда жамоадошларим қуршовида қолдим. Аслида кимнинг қаерда ўтирганидан умуман бехабар эдим.

Бироқ майдон марказида турган ҳолда, қўлимни мушт қилганча юқори кўтардим ва мухлислар томон қарадим. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, 30000дан ортиқ одам орасида аввало, отам ва онамни кўрдим.

- Фантастика!

- Ўша гол ҳаётимдаги энг зўр, унутилмас лаҳзаларни тортиқ қилди. Афсуски, якунда имкониятни бой бердик. Аламли кўз ёшлари... Глен Ходдл рўйхуш бермаган бўлсада, автобус ёнида яқинларимиз билан учрашдик.

Ўша ерда ота-онам кўнглимни кўтаришга уринишди: «Афтидан, энди ҳаётинг ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди!» Дарҳақиқат, ўша голдан кейин ҳаётим бутунлай ўзгариб кетди. У мени дунёга танитди.

- Ваҳоланки, «Ливерпул»да ўйнаб юрган ёш йигитча эдинг. Ҳозир эса юксак мавқега эга малакали эксперт мақомига эгасан. Бу соҳадаги ишларингга муваффақият тилаймиз.

- Раҳмат, менда ҳаммаси жойида!

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 11:15, 01.12.2017. Ўқилди: 2376 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.