Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Санжар Асқаралиев: «Нефтчи»даги 10 йилни ҳеч нарсага алмаштирмайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Нефтчи», «Навбаҳор» ва «Андижон» клубларида муваффақиятли тўп сурган тажрибали ярим ҳимоячи Санжар Асқаралиев ўтган мавсум биринчи лига вакили - «Истиқлол» шарафини ҳимоя қилди.

Фарғоналиклар якунда турнир жадвали 2-поғонасини эгаллашди. ПФЛ янги тизим жорий этмаганида, «Истиқлол» навбатдаги мавсумни кучлилар сафида бошлармиди?

Начора, элга келган тўй фарғоналикларни четлаб ўтмади. Энди тақдирга тан берган Усмон Асқаралиев жамоаси Про-лига баҳсларига тайёргарлик кўряпти.

Биз навбатдаги машғулотлардан сўнг «Истиқлол» сардори Санжар Асқаралиевни суҳбатга тортдик.

- Санжар, мавсум якунлари ва «Истиқлол»нинг иштироки юзасидан фикрингиз қандай?

- Ҳеч иккиланишсиз айтишим мумкин, мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказдик. Дейлик, жамоамиз биринчи даврадан сўнг 8-ўринни эгаллаб турганди.

Ҳал қилувчи босқичда намойиш этган ёрқин ўйинлар эвазига якунда 2-ўринга кўтарилдик. Ягона оила сифатида ишлаганимиз ўз мевасини берди.

- Чемпионат аввалида «Истиқлол» олдига аниқ вазифа қўйилганмиди?

- Ҳар бир ўйинда максимал натижа учун курашишни мақсад қилгандик. Таркибда истеъдодли футболчилар йиғилишганига қарамай, биринчи даврада жипслашолмадик.

Мураббийлар бу вазиятда йигитлардан ўзлари эмас, жамоа учун ўйнашни талаб этишди. Менимча, шунинг эвазига иккинчи даврада вазиятни ижобий томонга ўзгартирдик.

- ПФЛнинг кутилмаган қарори сизларни олий лигага чиқиш  умидидан маҳрум қилди...

- Ҳа, охиригача курашиб, олий лигага чиқмоқчи эдик. Бироқ янги формат...

- Ўзи жамоа олий лигада ўйнашга тайёрмиди, шароит бор эдими?

- Шароитлар олий лиганинг айрим жамоалари ҳавас қиладиган даражада. Биз - футболчилар майдонга тушиб, ишимизни профессионал тарзда бажарсак, бас. Қолганини раҳбарият ҳал қилади. Хуллас, элитани бежиз кўзламагандик.

- Эндиги режалар қандай?

- 23 декабрь куни йиғилдик ва машғулотларни бошладик. Янги йилгача асосан енгил машқлар билан чекланамиз. 3 январдан тўлақонли ўқув-машғулотлар йиғинига киришамиз. Хорижга чиқиш ҳам кўзда тутилган. Ҳозир ПФЛнинг якуний қарорини кутяпмиз. Шунга қараб режа тузилади.

- Демак, жамоанинг молиявий ҳолати чакки эмас.

- Клуб раҳбари Мўмин Шокиржонович янги мавсум тақвими расман тасдиқлангач, хорижда йиғин ташкиллаш масаласи кўриб чиқилишини айтди. Тўғри, ўтган йили шунга ўхшаш ваъда бажарилмаганди.

- Шартномангиз ҳақида ҳам маълумот берсангиз.

- «Истиқлол» билан келишувимиз якунига етди. Лекин ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоага яна бир йил ёрдам бермоқчиман. Бу масалада раҳбарлар билан оғзаки келишувимиз бор.

- Бош мураббий билан-чи?

- Ҳа, гаплашиб олдик (кулади) .

- Умуман, отангиз қўл остида ўйнашнинг ўзига яраша ноқулай томонлари йўқми?

- Аслида жуда қийин. Бошқа йигитларга қараганда, масъулият икки баравар юқори. Кўп тер тўкиш керак.

- Келаси йили апрель ойида 37 ёшга тўласиз. Кўринишидан, ҳали футболдан кетишни ўйламаяпсиз, шекилли.

- Менимча, яна бир мавсум бемалол уйнашга кучим етади. Кейин секин-аста мураббийлик фаолиятини бошлайман.

- Чарчоқ аломатлари сезилмаяптими?

- Аввалги мавсум билинмади. Энди нима бўлади, кўрамиз. «Истиқлол»да ёшлар жуда яхши ўйнашяпти. Тажрибамга суяниб, уларга билганларимни ўргатиш асносида мураббийликни бошлайман.

- Жамоа таркиби сақлаб қолиндими?

- 90-95 фоиз. 3 январдан бошланадиган йиғинда сафимизга олий лигада ўйнаган 3-4 нафар футболчининг қўшилиши кутилмокда. Ҳар ҳолда, элитадаги ўзгаришлардан сўнг кўплаб футболчилар клубсиз қолишса керак.

- Сизни кўпинча қизиққон, жаҳлдор футболчилар қаторига қўшишади. Аслида ҳам шундайми?

- Фақат майдонда, унинг ташқарисида эса қувноқ йигитман (кулади). Ўтган мавсумдаги статистикамга ҳавас қилса арзийди - атиги 2 марта сариқ карточка олдим. «Қизил» эса йўқ.

- Фаолиятингизга назар ташлаб, умумий ҳолда нима дея оласиз?

- «Нефтчи»да ўтган 10 йилни ҳеч нарсага алмашмайман. Юрий Саркисяндан бир умр миннатдорман. Футболчи сифатида шаклланишим, ютуқларимда Юрий Вазгеновичнинг ҳиссаси катта. Бу инсон ҳақида узоқ ва кўп гапириш мумкин.

Лекин битта таъриф унинг қандай мураббий эканлигига далолат бера олади -  Юрий Саркисян фақат маҳаллий футболчилар билан бутун стадионни мухлисларга тўлдирарди. Ҳозирчи? Жамоанинг аҳволини кўряпсиз. Унга эргашиб, ғалабалар ҳам «Нефтчи»дан кетди.

- Биринчи лигада футболчилар қанча маош олишади?

- Билишимча, айрим жамоаларда умуман маош йўқ. Ўйинни «сотиш» шундан бошланади-да!

- Масалан, «Истиқлол»да ўртача маош миқдори қанча?

 - Ўртача ҳисобда бир миллиондан оламиз.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 14:30, 04.01.2018. Ўқилди: 2380 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.