Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [7438]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5226]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3218]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2918]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2889]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2186]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2150]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1456]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1336]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1193]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳасанали Қодиров блогида: Шукрона гапларим

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Блоглар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Янги йил арафасида сайт орқали онлайн мулоқат уюштирган эдик. Бу тадбирда қатнашган барча қатнашчилардан миннатдорман. Сизларга минг раҳмат. Демак, футболимиз тақдирига Сиз азизларим, бефарқ эмас экансиз. Демак, Футбол ўйини ўз жозибаси билан барчанинг эътиборини ўзига тортар экан. Демак, бизлар томошабин бўла туриб футбол ривожига, футбол ҳаётига дахлдор эканлигимизни тушунар эканмиз. Ўз навбатида пешволар ҳам футбол бизлар учун ўйналишини тушунсин дейман. Футбол бизлар билан дунёда борлигини футбол амалдорлари тушунсин дейман. Биз туфайли футбол ўйини ё арзанда, ё зормандалигини, ё хорлиги-ю, ишқибозга зорлигини ҳамма тушунсин дейман. Унинг ишқи билан банди бўлганларнинг эъзозига, меҳри ё ғазабига, ё қувонч-у қайғусига, билими ва тушунчасига зор-у, зорлигини футбол ичидагилар ҳам тушунсин дейман. Янги йилда улар ишқибоз олдида казоланмасин, ороланмасин дейман. Ишқибозчилик ҳаракати ўзига ишонсин, ўзини кўрсатсин дейман. Янги йилда ишқибозчилик янада уюшқоқ, тиришқоқ, янада овозли, баланд созли, янада маъноли-ю даъволи, янада дардчилу халқчил бўлсин дейман. Янада содиқ, шодон-у дўстликка тортиқ, бирдамлиги тошқину, бугунгидан ортиқ бўлсин дейман. Ишқибозчилик ҳаракати омадли олчин-у, баракати барчага долчин бўлсин дейман.

Сайт мулоқотида қатнашган ҳар бир ишқибознинг менга йўллаган ҳар бир саволи чексиз ҳурматимга ўралди, менга дилдош бўлди. Бешта саволга жавоб беришга улгурмаган эканман. Шуларга янги йилнинг биринчи кунларида жавоб ёзиб юбормоқдаман.

МЕССИ ВА БИЗНЕС
(1.) Сатторжон, Месси ҳақида фикримни сўрабсиз. “Мессини дунё футболидаги энг кучли футболчи деб биласизми?”, деб менинг фикримни сўрабсиз. Эътибор беринг, футбол яккахон спорт турига кирмайди. Руслан Нуриддиновни ўз вазнида ўз пайтида дунёнинг энг кучли штангачиси дейишимиз мумкин эди. Аммо, футбол, масалан, хоккей ё баскетбол каби жамоавий спорт турига киради. Айтингчи, нега йилнинг энг зўр баскетболчиси ё хоккейчиси деган танлов ўтказилмайди. Чунки бу танлов ҳаммага бемаъни туюлади. Жамоаларнинг муросасиз жангидан роҳатланиб турган пайтимда (масалан, “Реал” “Тоттемхем”га ютқазиб турган пайтида) менга кимдир Мессининг ё Роналдунинг дунёнинг бу йилги энг зўр футболчиси деб атаса, бундай эътироф менга худди шундай мазмунсиз туюлади. Ўтган мундиалдаги Аргентина термаси таркибидаги Мессининг ўйини дунёнинг энг зўр ўйини бўлганми? Йўқ. Маҳорати билан Месси шерикларидан ажралиб турди, холос. Ҳамма нарса жамоа ўйинига боғлиқ. Шундай экан, бундай танлов нима учун ҳар йили ўтказила берилади? Бу ҳақда ўйлаб кўрганмисиз? Жавоби аниқ. Кимнидир футбол орқали катта бойликка эга бўлиши учун, футбол бизнеси учун ўтказилади бундай танловлар. Бу икки футболчи номига реклама туфайли жуда катта пуллар тикилган. Ҳатто танлов маросимининг ўзига ҳам катта пуллар тикилмоқда ва даромад кўрилмоқда. Шунинг учун ҳатто оддий танловнинг ҳашамати йилдан йилга ортиб бормоқда. Даромад пуллари ўсиб бормоқда. Бизнесга тикилган катта пуллар туфайли бу икки ном йилдан йилга оғиздан тушмай келмоқда. Беш марталаб дунёнинг энг зўр футболчиси бўлишди-я. Зидан уч марта бўлган. Мен ван Бастеннинг зарбаларини кўрганман. Пеле Майдоннинг эгаси эди. Шаҳаншоҳи эди. Бразилия СССР термасини Москвага келиб 3:0га ютиб кетган эди. Месхи, Иванов, Воронин Пеленинг соҳир ўйини олдида ноль бўлиб қолишган.) 1998 йилда ЖЧ финалида Зиданнинг Бразилия термасига урган голларини унутиб бўладими? 2006 йили Липпи Матерацци билан биргаликда Зиданга қарши фитна тайёрлаб тарихда қолишди. Рональдиньонинг пой тортмай берган ақлли ва ўта аниқ зарбаларини унутиш мумкинми? Масалан, Андриано жуда кучли зарбасини эслаб қолганман. Мессида бундай кучли зарба йўқ.

Месси бошқалардан, масалан Пеле каби, нимаси биландир бундай катта даражада ажралиб турмайди. Лекин нима учун у беш карра дунёнинг энг кучли йил ўйинчиси деб топилди? Қай бир йили у эмас, масалан, Рибери ё Роббен йилнинг зўр ўйинчиси деб топилганида эди, Месси номи билан, унинг нигори билан боғлиқ жуда кўп бизнес тугунлари ечилиб кетган бўларди. Катта бизнес иштирокчилари бунга ҳеч қачон рози бўлишмайди. Футболда спортона холислик анчадан бери йўқ. Футболда ҳамма нарсани бизнес ўз назорати остига олган. Бизнес пул топиш ниятида бутун дунё ишқибозлар оммасининг диққатини Месси номига боғлаб қўйган. Сатторжон, Сиз ҳам бирон марта Испанияга бориб “Барса” футболини стадионда кўрмасдан туриб, Месси ҳақида ўйлашингиз, Европа футболига қизиқишингиз, фикримни тасдиқлайди. Хитойдаги ишқибоз ҳам ухлаб тушида фақат Мессини кўради. Бизнес рақобатига Мессининг рақобатчиси Роналду борлиги мос келган. Бизнес арбоблари Месси номи билан иш юритиши, унга умид боғлаши бежиз эмас. Месси уларнинг режасини поймол қилмайди. Чунки Месси футболга жуда содиқ инсон. Месси футболга бор йўғини бағишлаган инсон. Масалан, Андриано бор иқтидорини маишат қилиб ичкиликка қўшиб ичиб, ... юборган.

Давоми Ҳасанали Қодиров блогида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:35, 07.01.2018. Ўқилди: 3575 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик