Кириш Регистрация

Бугун 18 январь, 2018 йил, пайшанба.

      • 17.01.2018 16:30
      • Жанубий Корея
      • 3:2
      • Австралия
      • 17.01.2018 16:30
      • Сурия
      • 0:0
      • Вьетнам
      • 19.01.2018 13:00
      • Япония
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 19.01.2018 16:30
      • Қатар
      • -:-
      • Фаластин
  • Испания кубоги
      • 17.01.2018 23:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Севилья
      • 17.01.2018 23:00
      • Валенсия
      • 2:1
      • Алавес
      • 18.01.2018 01:00
      • Эспаньол
      • 1:0
      • Барселона
      • 19.01.2018 01:30
      • Леганес
      • -:-
      • Реал Мадрид

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қатар 3 9
2 Ўзбекистон 3 6
3 Хитой 3 3
4 Уммон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 3 9
2 Фаластин 3 4
3 КХДР 3 4
4 Таиланд 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 3 7
2 Малайзия 3 4
3 Иордания 3 2
4 Саудия Арабистони 3 2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 3 7
2 Вьетнам 3 4
3 Австралия 3 3
4 Сурия 3 2

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Хитой 1-2 Қатар
3-тур Ўзбекистон 1-0 Уммон
3-тур Япония 3-1 КХДР
3-тур Таиланд 1-5 Фаластин
3-тур Ироқ 1-0 Иордания
3-тур Саудия Арабистони 0-1 Малайзия
3-тур Жанубий Корея 3-2 Австралия
3-тур Сурия 0-0 Вьетнам

Навбатдаги ўйинлар. Чорак финал

19/01 01:00 Япония - Ўзбекистон
19/01 04:30 Қатар - Фаластин
20/01 01:00 Жанубий Корея - Малайзия
20/01 04:30 Ироқ - Вьетнам

Сўровнома

  • Ўзбекистон U23 терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида қандай натижа қайд этади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3380 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Қайси терма жамоа(лар)нинг ЖЧ-2018га бормаслиги сизни ранжитди?

  • Натижалар | Жами овоз: 9902 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • SPORT
    • Сана: 18.01.2018

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-1
    • Сана: 18.01.2018

      06:30 Кубок Англии. 1/32 финала. "Челси" - "Норвич Сити". Переигровка.
      08:30 Чемпионат Франции. "Генгам" - "Лион".
      10:30 Чемпионат Франции. ПСЖ - "Дижон".
      12:30 "Английский акцент".
      13:30 Кубок Англии. 1/32 финала. "Челси" - "Норвич Сити". Переигровка.
      15:30 Чемпионат Франции. "Генгам" - "Лион".
      17:30 Чемпионат Франции. ПСЖ - "Дижон".
      19:30 Кубок Англии. 1/32 финала. "Челси" - "Норвич Сити". Переигровка.
      21:30 Мир английской премьер-лиги.
      22:00 Чемпионат Франции. "Генгам" - "Лион".
      00:00 Чемпионат Франции. Обзор тура.
      01:00 Чемпионат Франции. ПСЖ - "Дижон".
      03:00 Мир английской премьер-лиги.
      03:30 Чемпионат Франции. "Марсель" - "Страсбург".
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-2
    • Сана: 18.01.2018

      06:40 Чемпионат Италии. "Аталанта" - "Ювентус".
      08:30 Чемпионат Италии. "Милан" - "Рома".
      10:30 Чемпионат Италии. "Рома" - "Наполи".
      12:30 Чемпионат Италии. "Ювентус" - "Лацио".
      14:30 Чемпионат Италии. "Интер" - "Милан".
      16:30 Чемпионат Италии. "Удинезе" - "Ювентус".
      18:30 Чемпионат Италии. "Дженоа" - "Наполи".
      20:30 Чемпионат Италии. "Интер" - "Сампдория".
      22:30 Чемпионат Италии. "Рома" - "Наполи".
      00:30 Чемпионат Италии. "Ювентус" - "Лацио".
      02:30 Чемпионат Италии. "Интер" - "Милан".
      04:30 Чемпионат Италии. "Удинезе" - "Ювентус".
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.01.2018

      06:30 Лига Европы. "Локомотив" (Россия) - "Копенгаген" (Дания).
      08:30 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Вольфсбург".
      10:30 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "Хоффенхайм".
      12:30 Чемпионат Германии. "РБ Лейпциг" - "Шальке 04".
      14:30 Чемпионат Германии. "Кёльн" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      16:30 Лига Европы. "Реал Сосьедад" (Испания) - "Зенит" (Россия).
      18:30 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "Хоффенхайм".
      20:30 Чемпионат Германии. "Байер" - "Бавария".
      22:30 Чемпионат Германии. "РБ Лейпциг" - "Шальке 04".
      00:30 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      01:30 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "Хоффенхайм".
      03:30 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Вольфсбург".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.01.2018

      06:45 Биатлон. Кубок мира. Этап 5 в Рупольдинге, Германия. Мужчины. Масс-старт. 15 км.
      07:35 Биатлон. Кубок мира. Этап 5 в Рупольдинге, Германия. Женщины. Масс-старт. 12,5 км.
      08:30 Шорт-трек. Чемпионат Европы в Германии. День 1-й.
      11:15 Биатлон. Кубок мира. Этап 5 в Рупольдинге, Германия. Женщины. Эстафета. 4х6 км.
      12:50 Лыжные гонки. Кубок мира. Этап 8 в Дрездене, Германия. Мужчины, женщины. Спринт. Свободный стиль.
      14:35 "Дакар 2018".
      15:05 Биатлон. Кубок мира. Этап 5 в Рупольдинге, Германия. Мужчины. Масс-старт. 15 км.
      15:55 Биатлон. Кубок мира. Этап 5 в Рупольдинге, Германия. Женщины. Масс-старт. 12,5 км.
      16:50 Бобслей. Кубок мира. Этап 7 в Санкт-Морице, Швейцария. Мужчины. Четвёрки. 1-й и 2-й заезды.
      18:40 "Евгений Плющенко - 35". Ледовое шоу.
      20:00 Д/с "Звёзды шахматного королевства".
      20:25 "Дакар 2018".
      20:55 Биатлон. Кубок мира. Этап 6 в Антхольц-Антерсельве, Италия. Женщины. Спринт. 7,5 км.
      22:30 Шорт-трек. Чемпионат Европы в Германии. День 2-й.
      00:40 Бобслей. Кубок мира. Этап 7 в Санкт-Морице, Швейцария. Мужчины. Четвёрки. 1-й и 2-й заезды.
      02:30 Биатлон. Кубок мира. Этап 6 в Антхольц-Антерсельве, Италия. Женщины. Спринт. 7,5 км.
      04:05 Д/с "1+1".
      04:45 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Шарджи в ОАЭ.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Шукрона гапларим

Баҳо:
+0; -0

Янги йил арафасида сайт орқали онлайн мулоқат уюштирган эдик. Бу тадбирда қатнашган барча қатнашчилардан миннатдорман. Сизларга минг раҳмат. Демак, футболимиз тақдирига Сиз азизларим, бефарқ эмас экансиз. Демак, Футбол ўйини ўз жозибаси билан барчанинг эътиборини ўзига тортар экан. Демак, бизлар томошабин бўла туриб футбол ривожига, футбол ҳаётига дахлдор эканлигимизни тушунар эканмиз. Ўз навбатида пешволар ҳам футбол бизлар учун ўйналишини тушунсин дейман. Футбол бизлар билан дунёда борлигини футбол амалдорлари тушунсин дейман. Биз туфайли футбол ўйини ё арзанда, ё зормандалигини, ё хорлиги-ю, ишқибозга зорлигини ҳамма тушунсин дейман. Унинг ишқи билан банди бўлганларнинг эъзозига, меҳри ё ғазабига, ё қувонч-у қайғусига, билими ва тушунчасига зор-у, зорлигини футбол ичидагилар ҳам тушунсин дейман. Янги йилда улар ишқибоз олдида казоланмасин, ороланмасин дейман. Ишқибозчилик ҳаракати ўзига ишонсин, ўзини кўрсатсин дейман. Янги йилда ишқибозчилик янада уюшқоқ, тиришқоқ, янада овозли, баланд созли, янада маъноли-ю даъволи, янада дардчилу халқчил бўлсин дейман. Янада содиқ, шодон-у дўстликка тортиқ, бирдамлиги тошқину, бугунгидан ортиқ бўлсин дейман. Ишқибозчилик ҳаракати омадли олчин-у, баракати барчага долчин бўлсин дейман.

Сайт мулоқотида қатнашган ҳар бир ишқибознинг менга йўллаган ҳар бир саволи чексиз ҳурматимга ўралди, менга дилдош бўлди. Бешта саволга жавоб беришга улгурмаган эканман. Шуларга янги йилнинг биринчи кунларида жавоб ёзиб юбормоқдаман.

МЕССИ ВА БИЗНЕС
(1.) Сатторжон, Месси ҳақида фикримни сўрабсиз. “Мессини дунё футболидаги энг кучли футболчи деб биласизми?”, деб менинг фикримни сўрабсиз. Эътибор беринг, футбол яккахон спорт турига кирмайди. Руслан Нуриддиновни ўз вазнида ўз пайтида дунёнинг энг кучли штангачиси дейишимиз мумкин эди. Аммо, футбол, масалан, хоккей ё баскетбол каби жамоавий спорт турига киради. Айтингчи, нега йилнинг энг зўр баскетболчиси ё хоккейчиси деган танлов ўтказилмайди. Чунки бу танлов ҳаммага бемаъни туюлади. Жамоаларнинг муросасиз жангидан роҳатланиб турган пайтимда (масалан, “Реал” “Тоттемхем”га ютқазиб турган пайтида) менга кимдир Мессининг ё Роналдунинг дунёнинг бу йилги энг зўр футболчиси деб атаса, бундай эътироф менга худди шундай мазмунсиз туюлади. Ўтган мундиалдаги Аргентина термаси таркибидаги Мессининг ўйини дунёнинг энг зўр ўйини бўлганми? Йўқ. Маҳорати билан Месси шерикларидан ажралиб турди, холос. Ҳамма нарса жамоа ўйинига боғлиқ. Шундай экан, бундай танлов нима учун ҳар йили ўтказила берилади? Бу ҳақда ўйлаб кўрганмисиз? Жавоби аниқ. Кимнидир футбол орқали катта бойликка эга бўлиши учун, футбол бизнеси учун ўтказилади бундай танловлар. Бу икки футболчи номига реклама туфайли жуда катта пуллар тикилган. Ҳатто танлов маросимининг ўзига ҳам катта пуллар тикилмоқда ва даромад кўрилмоқда. Шунинг учун ҳатто оддий танловнинг ҳашамати йилдан йилга ортиб бормоқда. Даромад пуллари ўсиб бормоқда. Бизнесга тикилган катта пуллар туфайли бу икки ном йилдан йилга оғиздан тушмай келмоқда. Беш марталаб дунёнинг энг зўр футболчиси бўлишди-я. Зидан уч марта бўлган. Мен ван Бастеннинг зарбаларини кўрганман. Пеле Майдоннинг эгаси эди. Шаҳаншоҳи эди. Бразилия СССР термасини Москвага келиб 3:0га ютиб кетган эди. Месхи, Иванов, Воронин Пеленинг соҳир ўйини олдида ноль бўлиб қолишган.) 1998 йилда ЖЧ финалида Зиданнинг Бразилия термасига урган голларини унутиб бўладими? 2006 йили Липпи Матерацци билан биргаликда Зиданга қарши фитна тайёрлаб тарихда қолишди. Рональдиньонинг пой тортмай берган ақлли ва ўта аниқ зарбаларини унутиш мумкинми? Масалан, Андриано жуда кучли зарбасини эслаб қолганман. Мессида бундай кучли зарба йўқ.

Месси бошқалардан, масалан Пеле каби, нимаси биландир бундай катта даражада ажралиб турмайди. Лекин нима учун у беш карра дунёнинг энг кучли йил ўйинчиси деб топилди? Қай бир йили у эмас, масалан, Рибери ё Роббен йилнинг зўр ўйинчиси деб топилганида эди, Месси номи билан, унинг нигори билан боғлиқ жуда кўп бизнес тугунлари ечилиб кетган бўларди. Катта бизнес иштирокчилари бунга ҳеч қачон рози бўлишмайди. Футболда спортона холислик анчадан бери йўқ. Футболда ҳамма нарсани бизнес ўз назорати остига олган. Бизнес пул топиш ниятида бутун дунё ишқибозлар оммасининг диққатини Месси номига боғлаб қўйган. Сатторжон, Сиз ҳам бирон марта Испанияга бориб “Барса” футболини стадионда кўрмасдан туриб, Месси ҳақида ўйлашингиз, Европа футболига қизиқишингиз, фикримни тасдиқлайди. Хитойдаги ишқибоз ҳам ухлаб тушида фақат Мессини кўради. Бизнес рақобатига Мессининг рақобатчиси Роналду борлиги мос келган. Бизнес арбоблари Месси номи билан иш юритиши, унга умид боғлаши бежиз эмас. Месси уларнинг режасини поймол қилмайди. Чунки Месси футболга жуда содиқ инсон. Месси футболга бор йўғини бағишлаган инсон. Масалан, Андриано бор иқтидорини маишат қилиб ичкиликка қўшиб ичиб, ... юборган.

МАРАТ ВА ФУТБОЛ
Бизда Марат Бикмаевнинг футболга бўлган садоқати бошқаларга ўрнак бўларли. Футболчилик даврининг асосий қисмини доим қайсидир футболчининг соясида ўтказиб юборди. Тўртта Осиё кубоги финал ўйинларида қатнашиб асосий таркибга лойиқ кўрилмади. Барибир футболга содиқ қолиб, ўзига ишониб, бетиним меҳнат қилди ва бу йил ўлкамизда биринчи марта биринчи деб топилди. Ўйинига ўйин қўшиб топилди. Масалан, ундан ёшроқ Карим Бенземанинг ўйини ўсишдан тўхтаган. Бикмаев Темирхўжа ортидан кўпроқ пул топаман деб араб юртига кетиб қолмасдан, бу ёшда энди ўйинимда катта ютуқларга эриша олмайман деб, чет элга кетиб захирада ўтирсам-да, катта пулларни ишлаб қолай демасдан футболга бўлган садоқати устунлик қилсин дейман. Ўйини бундан-да очилиб ўзбек футболига кўп нарса бера олишига ишонсин дейман. Мирко қўл остида ушбу йил ҳам ўйнашни давом эттириб, ўз ўйинини бундан-да баландроқ даражага кўтара олсин дейман. Мессига қайтсак, Месси жуда катта пул топса-да, футболни барча нарсадан устун қўя олди, деб ўйлайман. Ҳатто ўз талабларидан ҳам. Олдинги йил Неймарнинг порлашига ўз ҳиссасини қўшган бўлса, бу йил Месси асосий вазифани ўзи бажармоқда.

ОРЗУГА АЙБ ЙЎҚ
(2.) Нуриддин, Сиз, “Саволим қуйидагича. Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов дуэти Ўзбекистон терма жамоасини Қатарга олиб боришига ишонасизми? Йўқ бўлса, асослаб берингчи”, деб, жуда қизиқарли савол бергансиз. Ғаройиб савол. Барчамиз термамиз мундиалда иштирок этишини хоҳлаймиз. Ғалабалар қозонишини эмас. Анжуманда, мажлисда, коференцияда, танловда, қандайдир тадбирларда, тўйларда иштирок этиб юрамиз. Асосий таркибга кириб футболчи ўйинда иштирок этишни истайди. Ўз ҳаётимизда ҳам иштирокчи бўлиб қолмоқдамиз. Ўйинда иштирок этиш керак эмас, ўйинни яратиш, ижод этиш керак. Термамиз ўйинини мундиалга муносиб даражага кўтариш кераклиги ҳеч кимни қизиқтирмайди. Нуриддин, шунга эътибор бердингизми? Энди саволингизга жавоб берай.

Биласиз, дарвозабон жамоанинг ярми, деган ибора бор. Шунга қиёсан гапирсак бош мураббий жамоанинг ҳаммасидир. Шуни била туриб, терма жамоага бош мураббий бўлиб, шундай катта масъулиятни бўйнига олган киши ё ўта кетган нодон одам бўлади, ё жасорати ўта баланд мард одам бўлади. Миллий терма жамоамизга бош мураббий бўлган Бабаян қандай одам эканлигини, яъни уни ё мард, ё нодон эканлигини аниқлаш ўзингизга ҳавола бўлсин. Ушбу “мураббий”нинг елкасига бу лавозимни юклаган раҳбар қарорини баҳолаш ҳам ўзингизга ҳавола бўлсин. Шундай катта масъулиятни терма жамоада бирданига икки киши елкалаши, яъни термани дуэт бўлиб бошқариши тарихда умуман бўлмаган. Бўлмайди ҳам. Бир киши номигагини бош мураббий бўлиб лавозим масъулиятини бошқа одам елкалаши тарихда бўлиб туради. Масъулиятни Гёде кўтариб, Равшан Ҳайдаров номигагина бош мураббий бўлган эди бир пайтлар. Аслида Иоахим Лёв термага бош бўлиб, Клиссман протокол учун бош мураббий саналган эди. Бу ҳол узоққа чўзилмади.

Бош мураббий клубда дуэт бўлиб ишлаши мумкин. Ўз фаолиятининг бошида Лобановский Базилевич билан биргаликда “Динамо Киев”ни бошқарган эди. Буюк ғалабаларга етаклаган, футболда давр ярата олган янги ўйинни Гвардиола Райкард даврида “Барселона” ёшлар жамоасига бош бўлган пайтида Тито Виланова билан биргаликда дуэт бўлиб тайёрлаганини биласиз. Эсиз, унинг умри қисқа экан. Қосимов клубда ёрдамчиси ижодини бўғмай ишлайди. Ёрдамчиси яратувчи ижодкор, ғоябардор бўлишини истайди. Волков шундай одам. Амет Мемет у билан шундай ишлаган эди. Термада бундай дуэт ҳолда ишлаб бўлмаслигини Қосимов бир эмас, икки бора термага бош бўлиб кўрсатиб қўйди. У ҳар гал боши балога қолиб, ўзи шарманда бўлиб, терма ўйинини пароканда қилиб ҳаммага иллат нимадалигини кўрсатиб қўйди. Абрамов терма тугул клубда ҳам ким биландир дуэт бўлиб ишлай олмайди. Мирко Еличич ҳам шундай ишлайди. Танаффус пайтида ечиниш хонасига ҳатто Микляевни ҳам киргизмайди. Лекин юқори лавозимдаги казоларнинг барча гап сўзинию, дўқу дашномларини, журналистлар саволларини Андрей эшитади. Ишлашга бундай қулай шароит Абрамовда бўлмаган. Нуриддин, Сиз ширин орзу қиляпсиз, шекилли. Орзуга айб йўқ дейилади, аммо...

(Аммо, Нуриддин, бир нарсадан хабарингиз йўқ, шекилли. Бўлаяпган ислоҳатларга нисбатан ўзининг салбий фикрини изҳор этгани учун Абрамов президентимиз фармони билан футболдан бадарға қилинди. Ошириб юборганини тушунган Аҳмаджонов матбуот анжуманида гапирар экан, четлатиш сабабини Абрамовнинг ўтмишда йўл қўйган айблари билан асослади. Абрамов ҳур фикри учун жазоланган биринчи бош мураббий бўлди. Аввалроқ термамиз учун ОКда ярим финал эшигини очган биринчи бош мураббий бўлиб тарихга кирган эди).

ҲАМЁНДА ҚОЛГАН ТАҚДИР
(3.) “Италия футболи ҳақида нималар биласиз ва “Милан” жамоасининг бир пайтлардаги шон- шуҳратини қайтара олишига ишонасизми?”
Дилшод, Сиз менга йўллаган ушбу саволингиз билан ичимни қамраган, ўзимгаям ноаниқ бўлган футболдаги ўлчовларни, мезонларни ковлаштириб юбордингиз. Ким ҳақу, ким ноҳақлигини билмай юрибман. Ўз футболимизга бефарқ бўлиб, жаҳон футболини тарозига солиб ўлчовчиларни, ўйловчиларни нима деб айтайин. Италия футболи қайдаю, сизу биз қайдамиз? Таниқли журналистимиз Италия футболини шарҳлар экан, унинг билимига, Италия футболи ҳақида барча нарсадан хабардорлигига кишининг ҳаваси келади. Бу ҳолатни бошқа нарса билан солиштираман. “Милан” футболи “Олмалиқ” футболидан қанчалар узоқлигини тасаввур қилинг. Жуда узоқ. Бояги журналистим “Милан” футболининг ипидан игнасигача барча тафсилотларидан хабардор. Унинг муаммоларига ечим излайди. Тарихидан ибрат келтиради. “Олмалиқ” жамоаси билан иши йўқ. Ваҳоланки, Зуҳал сайёраси она Еримиздан узоқлиги қандай бўлса, “Милан” ҳам “Олмалиқ”дан шунчалар узоқда эмасми? Қаерда кимни учратманг, барчанинг ўз юртимиз билан иши бўлмай, ҳамма Зуҳал муаммолари билан куюниб юрса, нима дейсиз? Барча ахборот воситалари Зуҳал ҳақида қайғуриб, чўлу-даштларимиз, тоғу-тошларимиз, Сиру Амуларимиз муаммоларига бефарқ бўлса, у ҳақда лом-мим демаса, Сизга ғалати туюлмайдими? Фаразим ўхшамади. Ҳаётий эмас.

Нариги маҳалладаги бойлар ҳамманинг диққат марказида бўлса, нима иш қилиши билан, қандай мошина миниши билан, қандай қасрда яшайди-ю, тўйлари қандай ўтиши билан ҳамма қизиқса-ю, ёнида яшовчи фақир қўшниси билан ҳеч кимнинг иши бўлмаса, бунга нима дейсиз? “Олмалиқ” “Милан” олдида минг баъд қуйи, фақир клуб ҳисобланади-да. Шунинг учун у билан ишимиз бўлмайдида. “Милан” турганида унга эътибор қаратиб мақамиз. Анчадан бери клубда яхши натижалар кўрсатиб келган Шквиринни ёмон отлиққа чиқариб, Кумиковни олиб келишимизга нима сабаб бўлган эди деб, ўйинлар орасида тўсатдан Шавкат билан Исломнинг жамоадан ҳайдалишига нима сабаб бўлган эди деб савол кўтармаймиз. Қизиқмаймиз. Кумиковнинг бу йилги омадсиз юриши билан, бу мавсумда биронта ёрқин ўйин кўрсата олмагани билан қизиқмаймиз. Гаттузо билан қизиқамиз. Унинг ўтмишию, келгуси фаолияти ҳақида кўрсатувлар қиламиз. Доннарумма “Милан”да қоладими, кетадими деб фол очамиз. Қиёслашим энди ўхшадими? Йўқ. Бир томонлама бўлди. Фақат салбий бўлди. Фақат салбий бўёқларни излаётганим йўқ. Мустақил чемпионатга эга бўлганимиздан кейин, неча йиллардан кейин биринчи марта футболимизда катта ислоҳотлар бошлансаю, мухбирларимиз Италия футбол муаммолари билан банд бўлса, ишқибозлар менга ислоҳотларимиз ҳақида биронта савол бермаса, ками билан ажабланадида киши.

Арнасойда кема миниб бўлмайди. Кемада сайр қилиш учун катта денгизга чиқиш керак. Футболдаги даҳолар Европада ўйнаса-ю, уларга нима учун қизиқмас эканмиз. Ўзимизнинг “кўлмак” футболимизни футбол деб бўладими? Телеоператор иши бўйича гапирсак, бизникилар европаликлар олдида дам олсин. Европадаги даҳо юлдузлар ўйинига бутун дунё футболчилари-ю, ишқибозлари тикилиб қолган. Европа футболидан ҳамма роҳатланса, ундан ибрат олса ёмонми? Республика Урология марказида ишловчи тажрибали жарроҳ Жалол Жамилов ҳаммага танилган. У ҳар йили Европада ўтадиган ҳамкасбларининг илмий анжуманларида қатнашиб келади. Ўз соҳасидаги энг катта ютуқлар билан танишиб келади. Буюкларга интилади. Бунинг нимаси ёмон? Футболда ҳам худди шундай жараёндан биз четда қолайликми? Дилшоджон, мана шундай футболга бўлган ишқимга, ишқибозчилигимга нисбатан ўлчов бирлигини излаб ўлчов тарозига мос тошни топа олмай қийналаман. Ичимда ватанпарварлик билан футболпарварлик дилим тўридан жой талашади.

Яширмайман, мен ҳам Италия футболининг мухлисиман, аслида. Италияда 1990 йили ўтган Жаҳон Чемпионати эсимдан чиқмайди. Германия ярим финалда Голландия термасини ютиб финалга чиққан эди, ўшанда. Голландия таркибида машҳур учлик бор эди: Райкард, Гуллид, ван Бастен. Камерунлик 42 яшар Роже Милланинг голларини ҳамма эслаб қолгандир. Икки йилдан сўнг, адашмасам Испанияда ўтган ЕЧда Италия термаси ҳукмронлик қилган эди. Росси тўпурар бўлган эди. Ким Анчелотти давридаги “Милан” ютуқларини унута олади? Ҳозир жаҳон футбол айвонида саҳнага чиққан бешта давлатлар жой алмашишган. Бу табиий хол. Футбол хоккей ё баскетбол эмас. Футболда ҳамма нарса ўзгариб туради. Бугунги ўйин, бугунги жамоа ярим йилда эскириши, ўзгариши мумкин.

Дилшоджон, саволингиз мени ўйга толдирди. Сўнги йилларда жаҳон футболида футбол бизнеси футбол ўйинини майдондан сиқиб чиқармоқда. Италия футболи бизнес майдонида “ўйин”ни бой бериб қўймоқда. Клубнинг неча юз минг мухлиси тушуни сувга айтсин. Клуб тақдири клуб эгасининг ҳамёнида ҳал бўлмоқда. “Анжи”нинг шон-шуҳрати клуб эгаси Сулаймон Керимов туфайли осмонга чиқди-ю, Крит банкларининг инқирози туфайли бир кунда йўқ бўлиб кетди. “Милан”нинг аҳволи унинг эгаси бўлган хитойлик пулдорнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлиб қолган. Бу ҳолатда Сизу бизнинг эътирозларимизни Бўз сувдаги балиқлар эшитади, холос.

Ҳасанали Қодиров

Киритилган сана: 07.01.2018 10:56. Ўкилди: 702 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!


© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.