Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      •   Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      •   Андижон
      • 2:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      •   Пахтакор
      • 0:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • -:-
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қаҳрамон Асланов мақоласи: "Жимжитлик: «Пахтакор»нинг чемпионлиги ҳаққониймиди?"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Энди футболимиз ўзгаради. Мажбурлаб пул йиғилмайди, ўйинлар келишилмайди, Бабаян бўлмайди, кал Гейнрих терма жамоага чақирилмайди, хуллас жуда кўп «муаммоларимиз» бир нутқ билан ечилиб кетгандек, назаримда. Аммо...

2006 йилда бир жиноий иш юзасидан Италиянинг «Ювентус» клуби бош директори Лучиано Моджининг телефон қўнғироқлари «эшитилганда», бошқа ҳақиқатлар юзага чиқади - Моджи 2004/05 мавсумда жамоаси ўйинларига «ўз ҳакамларини тайинлаш»да баъзи функционерлар билан мулоқотлар қилар экан. Иш катталашиб кетади ва:

 

- Лучиано Моджи умрбод футболдан четлатилади, келишилган ўйинлар уюштиргани учун Неаполь суди уни беш йилга озодликдан маҳрум қилади.
- ҳакам Массимо де Сантис 4.5 йилга футболдан четлаштирилади.
- Италия футбол федерацияси президенти ва вице-президенти истеъфога чиқади.
- «Режжина» президенти Лило Фонти 20 минг фунт жарима тўлаб, 2.5 йилга футболдан четлаштирилади.
- Адриано Галиани 5 ойга футболдан четлаштирилади.
- «Ювентус» ижрочи директори Антонио Жираудо умрбод футболдан четлаштирилади.
- «Милан», «Лацио» ва «Фиорентина» В серияга сургун қилинади, аммо апелляциядан кейин жарима очколари билан бирга А Серияда қолишади.
- «Ювентус» В серияга сургун қилинади ва Чемпионлар Лигасидаги ўрнидан маҳрум қилинади. Икки чемпионлик тортиб олинади.

2015 йилги чемпионатда «Пахтакор» - «Металлург» ўйинида ҳисобда 0:2 ҳисобида орқада бораётиб, икки голни пенальтидан уриб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган, мазкур ўйиннинг келишилганлик аломатлари бўлганига ишора қилинганди. Гап фақат иккита пенальти қўйган ҳакамда эмас, «Металлург» бош мураббийин ўша ўйиндан кейин мавсум охиригача футболдан четлатилганини ҳам эслаймиз. «Пахтакор» ҳақида эса, ЎФФнинг ўша пайтдаги президенти Мираброр Усмонов аччиқ гапларни айтган - «бундай ғалаба билан эртага қайси юз билан чемпионлик медалини тақиб юришаркин?».

Усмонов бу масалага ўша мавсум охирида яна қайтилишини ва яна кимдир қаттиқ жазоланишини ваъда берганди. Кейинчалик, «Пахтакор» чемпионлик медалини тақди, ҳеч ким жазоланмади, ҳаммаси «унутилди». Аслида нима бўлганди, ким ким билан келишган, ким кимга қўнғироқ қилган, ҳаммаси мавҳумлигича қолганди.

 

Эслаётганимнинг сабаби, бу мавзуга тунов куни энди ЎФАнинг янги президенти Очилбой Раматов ҳам қайтди.
«Ўйинларда офсайддан урилган голлар ҳисобга олиниши, йўқ жойдан пенальти берилиши, бор пенальти берилмаслиги, , футболчилар рақибга пенальти ишлаб ёрдам бериши кузатилади. Икки йил олдин бўлган «Металлург» билан «Пахтакор» ўйинини биласизлар-а? Кимлардир аралашганди. Бу ўзбек футболидаги энг аҳмоқгарчилик бўлганди. Ғирром бўлган жойга мухлис келмайди-ку?», - деб куйиниб гапирди ЎФА раҳбари.

Ҳаммаси тушунарли. Ғирром дейилганда фақат ҳакамнинг ҳаракатлари назарда тутилмагани шубҳасиз, чунки Раматов ҳам «кимлардир аралашганди» деяпти.

Бундай баёнотдан кейин қандай воқеа содир бўлиши керак?
Биринчи вариант,
ЎФА раҳбарининг сўзлари жуда қиммат туради. Бир гап айтилдими, унинг орқасида аниқ исбот ва далил бўлиши керак. Демак, кейинги ҳаракат ўша воқеа юзасидан далилларнинг тақдим этилиши ва аслида нима воқеа бўлгани очиқ ойдин оммага маълум қилиниши шарт. Шунингдек, ўша воқеада иштирок этган «кимлардир» ошкор қилиниб, улар жазоланиши, ўша ўйин натижаси бекор қилиниб, «Пахтакор»ни нафақат ўша ўйиндаги уч очкодан, умуман ўша мавсумдаги чемпионликдан маҳрум қилиш лозим.

Бир неча мухлиснинг сўкиниши учун клублар юз миллионлаб жарима тўлаётган бир пайтда, бир клубнинг ўша «сўкиниш маъносидаги иш»ни ўзбек футболига нисбатан қилишига нега кўз юмилиши керак? Ахир Туриннинг «Ювентус» клубининг ҳам ўтган чемпионатдаги ишлари кавланиб, оқибатда 2 чемпионлик унвонидан маҳрум қилинмаганмиди?

Тўғри, ўша пайтдаги «Пахтакор» раҳбарлари ҳозир йўқ, бутунлай бошқа инсонлар томонидан амалга оширилган. Аммо, клуб ўша, чемпионлик унвони музейда турибди, ахир ўғрини ушлашгач, ўғирланган мол ортга қайтарилмайдими?

 

Иккинчи вариант,
Раматовда ҳам, икки йил олдинги Усмоновда ҳам «Пахтакор»ни жазолашга етарли асос ҳам далил ҳам йўқ. Усмонов ўшанда ўйин атрофида пайдо бўлган гап-сўзлардан келиб чиқиб, Раматов эса, ўша пайтдаги «Пахтакор»нинг асосий рақиби «Локомотив» раҳбари бўлгани учун, ўша воқеа қаттиқ таъсир қилиб, ҳалигача эсдан чиқмаганликдан айтиб юборган бўлиши мумкин.

Мумкин, диванда ўтирганимизда, яъни ҳеч қандай аниқ маълумот бўлмаганда, ҳамма вариантни ҳисобга олишга мажбурмиз.

У ҳолда, «Пахтакор» ўз шаънини ҳимоя қилиши, ЎФА раҳбарини туҳматда, клуб шаънига путур етказишда, асоссиз айб қўйишда айблаши керак. Жамоанинг «Металлург» билан ўйиндаги ҳалол иродали ғалабаси ва бунинг орқасидан ўша йилги чемпионлиги шубҳа остига олинмоқда, буни бутун Ўзбекистон эшитмоқда, ўқимоқда. Клуб учун ўз шаъни, имижи муҳим эмасми?

Агар мен ёки бошқа журналист «Пахтакор»ни келишилган ўйинларда айблаб мақола ёзсам, эртасигаёқ клуб расмий сайтида шапалоқдек раддия чиқишига ишонаман. Бундай ҳолатлар жуда кўп кузатилган, клуб матбуот хизматининг бу борада жуда фаоллиги ва клуб шаънини муносиб ҳимоя қила олишига кўп бор гувоҳ бўлганман ва бошқа клублар ҳам бундан ўрнак олса арзийди. Аммо нега клуб ҳозир жим? Раматовга, оддий журналист эмас, расмий шахсга, айнан футболимизнинг бошида турган инсоннинг бу айбловига нега жим турибди?

Ёки бу нутқ балки яна икки йилга унутилиб кетишидан умидворми? Воқеани яна кавлаб, исбот талаб қилинса, вазият чигаллашиб кетишидан қўрқилмоқдами? Яъни ЎФА президенти қўлида ростан ҳам исбот борки, «Пахтакор» буни биладими?

Ҳар қандай ҳолатда ҳам бундай баёнотлар шунчаки, жимжитлик билан ўтиб кетмаслиги, орқасидан, ё у ёки бу жараённинг бошланишига ҳизмат қилиши шарт эди. Аммо ҳозирча ўзгариш йўқ.

Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ.

Қаҳрамон Асланов

Манба: trbuna.uz
Киритилди: 13:40, 29.01.2018. Ўқилди: 7634 марта. Фикрлар: 22 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.