Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қўқонда чемпионлар муносиб кутиб олинди! (фото)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Олимпия терма жамоаси / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон U-23  терма жамоасининг Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидаги ғалабаси ,бутун  ўзбек ҳалқига жуда катта қувонч олиб келди.

Бугун Қўқон шаҳрида қаҳрамонлар муносиб тарзда кутиб олиндилар. Терма жамоамизнинг ғалабасига Фарғона вилоятининг 8 нафар фарзанди ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Бугун Қўқон шаҳри ва атроф туманларидан кўплаб мухлислар ўзлари севган футболчилар Акромжон Комилов, Ойбек Рустамов ҳамда Достонбек Турсуновларни кутиб олишди.

Кутиб олиш тадбирлари Фарғона вилоятининг чегарасидан бошланди. “Қўқон-1912” футбол клуби вице-президенти , бош директори Бахтиёржон Толипов, футболчиларнинг яқин қариндошлари  ҳамда “Қўқон-1912” жамоасининг “Содиқ мухлислар клуби” аъзолари ва бошқа кўплаб юртдошларимиз футболчиларни вилоят чегарасида карнай-сурнай садолари остида олқишлар билан кутиб олдилар. Дастлаб Акромжон Комиловнинг “Малибу”си кўринди. Сўнгра бирин-кетин Ойбек Рустамов ва Достонбек Турсуновлар , президентимиз томонидан совға қилинган “Малибу” автомобилларида етиб келдилар.  Айниқса футболчиларнинг ота-оналари бундай манзарани кўриб кўзларини  севинч ёшларидан тийиб туролмадилар.

Футболчилар мухлислар қуршовида Қўқон шаҳри томон йўлга тушишди.

Қўқон шаҳар ҳокимиятига қарашли мажлислар залида Осиё чемпионларининг мухлислар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда “Қўқон-1912” футбол клуби бош директори Б Толипов  сўз олиб футболчиларни “Қўқон-1912” футбол клуби ва  барча Қўқонликлар номидан қизғин табрикладилар.

“Сизлар миллионлаб футболсевар Ўзбекистонликлар юрагидан ўрин олдингиз. Сиз кўрсатган жасорат ўзбек ҳалқининг ҳеч кимдан кам эмаслигидан , ўзбек йигитлари кўп нарсаларга қодир эканлигидан далолат бўлди.  Сизлар ўзбек футболининг ҳақиқий қаҳрамонлари бўлдингиз. Биз ишонамиз келажакда сизлар билан жаҳон чемпионатларида албатта  иштирок этамиз” –деди Б Толипов.

Учрашувга йиғилган мухлислар ҳам футболчиларга ўзларининг чексиз миннатдорчиликларини изҳор қилдилар. Ўз навбатида Акромжон Комилов ҳамда Ойбек Рустамовлар ҳам камтарона хизматларини муҳтарам юртбошимиз томонидан юксак эътироф этилганидан жудаям хурсанд эканликларини яширмадилар. Бундай юксак эътирофга муносиб фарзанд бўлиш учун келажакда ҳам тинмай меҳнат қилишга , ватанимиз байроғини жаҳон чемпионатларида ҳам хилпираши йўлида бор куч ғайратларини ишга солишга ваъда бердилар. Учрашув жудаям кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

Шундан сўнг футболчилар мухлислар қуршовида ўз уйлари томон йўлга тушдилар. Қўқон шаҳридаги Комиловлар хонадонида Акромжоннинг келиши  ҳақиқий байрамга айланиб кетди.

“Қўқон-1912” аъзоси Ойбек Рустамов яшайдиган Учкўприк туманидаги Олмурод қишлоғида эса ҳақиқий тўй бўлди десак янглишмаймиз.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 20:44, 29.01.2018. Ўқилди: 14978 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик