Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Нефтчи” футболчилари билан интервью

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Нефтчи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Сергей Ковшов бош мураббийлигидаги фарғоналиклар Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Куни кеча клуб расмий сайти ходимлари жамоанинг бир қатор футболчилар билан интервью ташкил этишди.

Жасур Азимов: Биринчи ўринда “Нефтчи” жамоаси футболчисига айланганимдан хурсандман. Мураббийлар менга ишонч билдиришмоқда. Бунинг учун уларга раҳмат. “Навбаҳор” билан қийин ўйин ўтказдик. Қишки йиғинда жамоа кўригида бўлиб турган барча ўйинчилар ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Шуни ҳисобга оладиган бўлсак, наманганлик футболчилар ҳам бизга қарши бор кучлари билан тўп суришди. Янги жамоа ташкилланмоқда. Секин-аста футболчилар бир-бирини тушуниб боради. Янги мавсумдан умидимиз катта.

Амиржон Сафаров: “Навбаҳор”га қарши ўйин осон ўтмади. Афсуски, кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Агар голли вазиятларни муваффақиятли якунлаганимизда баҳс бошқача руҳда кечиши ҳам мумкин эди. Тошкентдаги илк назорат ўйинлари бўлгани учун йигитлар бироз бир-бирларини тушуниб ҳаракат қилишга қийналишди деб ўйлайман. Бу вақтинча ҳолат. Мазкур жараёндан ўтиб олсак, ҳаммаси яхши бўлади. Кучли таркиб шаклланмоқда. Наманган жамоаси ҳам ёмон эмас. Анча йиллардан бери бир хил таркиб ўйнаб келмоқда.

Суннатилла Эрматов: Янги мавсумга тайёргарлик яхши кечяпти. Клуб томонидан футболчиларга барча шароитлар яратиб берилган. Йиғинлар чоғидаги ўртоқлик баҳслари мураббийлар учун жуда фойдали бўлади. Шу орқали улар кўрикдаги футболчиларнинг имкониятларига баҳо беришади. Олдинда “Нефтчи”ни яна бир қатор баҳслар кутмоқда. Биз галдаги ўйинларда ғалаба қозонишни истаймиз албатта. Бу орқали фарғоналик мухлисларни хурсанд қилмоқчмиз. Футболда энг муҳими ғалаба ҳисобланади.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 21:37, 13.02.2018. Ўқилди: 3356 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик