Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энди «Навбаҳор»да қарздорлик бўлмайдими?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бундан бироз аввал "Навбаҳор" футбол клубида кичик йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилиб, унда клуб вице-президенти Олимжон Исаев қуйидаги фикрларни билдирди:

- "Бутун Наманган халқи, "Навбаҳор" мухлисиман деган ҳар бир Наманган фарзанди, "Навбаҳор" учун, жамоа манфаати учун, барча-барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, бирлашишимиз зарур.

"Навбаҳор" мухлисиман, жамоа ўйинларини кўраман деб стадионга ташриф буюрадиган ҳар бир мухлис, ўз манфаатини ўйламаслиги лозим. Агарда биз, фан-клубга аъзо бўладиган мухлисларга текинга чипта берадиган бўлсак, бунда жамоага ҳеч қандай манфаат тегмайди.

Бундан буён стадионга келиб футбол кўраман деган мухлислар, учрашувга чипта билан киришади. Бу эса, ўз навбатида клуб учун ҳам, жамоа манфаати учун ҳам, жамоанинг мухлислар борасидаги чемпионат рейтингида ҳам, сезиларли даражада ўсишига хизмат қилади.

Аввалдан жамоада қарздорлик билан боғлиқ муаммолар бўлиб келган. Бу ерда иш юрмаган. Энди бунга чек қўямиз. Энди "Навбаҳор"да "қарздорлик" деган нарса бўлмайди.

Клубда маркетинг йўлини йўлга қўямиз. Атрибуткалар, клуб логотипи туширилган футболкалар, шарфлар, шу ва шунга ўхшаган янгидан-янги, жамоага нафи тегадиган нима бўлса, барини сотувини йўлга қўямиз. "Навбаҳор" брендини яратамиз. Барча ишлаб-чиқаришда ва бошқа соҳаларга жамоа брендини берамиз.

"Навбаҳор"да тўп сурадиган футболчилар учун қўшимча рағбатлантириш ишларини йўлга қўямиз. Футболчилар керак бўлса, "Навбаҳор" учун майдонда борини бериб, керак бўлса жонини бериб ўйнайди.

Биз бу борада қўлимиздан келадиган барча ишни қиламиз! Илтимос қиламиз, фақат бунда сиз азиз мухлисларнинг кўмагингиз бизга жуда ҳам зарур! 

Фан-клубга аъзо бўлиб, йиллик абономент сотиб олаётган ҳар бир мухлисга, 20, 25% чегирма тақдим этилади. Бундан ташқари фан-клуб учун алоҳида клуб логотипи туширилган бир хил турдаги сифатли футболкалар топширилади.

Йиллик абономент сотиб олиб, жамоа манфаати учун ўз ёрдамини аямаётган мухлисларга эса, мен ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Чунки, йиллик абономент сотиб олаётган ҳар битта мухлис, ўз вилояти учун, ўз вилоятининг бош жамоаси учун, клуб ривожи учун ўз ҳиссасини қўшган бўлади. Ана шу инсонларга мен ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Агар биз ҳар биримиз ватанпарвар бўлсак, ватанпарварлик туйғусини ҳис қилсакгина, жамоа учун ўз кўмагимизни бериш орқали, "Навбаҳор"дан юқори натижаларни кутишимиз мумкин бўлади". 

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 22:10, 26.02.2018. Ўқилди: 3533 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.