Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболимиз ёшлик шижоатини қўмсамоқда

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Пахтакор» нима учун ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олиш вазифасини бажаролмади?

«Насаф» ва «Локомотив» ОЧЛ гуруҳ босқич баҳсларида «уй жамоаси» мақомига содиқ қолишаётганининг сабаби нимада?

Суперлиганинг дастлабки турини сафарда ўтказиб, мезбонлар дарвозасига жавобсиз учта гол йўллаган «темирйўлчилар» Дохадаги учрашувнинг биринчи бўлимида ўз дарвозаларидан жавобсиз учта тўп ўтказиб юборишларини қандай тушуниш мумкин?

Мамлакатимиз футбол мухлислари хотин-қизларнинг йилда бир марта нишонланадиган ардоқли байрами арафасида юқоридаги саволларга аввалгидан ҳам кўпроқ жўяли жавоб излашди.

Йўқ, «Локомотив»нинг мағлубиятидан сўнг футбол мухлислари аламларини ичларига ютиб, муҳтарама онахонлар ва опа-сингилларимиз, баҳор олқишлаётган ва баҳорни қутлаётган қизларимиздаги байрамона кайфиятни бузишмаганига ишончимиз комил. Назаримизда, улар яна бир қутлуғ ва хайрли тадбирдан андек таскин топишди.

Гап шундаки, куни кеча президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон имзоланди.

Хўш, мазкур Фармон қайси жиҳати билан клубларимизнинг халқаро мусобақалардаги иштирокидан қувонолмаган мухлисларга тасалли бўлди?

Албатта, бу ўринда биз ушбу мавзуга батафсил тўхталишни режалаштирмаганмиз. Аммо Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида махсус мониторинг бошқармаси ташкил этилишини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Бошқарма зиммасига бошқа муҳим масалалар қатори жисмоний тарбия ва спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш вазифаси ҳам юклатилган.

Коррупция - спортимиз, хусусан, футболимиз ривожига тўсиқ бўлаётган салбий, оқибати бирдан кўзга ташланавермайдиган хавфли иллат. Мухлисларга аён, бу аянчли ҳақиқат узоқ йиллар давомида расмий тарзда эътироф этилмади.

Мутасаддилар футболимиз истиқболига соя солаётган бу хавфли иллатнинг мавжудлигини тан олишмади ёки ундан очиқ-ошкора кўз юмишди. Ниҳоят, мамлакатимиз спортини, жумладан, футболимизни иллатлардан тозалаш жараёни бошланди.

Давлатимиз раҳбари ёш футболчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги зафарли одимларини қутлаш асносида «Коррупция бўлмаса, футбол қандай ўйналишини йигитлар финалда исботлашди», деди ҳам фахр, ҳам оғриқ билан.

Ўша ҳаққоний мулоҳазаларга расмий тус берилди. Мана шу омил футбол мухлислари кўнглини кўтарди. Шу Фармон боис футболимиз истиқболига ишонч мустаҳкамланди.

Аёнки, футболимиздаги бугунги мавжуд реалликни бор бўй-басти билан англаш, муаммолар қатлами тахини охиригача очиш ва ўқ илдизини топиш ва қирқиш - ўта мушкул вазифа. Бироқ айни мушкул вазифани адолатли ва оқилона бажаришгина футболимизни ёруғ манзиллар сари етаклайди.

Унгача биз «Пахтакор»нинг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқолмагани, «Локомотив»нинг икки сафар учрашувида мураккаб саналмаган рақибларга ютқазгани, «Насаф»нинг атиги 2 гол эвазига икки ғалабага эришгани сабабларини таркиб танлаш ва тактик муносабатлардан излайверамиз.

Ваҳоланки, тўғри танланган таркиб ва тактик схеманинг ижобий самараси фақат бир-икки баҳсда сезилади, холос. Асл вазият эса клубларимизнинг ОЧЛдаги иштирокларидан маълум. Дейлик, «Локомотив» иккинчи бўлимда «Дуҳайл» дарвозасига иккита гол урди. Рақиб дарвозаси олдида бир нечта хавфли ҳолатларни вужудга келтирди.

Бу - мураббийлар томонидан таркиб танлашдаги хатоларнинг тўғриланиши ва захирадан ўринли фойдаланиш натижаси. Бўлди! Бошқа омилларни санаш шартмас, фикримизча. Чунки «Локомотив» дурангга эришган тақдирда ҳам жамоанинг имкониятлари ҳақидаги хулоса, барибир, ўзгармасди.

«Локомотив» - мамлакатимизда клуб футболининг ёрқин тимсоли ва унинг учун ҳам муаммолар ёнма-ён. Бошқача бўлишини тасаввур қилиш қийин. Жамоа шу ҳолатида «Дуҳайл»га қарши мардонавор тўп сурди. Лекин бундан ортиғига унинг кучи етмасди. Бунинг сабаби эса футболимизда тўпланиб қолган муаммолар билан чамбарчас боғлиқ.

Қувончлиси, «Насаф» футболимизга хос анъанавий иллатлардан тезроқ халос бўлиш йўлидан бормоқда. Ҳар қанча изтиробли бўлмасин, клуб мутасаддилари тажрибали футболчиларни иккиланмай, «Пахтакор» сафига қўйиб юборишди.

Бугун «Пахтакор» тажрибали футболчилар билан таркибини мустаҳкамлаганидан, «Насаф» эса ёшларга асосий таркибда ўйнаш имкони яратилганидан хурсанд. Тарозининг икки палласидаги хурсандчиликдан қай бири залворлироқ эканини эса вақт кўрсатади.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 20:40, 10.03.2018. Ўқилди: 3137 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Атлетико Александр Серлот 9
10 Вильярреал Альберто Молейро 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.